Мирзо Улуғбек мадрасаси тарихи | Moziyga sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 11 апр 2021
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Мадрасанинг асосий безаги пештоғида бўлиб, унда сиркор ғиштчалардан ташқари ранг-баранг гулли парчин ва кошиндан фойдаланилган. Равокли пештоқдан миёнсарой орқали ҳовлига ўгилади. Миёнсарой ички гумбази 12 қиррали, ғиштдан тўрсимон шакл қилиниб, ораларига кўк ва ҳаво ранг кошин терилган. Ҳовли (26х25 м) атрофини 2 қаватли ҳужралар қатори ва пештоқли 2 айвон эгаллаган. Ҳовлининг шим. ва жан. томонлари қисқароқ кўринишга эга бўлиб, деворлари, равоқ ва пештоқлари оқ, феруза ва бинафша ранг сиркор ғиштлар билан пардозланган. Ҳужралар ичи ганч сувокли. Мадраса (53х41,6 м) унча катта эмас, ҳужралари мўʼжаз, ўзаро мутаносиб, ички ва ташқи тузилиши ўзига хос. Масжид (15,5*5,5 м) ва дарсхона (5,5х5,5 м) гумбазли, миёнсаройнинг 2 ён томонида жойлашган. Миёнсаройнинг 2қаватида кутубхона бор. Хўжа Саʼд Жўйборий томонидан ташқи пеш тоғи ва ёнларидаги ҳужралар таʼмир этилиб (1586), пештоқ безагида майда ёзувли ва нақшли кошин ишлатилган. Ҳовли ғарбидаги ҳужра тепасида ганчкори безаклар орасида таʼмирловчи уста Исмоил ибн Тоҳир ибн Маҳмуд Исфаҳоний номи сақланган. Абдураззоқ Самарқандийнинг хабар қилишича, Улугбек (1419 й. 28 ноябрда) мадрасага келиб илм олувчи талабаларга инʼомлар улашган. Бизгача У.м. анча ўзгарган ҳолда етиб келган. 16-17-а.ларда, 1950-70 ва 1990-96 й.ларда таʼмирланган. Нақшларида юлдузсимон безаклар кўп. Айвон устунлари зарҳалланган. Эшик табақаларига араб тилида "Билим олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир", деган ибора ўйиб ёзилган.

Комментарии • 4

  • @UmidaXudoynazarova-xb1ef
    @UmidaXudoynazarova-xb1ef 8 месяцев назад +2

    Assalomu alaykum.

  • @jasuromanov458
    @jasuromanov458 3 года назад +1

    Слава Улугбеку!

  • @TEMIROVTV
    @TEMIROVTV 3 года назад +2

    𝐒𝐇𝐔𝐊𝐔𝐑𝐈𝐋𝐋𝐎𝐇 𝐃𝐎𝐌𝐋𝐀 𝐕𝐀 𝐒𝐎𝐋𝐈𝐇𝐎𝐍 𝐃𝐎𝐌𝐋𝐀 𝐌𝐀𝐑𝐔𝐙𝐀𝐋𝐀𝐑𝐍𝐈
    𝐘𝐎𝐐𝐓𝐈𝐑𝐆𝐀𝐍𝐋𝐀𝐑 𝐌𝐀𝐑𝐗𝐀𝐌𝐀𝐓👈👈👈👈👈👈

  • @sobiriddinhodiev8599
    @sobiriddinhodiev8599 3 года назад

    Уша вактлар хам илм олган хам уша жойни узида номаз укиган экан,хозир румолингни ечиб Кел,хижобингни ечиб Кел,соколингни ол,номаз укийсанми дейишади домлалар.