Тарихда "қўғирчоқ ҳукмдор" номи билан қолган Абул Файзхоннинг қисмати | Qismat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 14 июн 2022
  • "Қисмат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Ўзбекистон - қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 5

  • @user-fg1dt9xs2e
    @user-fg1dt9xs2e 2 года назад +2

    Тарих. севаман тарих мавзусини. Доим эшитгим, ўқигим келади. Жуда қизиқарли ва мухим дарслик. Кам бўлмангар. Тарихдан шундай дарсликлар бериб бораётган блогерлар устозоар. Оллохим қўлласин сизларни.

  • @user-md7vo1xm2b
    @user-md7vo1xm2b Месяц назад +1

    Салом хурматли эшитувчилар албатта тарихга кизикувчилар борда ешим 60да тарихни билиш ва унга кизикишга ешни фарки йук деб уйлайман тарихсиз яшай олмайман лек бу хато дейишади

  • @turon6183
    @turon6183 2 года назад

    Алишер Навоий хазратлари "Лисон ут тайр" асарининг мантикий сири расмимни босинг

  • @ABDUAHAD84
    @ABDUAHAD84 20 дней назад

    Чунки банги булган яьни хозирги тилда айтганда наркоман булган кора дори еб кайфни килиб юривурганда

  • @Ghostghk
    @Ghostghk Месяц назад

    Хечким каметнаря езмапди хечкимга тахирни кизики йукми Диман