Хива хонлигида божхоначилари қаерда таълим олишган? | Manbalar so'zlaganda

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 июл 2022
  • "Манбалар сўзлаганда" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Жадид мактабида диний ва дунѐвий таълим-тарбия ҳамда илм ўзаро уйғунлаштирилди. Болалар қулай парталарда ўтириб, харита ва расмлар ѐрдамида тез савод чиқарди ва диний - дунѐвий илмиларни ўрганди. Жадид мактабларида Қуръони-карим, математика, география, она тили, рус, араб тиллари, ашула ва ҳатто жисмоний тарбия ўқитила бошланди.
    Жадид мактаблари тўрт (бошланғич) ва етти йиллик эди. Бундай етти йиллик мактаблар Тошкентдан ташқари, Қўқон, Самарқанд каби йирик шаҳарларда ҳам очилди. Жадид мактаблари пуллик эди. Ҳар ойига ота-оналар баҳоли қудрат, эллик тийиндан бир ярим сўмгача пул тўлаган. Бу ўринда ҳар ота-она ўзларининг бойлик ва камбағаллик даражаларини шариат асосида белгилаб пул берадилар. 35 фоизгача камбағал ва ночорларнинг болалари текин ўқитилган. Ўзига тўқ оилалар эса ўз ҳоҳиши билан уч сўмдан ва ундан ҳам кўп пул берган. Булардан ташқари жадидларнинг ўзлари ташкил этган хайрия жамиятлари ҳам жадид мактабларини маблағ билан таъминлаб турган.
    Мактаб очган жадидлар дастур, қўлланма ва дарсликларни ҳам ўзлари яратдилар. Сайидрасул Сайидазизовнинг “Устоди аввал”, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг “Адиби аввал”, “Адиби соний”, “Тажвид” (Қуръонни қироат билан ўқиш усулига оид қўлланма), “ Ҳавойижи диния” (Шариат қонунлари тўплами), “Ер юзи”, “ Усули ҳисоб”, “Тарихи анбиѐ”, “Тарихи ислом”, Абдулла Авлонийнинг “Биринчи муаллим” ва “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ѐҳуд аҳлоқ“, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қисқача умумий география”, “Болалар мактуби”, “Исломнинг қисқача тарихи”, “Амалиѐти ислом”, “Аҳоли географиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” ва бошқалар шулар жумласидандир.

Комментарии • 5

  • @user-um8od9fc2r
    @user-um8od9fc2r 2 года назад +4

    Qozoqlardan qochib kelgan qaraqalpoglarni xiva xoni joy bergani bugungi kunda non korlig qilgani tarixni eslatig korsin xoyinlar

  • @dilekkaratas2436
    @dilekkaratas2436 2 года назад +3

    бу нимани англатади хоразм халкини донишмандлигини , давлатни кудратини англатади

  • @user-fl8jt6kh4z

    Нунниез божмон тогрисида хам малумот беринглар Хон билан жуда якин болган.Хонни кибла тозабог худуудида катта ховлиси болгон.Кайси хоннинг давридалигини билмайман

  • @user-bf1yp2ie8q

    Хали темир йул буйиндо 9йулндаки жуйларам урношб колмосади Хоразм бзанки дап

  • @KAMOLBEKXIVASLA
    @KAMOLBEKXIVASLA 2 года назад +1

    Xiva xonligi nomer adin bolgan