Хиванинг нодир жавоҳири саналмиш - “Қибла-Тоза боғ” тарихи | Mo'jizalar makoni
HTML-код
- Опубликовано: 7 сен 2024
- "Мўжизалар макони" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Хоразмнинг нодир жавоҳири саналмиш Хива атрофида "хон боғи" деб аталадиган боғлар кўп: "Гандумкон", "Боғишамол", "Рофаник", "Нуруллабой", "Орқа тоза боғ" ва бошқалар. Шаҳарнинг жануби-ғарбий томонида барпо қилинган "Қибла-Тозабоғ" ҳам шулар жумласидан. У Муҳаммад Раҳимхон ХХ ва унинг ўғли Исфандиёрхон томонидан бунёд қилинган.
Хон боғлари учун жой танлаш мулозимлар олдидаги асосий вазифа бўлган. Чунки танланган ер ҳосилдор, табиати гўзал, об-ҳавоси мўътадил бўлиши керак эди. Бунинг учун улар асрлар давомида тажрибадан ўтган ажойиб усул танлаганлар: бир қанча жойга янги сўйилган қўй гўшти нимталарини илиб чиқишган. Икки-уч кундан кейин қайси жойдаги гўшт бўлаги янгидек турса, ўша жойда боғ яратишган.
Шарқ ва Ғарб тажассуми
“Қибла-Тоза боғ” ҳам айнан шундай синовлардан ўтгач, барпо қилинган. Бу манзил барча талабларга жавоб бергани учун бу ерда Муҳаммад Раҳимхон Феруз, унинг тоғаси Иброҳимхўжа, кейинчалик тоғаваччаси Исломхўжа ёзги уй-жойлар, мадрасалар қуришган.
“Қибла-Тозабоғ” аслида катта боғ ўртасига қурилган хон саройи бўлиб, унинг учта ҳовлисидан бирида хон ва сарой хизматкорлари ишхоналари, иккинчисида хон ва унинг оила аъзолари учун турар-жойлар, учинчисида Европа услубида қурилган айвон ва хоналар жойлашган.
Биринчи ва иккинчи ҳовли Хоразмнинг эски анъанавий услубида Муҳаммад Раҳимхон II томонидан, учинчи, пишиқ ғиштли, айвонли сарой Исфандиёрхон томонидан қурилган.
Xorazm xonligi 🤘
Xiva xonligi nomer adin bolgan
Синглим шундай улуг маскан экан нега бу масканга бориш уйли жуда ёмон тратуар йук йул жуда энсиз , синнлим сизни хурмат киламан шу йуларниям курсатишингиз керак эди йул хароба