Ахрор Усмонов - Шифокорлар (Чоршамъ Рўзиев сўзи) / Ahror Usmonov - Shifokorlar (Chorsham Ro'ziyev)

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 18 апр 2020
  • ШИФОКОРЛАР (Чоршамъ Рўзиев сўзи)
    Офтоб нур сочар юзларингиздан,
    Асал, бол томар сўзларингиздан,
    Меҳр товланар кўзларингиздан,
    Жонларга жонлар, сиз шифокорлар.
    Авлодларисиз Ибн Синонинг,
    Табиблар пири буюк дахонинг,
    Суйганларисиз қодир худонинг,
    Дардга дармонлар, сиз шифокорлар.
    НАҚОРАТ:
    Жонларга жонлар, дардга дармонлар,
    Азиз бошингиз бўлсин омонлар!
    Оппоқ либослик умри фидолар,
    Меҳригиёсиз нурли сиймолар,
    Бемор қалбида чексиз дуолар,
    Қалби уммонлар, сиз шифокорлар.
    Шифолар топдим қўлларингизда,
    Чаманлар унсин йўлларингизда,
    Кўрмадим ғубор дилларингизда,
    Ширин забонлар, сиз шифокорлар.
    НАҚОРАТ:
    Жонларга жонлар, дардга дармонлар,
    Азиз бошингиз бўлсин омонлар!
    Қалби уммонлар, ширин забонлар,
    Азиз бошингиз бўлсин омонлар!
    1-шеърнинг айрим мисралари Нодирбек Тошматов ва
    Азамат Зиёга тегишли.

Комментарии • 3