Zakaryo alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 окт 2024
  • Закариѐ алайҳиссалом Азан ибн Баркиѐнинг ўғлидир. Унинг насл-насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссаломга бориб тақалади.
    Закариѐ Исо ибн Марямга яқин бир даврда яшаган. Қуръони каримда айтилишича, Закариѐ Исо алайҳиссаломнинг онаси Марямнинг кафолатини олган. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Бас, Парвардигори уни (яъни, Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариѐни кафил қилди. Ҳар қачон Закариѐ (Марямнинг) олдига - ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-рўз кўрди. У: “Эй Марям, бу нарсалар сенга қаѐқдан келди?” деб сўраганида, (Марям:) “Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ беради”, деб жавоб қилди” (Оли Имрон сураси, 37-оят).
    Ҳадиси шарифларда Закариѐ ва Яҳѐ алайҳимуссалом ҳақида қуйидагилар айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Закариѐ алайҳиссалом дурадгор эди” (Муслим ривояти).
    Закариѐ алайҳиссалом қўл меҳнати билан тирикчилик қиларди. Одамлардан бирор нарса таъма қилмасди. Ҳадисда айтилганидек, бирон киши ўз меҳнати билан топган таомидан яхшироқ таомни емайди.
    373
    Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деганлар: “Бирон киши: “Мен Яҳѐ ибн Закариѐ алайҳиссаломдан яхшироқман!” дейиши тўғри эмас, чунки у бирон марта ҳам гуноҳ қилиш ҳақида ўйламаган”.
    Марям сурасининг илк оятларида Закариѐ алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган:
    “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, ушбу қисса) Парвардигорингиз Ўз бандаси Закариѐга қилган марҳаматининг зикри-қиссасидир. Эсланг, у Парвардигорига хуфѐна дуо-илтижо қилиб, деган эди: “Парвардигорим, дарҳақиқат, менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан сочим оқарди. Парвардигорим, Сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман. Мен ортимда қоладиган қариндош-уруғларим (динимни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди Сен Ўз даргоҳингдан менга ва (бобом) Яъқуб хонадонига меросхўр (пайғамбар) бўладиган бир дўст (яъни, фарзанд) ҳадя эт ва уни (Ўз наздингда) рози бўлинадиган (солиҳ) кишилардан қил!” (Марям сураси, 2-6-оятлар).
    МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
    ПАЙҒАМБАРЛАР
    ТАРИХИ
    (Қуръони карим қиссалари)
    1-2-3-4-китоблар
    Таржимон:
    Зиѐвуддин РАҲИМ
    Муҳаррир:
    Алишер НАЗАР

Комментарии •