#O

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 мар 2021
  • Брама зотини яхшироқ тушунишимизлик учун уларни инсонларга қиёсласак тош кўтариб мускулларини шаеллантирадигон спортчи"Качок" ларга қиёсласак тўғрироқ бўлади. Боиси Брамалар декоратив зот, яъни ташки кўрки билан бахоланади.
    Демак шундай экан, Брамаларга ташқи кўринишини шакллантиришлик учун етарлича шароит ва озуқа зарур бўлади.
    "Спортчи" учун спорт зали керак бўлгани сингари, Брамаларга ҳам айланиб юриши учун катта майдонлар керак бўлади шу орқали еган озуқасини қувватини мушаклари ривожланиши учун сарфлаши керак.
    Энди "Спортчи" озуқаси оддий инсонларни озуқасидан фарқ қилгани сингари, Брамаларнинг озуқаси ҳам бошқа товуқ озуқаларидан фарқ қилиши лозим. Оддий озуқа билан натижага эришиш жуда қийин. Озуқаси оқсил ва турли ҳил қўшимча озуқалар билан бойитилган бўлиши лозим.
    Tovuqchilik ilmi🐔:
    Паррандачилик билан шуғулланиш учун сизнинг сабабларингиз.
    Tovuqchilik ilmi🐔:
    Паррандачилик билан шуғулланиш учун сизнинг сабабларингиз.
    Турли хил паррандачиларнинг паррандаларга сармоя киритишининг турли сабаблари бор.Брама товуқлари яхши сармоя эканлигини аниқлашда, аввал ўзингиздан мақсадингиз нима эканлигини сўрашингиз керак.Бу саволга берган жавобларингиз, ўз навбатида, улар сармоялашга мос келадими-йўқлигини сизга маълум қилади.
    Мисол учун, агар паррандачиликда сизнинг асосий мақсадингиз сотиш учун ёки оилангиз учун тухум олиш бўлса, у ҳолда Брама товуқлари сармоя киритишга арзийдиган товуқ эмас,чунки бозорда бошқа яхши кросслар мавжуд, аммо агар сизнинг ягона сабабингиз юқори даражадаги наслга эришиш бўлса,Брама товуқи - бу жуда кўркам бўлганлиги сабабли сармоя киритишга тўғри келадиган товуқ.
    Энг мухим жихат
    Брама товуқларини ўстиришга қарор қилаётганда,пулингизни юқори сифатли товуқга сарфлашингиз керак,бу сизга пул қайтаради.Яхшиямки, бутун мамлакат бўйлаб сиз танлаган ҳар қандай зотли товуқ сотадиган кўплаб инкубация заводлари мавжуд.Бироқ, исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун товуқ манбасини танлашда эҳтиёткорлик билан юришингиз керак.
    Aгар сиз буни тўғри бажарсангиз ва тўғри қадамларни бажарсангиз, паррандачилик инвестициялари жуда фойдали. Сизни доимий равишда тухум ва жўжа билан таъминлайди. Бироқ, жўжаларни таниқли товуқчилардан ва сиз ишонадиганлардан сотиб олинг.Бу йўналишда сифат энг мухум омил.
    Муаллиф Дж.Садик Хан.
    Таржима.Жабборов Сарварбек.
    Биз бирор бизнес бошлашликда асосий эътиборни назарий маълумотларга қаратишимиз, сифатли кадрларга харажат қилишни хохламаймиз. Биз учун бу ортиқча сарфдай туйилади. Асли ортиқча ва иш аввалида кераксиз бўлган харажатлар эса кўзимизга кўринмайди.Яна иш бошлашлик учун жуда жуда шошиламиз,бизнесда шошилишлик доим ҳам яхши натижа бермайди.Одатда шошишлик фақат зараримиз учун сабаб бўлади.
    Товуқчилик йўналишида ҳам худди шундай холат, бу кичик, хонадонларда товуқчилик билан шуғулланмоқчи бўлган юртдошларимизда яққол кузатилади. Сабаби бу холат ўз бошимиздан ҳам ўтган. Биз ҳам бу йўналишда ва бу хатолардан истесно эмасмиз.
    Жуда кўп ва доим такидлашдан чарчамаганимиз, аввало қайси ишни қилишдан аввал у ишни илмини билишлик зарур. Ҳамма ишда назарий маълумотлар ривожланиш учун жуда катта омил хисобланади. Қуруқ назария ҳам натижага эришишлик учун амалиётсиз етарли бўлмайди. Қачонки иккиси жамлансагина натижага эришилади.
    Энди ўзимизни "Товуқчилик" га тўхталсак, албатта изланинг, ўқинг, ўрганинг. Ишонинг қанча ўқиган саримиз биз бу сохада хали хеч нарсани билмаслигимизга тобора ишониб борамиз. Бизда худди шундай холат бўлябди. Хақиқатдан "Товуқчилик" да хали хеч нарсани билмаслигимизга тобора иқрор бўлиб борябмиз.
    Кечаги сухбатимиз бўйича Брама зотлари тўғрисида охирги хулоса тўғрисида тўхталиб ўз фикрларимиз билан ўртоқлашиб ўтишни режалаштирган эдик.
    Брама зоти учун нималар керак.
    ✅Албатта катта жой.
    ✅Қиш фаслида унча қийинчилик бўлмаслиги мумкун,сабаби Брамалар совуққа чидамли зот,аммо ёз фаслида иссиқдан жуда қийналишади.Шу боис ёзнинг иссиқ хавосидан сақлашлик учун салқиншароит.
    ✅ Сокин хаёт.Брамалар сокин зот бўлганлиги сабабли улар стресга тез тушувчи,бизнинг жайдари товуқлардан муносабатга кўникиши қийин,улар мехрни хис қилади.
    ✅ Кучли ва тўғри озуқа.
    ✅Албатта покизалик.
    👉 @tovuqchi 👈 👉@PARRANDA_01👈
    ⚠️⚠️⚠️ Канал ва гурухимиздан хар қандай маълумот кўчирилса манба @tovuqchi @PARRANDA_01 кўрсатилишлиги шарт.

Комментарии • 4