Фарғона вилояти маданияти ва тарихи давлат музейи тарихи | Moziyga sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 10 сен 2024
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Маълумки, мамлакатимизда музейчилик тарихи бир-бир ярим асрга бориб тақалади. Шу вақтда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари -Тошкент (1876 й) ва Самарқанд (1896 й) шаҳарлари қаторида Фарғонада ҳам биринчи­лар­дан бўлиб музей ташкил қилинган. Мазкур музейга 1894 йилда асос солинган. Музейни ташкил этилиши­га доктор А. Смирновнинг шахсий коллекцияси ва шу йили ўтказилган Қишлоқ хўжалик кўргазмаси учун йиғилган ашёлар туртки бўлган.
    Бугунги кунда музей фондларида турли даврларга мансуб буюмларнинг бой коллекцияси йиғилган. Умумий ҳисобда музей экспонатларининг сони 90 мингдан ортиқ. Улар ўнта бўлимга тақсимланган бўлиб, 700 дан ортиқ экспонатлар ноёб экспо­нат­лар жумласига киради. Улар жумласига XVIII-XX асрга оид Риштон, Ғу­рум­са­рой кулолчилик мактаби, сопол буюмларининг нодир намуналари киради.
    Сопол буюмлар коллекцияси
    Хитой чинни буюмлари, Россиянинг Ф.Гарднер, М.Кузнецов ва кейинроқ “Дмит­риевский” фабрикаларида ишлаб чиқарилган ноёб идишлар, Темурийлар даври­дан ҳозирги кунларгача бўлган даврларга мансуб металл (асосон бронза ва мис) буюмларни киритиш мумкин. Уларнинг аксарияти маҳаллий мисгарлик мактаби вакиллари (Қўқон, Марғилон, Тошкент) томонидан XIX-XX асрларда ишланган анъанавий услубдаги мис буюмлардир.
    Металл ва ёғоч буюмлари коллекцияси
    Музейдаги ёғоч буюмлар коллекциясида XIX аср ва XX аср бошларига оид ёғочсоз усталари томонидан ишланган кўплаб буюмлар бор. Масалан, қўқонлик усталарнинг турли нақшларда исломий шакллар билан безатилган бир қанча ажойиб буюмлари, коллекциянинг илк экспонатларидан бири - Шаҳрихон волости бошқарувчиси топширган ёғочдан ишланган “хаккалкавуш”лар, доктор А. Смирнов коллекциясидаги ёғоч буюмлар, дурадгорлик асбоблари, болалар ўйинчоқлари, бешиклар, миллий чолғу асбоблари ва кўплаб ҳунармандчилик дастгоҳлари ушбу коллекция асосини ташкил этади.
    Мато буюм коллекциясининг негизини XIX асрга оид миллий - анъанавий кийимлар ташкил этади. Шунингдек, XIX асрга оид каштачилик, читгарлик, ипак маҳсулоти намуналари ёки кейинроқ фабрикада тикилган замонавий кийимлар “Ёдгорлик” тўқимачилик фабрикасида тўқилган ипак матолар, давлат арбоблари, таниқли санъат намоёндалари сингари ва бошқа тарихий шахсларга тегишли кийим ва буюмлар киради.
    Музейнинг тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик коллекцияси музей дур­дона­си хисобланади. Булар орасида таниқли фарғоналик рассомларининг асарлари, шунингдек ҳозирги кунда ўз асарлари билан элга танилаётган рассомларнинг ижодий намуналари ўрин олган. Ҳозирги кунга келиб бу коллекцияда мингдан ортиқ тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва гобелен асарлари сақланади.

Комментарии • 7

  • @user-zp1gt2lh7p
    @user-zp1gt2lh7p 3 года назад +3

    Juda zoor chiqipdi 😍😍😍

  • @user-fz6hm3lv1d
    @user-fz6hm3lv1d 3 года назад +1

    Жудаям ажойиб нутқ зўр рахмат музей илмий ходимига омад

  • @user-ce6wp3fb3i
    @user-ce6wp3fb3i 3 года назад +2

    Очень интересный рассказ! 👍
    Спасибо за интересный обзор!

  • @user-lk3pz3me1x
    @user-lk3pz3me1x 3 года назад +1

    Зор чикибди омад силарга

  • @user-si9nk3tb3w
    @user-si9nk3tb3w 3 года назад +1

    Хаммага рахмат. Қўллаб қувватлаганларинг учун 🤝🤝🤝

  • @moderntarixchihd746
    @moderntarixchihd746 3 года назад +1

    Qoʻqonda olingan koʻrsatuv qachon namoyish etiladi?