Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат. 1-қисм | Moziyga sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 5 сен 2024
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Музейлар фаолияти ва вазифасидан келиб чиқиб, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи маънавий-маърифий муассаса бўлиш билан бирга аждодлар меросини сақлайдиган, авлодларга кўрсатиб фахр ифтихор туйғуларини шакллантирувчи маскандир.
    Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Наманган вилоятида 1920 йилда ташкил этилган. 1918 йил 19 апрелдаги Туркистон республикаси халқ комиссарлари советининг декретига асосан Наманган шаҳрининг марказидаги савдогар Ҳамдам Қаландаров дўкони биноси 1920 йилда музей учун ажратиб берилди. Бу музей Наманган шаҳридаги 1-мактабнинг физика ўқитувчиси Владимир Иванович Иванов ташаббуси билан ташкил этилган. Владимир Иванов 1919 йили халқ таълими нозирлигига ёзган хатида ўқувчиларга пухта билим бериш мақсадида Наманган шаҳрининг мактабларидаги барча физика ўқув асбобларини бир жойга жамлаш ва ягона физика лаборатория хонасини ташкил этишни таклиф қилган. Бу таклиф эса халқ таълими нозирлиги томонидан бажонидил маъқулланган. Маҳаллий ташкилот Туркистон оқсоқоллари Кенгаши маданият бўлимининг қарорига асосан Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфида физика музей кабинети ишга тушди. 1920 йилга келиб халқ таълими бўлими янги музейни моддий техника базасини мустаҳкамлашга эътиборини кучайтириб, экспонатлар сотиб олиш учун маблағ ажратди. Республикадаги кекса маънавий-маърифий муассаса бўлган музей мазкур бинода 1986 йилга қадар фаолият юритди.
    Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ташкил бўлган дастлабки йилларда жамғарма фонди, бўлим ва экспозицияларни очиш учун етарли экспонатлар йўқ эди. Асосан экспонатлар геология, минерология ва зоологияга тегишли бўлиб, хазина фондида 1000 етмаган ашёлар бор эди. Булар ичида қисман маҳаллий аҳолини уй рўзғорда фойдаланадиган этнография буюмлари учрарди.

Комментарии • 1

  • @bilolrasulov4485
    @bilolrasulov4485 2 месяца назад

    250 ЙИЛ СУЗАНА ВА ПАРАНЖИ БОР КИМГС МУРОЖАТ КИЛИШ КЕРАК.