Шайбонийлар даври ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlaganda

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 16 окт 2024
  • "Манбалар сўзлаганда" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Жадид мактабида диний ва дунѐвий таълим-тарбия ҳамда илм ўзаро уйғунлаштирилди. Болалар қулай парталарда ўтириб, харита ва расмлар ѐрдамида тез савод чиқарди ва диний - дунѐвий илмиларни ўрганди. Жадид мактабларида Қуръони-карим, математика, география, она тили, рус, араб тиллари, ашула ва ҳатто жисмоний тарбия ўқитила бошланди.
    Жадид мактаблари тўрт (бошланғич) ва етти йиллик эди. Бундай етти йиллик мактаблар Тошкентдан ташқари, Қўқон, Самарқанд каби йирик шаҳарларда ҳам очилди. Жадид мактаблари пуллик эди. Ҳар ойига ота-оналар баҳоли қудрат, эллик тийиндан бир ярим сўмгача пул тўлаган. Бу ўринда ҳар ота-она ўзларининг бойлик ва камбағаллик даражаларини шариат асосида белгилаб пул берадилар. 35 фоизгача камбағал ва ночорларнинг болалари текин ўқитилган. Ўзига тўқ оилалар эса ўз ҳоҳиши билан уч сўмдан ва ундан ҳам кўп пул берган. Булардан ташқари жадидларнинг ўзлари ташкил этган хайрия жамиятлари ҳам жадид мактабларини маблағ билан таъминлаб турган.
    Мактаб очган жадидлар дастур, қўлланма ва дарсликларни ҳам ўзлари яратдилар. Сайидрасул Сайидазизовнинг “Устоди аввал”, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг “Адиби аввал”, “Адиби соний”, “Тажвид” (Қуръонни қироат билан ўқиш усулига оид қўлланма), “ Ҳавойижи диния” (Шариат қонунлари тўплами), “Ер юзи”, “ Усули ҳисоб”, “Тарихи анбиѐ”, “Тарихи ислом”, Абдулла Авлонийнинг “Биринчи муаллим” ва “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ѐҳуд аҳлоқ“, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қисқача умумий география”, “Болалар мактуби”, “Исломнинг қисқача тарихи”, “Амалиѐти ислом”, “Аҳоли географиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” ва бошқалар шулар жумласидандир.

Комментарии • 4

  • @Temur707Dokon-qo1hh
    @Temur707Dokon-qo1hh 2 месяца назад

    Искандари соний, имоми замон, халифаи рахмон буюк кушин саркардаси Шайбонийхон.

  • @ЯнгибойМаматов
    @ЯнгибойМаматов 2 месяца назад

    Бобур бу мугуллар хакида енгса душманни, енгилса енидаги шеригини талаб кетади деб тариф берган мугуллари билан талон тарож ва киргин уюштирган олимлар уламолар киргин килинган жон саклаш учун кочиб кетишган.

  • @ЯнгибойМаматов
    @ЯнгибойМаматов 2 месяца назад

    Кани уша ренесанс

  • @ЯнгибойМаматов
    @ЯнгибойМаматов 2 месяца назад

    Елгон гапиришдан уелмайсизми. Темурийлар даврида бошланган ренесанс Шайбонийлар даврида таг томири билан йук килинди.