Ражабийлар сулоласи вакиллари билан Юнус Ражабийни хотиралаб | Sog'inch
HTML-код
- Опубликовано: 4 июл 2020
- "Соғинч" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Юнус Ражабий - бастакор, хонанда ва созанда (най, дутор), ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси. Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
Мадрасада, кейинчалик Туркистон халқ консерваториясида (1919-23), Тошкент Олий мусиқа мактабининг тайёрлов курси (1934) ҳамда Москвада ташкил этилган бастакорлар курси (1940-41)да таълим олган. Дутор чалишни Мирза Қосимдан, кейинчалик ўзбек мумтоз мусиқа меросини Ш. Шоумаров, Ҳожи Абдулазиз, Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалимлардан ўрганган.
Самарқанд педагогика билим юртида мусиқа ўқитувчиси (1923-25), Самарқанд театрининг мусиқа раҳбари (1925-27), Ўзбекистон радиокомитети қошидаги халқ чолғу асбоблари ансамбли (кейинчалик халқ чолғулари оркестри) ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1927-42, 1945-59), Янгийўл театри мусиқа раҳбари (1942-45), Ўзбекистон телерадиосининг «Мақом» ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1959-76) бўлиб ишлаган.
Ёшлигиданоқ ширали ва таъсирчан овозга эга бўлган истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида танилган. Унинг репертуаридан мақом парчалари, «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боги», «Эшвой», «Курд», «Қаландарий», «Гулёр-Шаҳноз», «Баёт», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашула ва куй туркумлари ўрин олган.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Мумтоз мусикани севамиз,РАЖАБИЙЛАР сулоласига куз тегмасин,барча узбек оилалари хам уз сулоласини шундай асраб давом эттирсин илохим,бу ОЛЛОХ неьмати бизга насиб этсин,кайси касб булмасин
😅😅😅😅😅😅😅😅😅😅😅
ОТА,УГИЛ,НЕВАРАЛАР БИРГАЛИКДА КУЙЛАШЯПТИ КАНДАЙ БАХТ БУ,ИЖОДЛАРИНГИЗГА ОМАД
Кууууп яшаааанг
😅😅😅😅😅