Диёра Мухторова - Шаршаралар (Чоршамъ Рўзиев шеьри)
HTML-код
- Опубликовано: 28 мар 2020
- ШАРШАРАЛАР
Соғинганда йўл олурман,
Бўйларида ўй сурарман,
Гоҳо маҳзун ўлтирурман,
Куй яратар, куй таратар,
Шаршаралар, шаршаралар.
Баҳор чоғи келар эдик,
Қўл ушлатиб елар эдик,
Сеҳрларга тўлар эдик
Чорлар эди шому-саҳар
Шаршаралар, шаршаралар.
Бироқ сендан айро бўлдим,
Юрак бағрим қонга тўлдим,
Сомондай сарғайиб сўлдим,
Бўлди жаҳон зеру-забар
Шаршаралар, шаршаралар.
Айтинг, қачон ёрим келур,
Ҳижронимни бир бор билур,
Йўқса мени адо қилур,
Оҳ, яралар, оҳ, яралар
Шаршаралар, шаршаралар.
Diyora opa Alloh rozi bolsin.
Zor
👍 Diyora nimaga to"ylarda ko"rinmesiz