Абдуллох Домла Масхаб хакида

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 янв 2025

Комментарии • 10

  • @KH-xb6hl
    @KH-xb6hl 4 года назад +2

    Таровеҳда мусҳафга қараб Қуръон ўқиш
    Бу йил масжидларимиз карантин сабабли жамоат намозлари учун ёпилгани туфайли рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозларини уйда ўқишлик кераклиги ҳақида диний идора фатвоси эълон қилинди. Ҳар йили бир ой давомида хатми Қуръонга сомеъ бўлишга одатланган мухлис мусулмонлар бу йил хатмни ўзлари уйларида қилишларига тўғри келади. Лекин ҳамма ҳам Қуръонни тўлиқ ёдлаган эмас, намозда хатм қилишга имкони йўқ. Ёддан ўқиб хатм қила олмайдиганлар намоз асносида Қуръонни мусҳафга қараб ўқишлари жоизми? Бундай ҳолатда нима қилиш керак бўлади?
    Шуни айтиб ўтиш жоизки, таровеҳ намозларида мусҳафга қараб Қуръон ўқиш жумҳур уламолар наздида жоиздир. Бунга далил Оиша розияллоҳу анҳонинг қули рамазонда мусҳафга қараб Оиша розияллоҳу анҳога имомлик қилганлигидир. Бу воқеани Бухорий роҳимаҳуллоҳ (1/245) муаллақ ҳолда ривоят қилган.
    Масала тўрт имом наздида
    Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида бу амал намозни бузади. Икки имом - Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздида намозда қироатни мусҳафга қараб ўқиш намозни бузмайди, балки макруҳ бўлади. Чунки, бу амал ғайри дин - китобийларнинг ишига ўхшайди, деганлар.
    Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ наздида эса мусҳафга қараб ўқиш намозни ҳам бузмайди, макруҳ ҳам бўлмайди. Унинг далили шуки, Қуръонга қараб қироат қилишнинг ўзи ибодат. Бу ерда ибодатга ибодат қўшилиб, нур устига нур бўлади. Макруҳ эмаслиги шунданки, аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам муқаддас китобларига қараб ибодат қилавермайди. Баъзилари ёддан, қалбидан ҳам ўқишади. Аҳли китобга ўхшаш макруҳ бўлса, Қуръонни ёддан ўқиш ҳам макруҳ бўлиши керак эди. Бу мумкин эмас. Демак, намозда Қуръонни юзидан ўқиш ҳам макруҳ эмас.
    Бундан ташқари Имом Шофеъийнинг далилида намозда Қуръонга қараб ўқиш ҳақида ҳадиси шариф ҳам бор. Бу юқорида зикр қилинган ҳадис бўлиб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо мавлолари (озод қилган қуллари) Заквонга имом бўлишга буюрадилар ва у Қуръонга қараб намоз ўқиган. Оиша онамиз инкорсиз унга иқтидо қилган. Бу ҳадисни Имом Шофеъийнинг ўзлари ўз муснадида, Имом Абдурраззоқ эса ўз мусаннафотида келтирган. Ҳатто Имом Бухорий ҳам буни ривоят қилган.
    Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларидаги мўътамад қавл ҳам шу. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ эса кароҳият билан жоиз, деганла

  • @cityboxing2784
    @cityboxing2784 5 лет назад +4

    Домла Ассалому алейкум! 4 та мазхаблар хакида аник бир маьлумот беринг илтимос? Хеч охирига етолмай кийналиб кетдим. Кидириб курсам, махзабга эргашиш хакида ёзилган халос. Бизга 4 та мазхаб хакида тулик етказинг илтимос?

    • @МусулмонОчилов
      @МусулмонОчилов 4 года назад

      Масхабимиз ханавий

    • @Pashtun_AFG
      @Pashtun_AFG 3 года назад

      Узбекистонликларни хаммаси ханафит мазхабига қарайди бошқа машхаблар буйича уқисангиз сизни террорист деб камаб қуйади

  • @KH-xb6hl
    @KH-xb6hl 4 года назад

    4 та мазхаб нега бир хил намоз укимайди? Абу Ханифа р.а нега намозда мусхафга караб куръон укиш намозни бузади деган. Колган 3 мазхаб бошилар бузулмайди дейишган?

  • @МОБИЛЬНЫЕИГРЫ-ы2б
    @МОБИЛЬНЫЕИГРЫ-ы2б 4 года назад +1

    4 xel masxab 4 xel namoz uqiydiku buni qaysisi tugri unda?

    • @denurxamitov73
      @denurxamitov73 4 года назад +1

      Устозиз нимани ургатса шу масхабда укийверинг. Асойсиси яхши ният, Аллох кабул килсин

    • @-_a_-213
      @-_a_-213 4 года назад

      Енг якин Масжидга боринг Ииом кайси мазхабда укиётган булса сиз хам укийверинг уша мазхабда

    • @ozodmisirov1068
      @ozodmisirov1068 4 года назад

      Uz mashabing

    • @ronaldodelima3321
      @ronaldodelima3321 4 года назад

      Namoz o'qish bir xil, faqat bazi harakatlarda farq qiladi (manimcha)