Жарқўрғон минораси тарихи | Moziyga sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 6 сен 2024
  • "Мозийга саёҳат" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    ЖАРҚЎРҒОН МИНОРАСИ - Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Минор қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорлик (1108-09). Хуросон меъморлик мактаби анъаналари асосида барпо этилган. Ёнида бир вақтлар пишиқ ғиштдан қурилган Жоме масжид бўлган (сақланмаган). Жарқўрғон минораси 8 қиррали пойдевор устига ғиштдан мавж шаклида терилган 16 плитавор қобирғадан иборат. 20 м баландликда ғиштин панжарали равоқлар ишланиб, унинг устида куфий ёзувли белбоғ ҳошия бор. Белбоғ устида яна қирралар давом эттирилган, лекин минора тепаси сақланмаган. Н. Н. Каразин расмида масжид ва минора харобаси акс эттирилган (1879 й.). Миноранинг ҳозирги бал. 21,6 м, асоси (диаметри - 5,4 м)нинг китобасида меъмор номи Али ибн Муҳаммад Сарахсий ва қурилган санаси ёзилган (В. А. Шишкин томонидан ўқилган). Жарқўрғон минораси таъмирланган, давлат томонидан муҳофаза қилинади.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz

Комментарии • 6

  • @azizbekesanov97
    @azizbekesanov97 5 месяцев назад

    Rahmat sizlarga, juda muhim va batafsil maʼlumotlar uchun!

  • @user-mc2oc9bz6u
    @user-mc2oc9bz6u 6 месяцев назад

    i live this countryside❤

  • @user-gz6hu4ye2v
    @user-gz6hu4ye2v 3 года назад +1

    Салом алаекум гап йук минор махаласи асвалт йулларини хам курсатмабсиз

  • @YulduzAnnayeva-sg6dm
    @YulduzAnnayeva-sg6dm 3 месяца назад

    Taʼriflashga til ojiz

  • @jasurjurayev8688
    @jasurjurayev8688 2 года назад

    MINORIM