Erkin matbuot har doim muhim - Markaziy Osiyo, Rossiya, AQSh

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 9 май 2024
  • Matbuot erkinligini himoya qilish uchun jahon bo'ylab siyosiy iroda yetishmaydi. Parijda asoslangan "Chegara bilmas muxbirlar" tashkiloti 180 mamlakatdagi vaziyatni o'rganib, shunday xulosa qilmoqda. Aholining erkin va ishonchli ma'lumot olishi uchun sharoit yaratilmayotgani - eng o'gir muammo.
    Kanalga obuna bo’ling: shorturl.at/CNRXY
    “Amerika Ovozi” veb sahifasi: www.amerikaovozi.com/
    Facebook: / amerikaovozi
    Telegram: t.me/voauzbek
    Instagram: / amerikaovozi
    Twitter: / amerikaovozi
    Odnoklassniki: ok.ru/amerikaovoziuzbek
    “Amerika Ovozi” - Vashingtonda asoslangan global teleradio va multimedia axborot vositasi. Haftasiga 326 millionli auditoriyaga dasturlar uzatadi, 48 tilda efirga chiqadi. AQSh, Markaziy Osiyo va dunyo bo’ylab dolzarb jarayonlarni yoritadi.

Комментарии • 15

  • @Azizbek-cf8ho
    @Azizbek-cf8ho 27 дней назад +3

    “СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ” АТАМАСИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
    Ғарб ўз ҳазоратини мусулмонларга тиқиштириш асносида турли жимжимадор сўзлардан фойдаланишга ҳаракат қилади, масалан “сўз эркинлиги” каби. Айрим мусулмонлар “сўз эркинлиги” деганда фақат ҳокимият табақани бемалол муҳосаба қилиш, улар қилаётган ишларнинг ноқонуний эканлигини очиқ айта олиш, ҳеч қандай тазйиқсиз сиёсатчиларни танқид қила билиш ва шунга ўхшаш нарсаларни тушунадилар. Айниқса, бу тушунча ҳокимият табақа қаршисида ўз фикрини айта олмайдиган, айтган тақдирда ҳам фикри бир чақага олинмайдиган, бу ҳам етмагандай тазйиқ ва қувғинларга учрайдиган мусулмонлар онгида “сўз эркинлиги”га нисбатан яхши тасаввур пайдо қилади. Бу эса, аксар мусулмонларда “сўз эркинлиги” Исломга зид эмас, деган тушунча юзага келишига сабаб бўлмоқда.
    Аслини олганда сўз эркинлиги ҳақидаги бундай фикрлаш жуда тор фикрлашдир. Агар бироз кенгроқ фикр юритиладиган бўлса, Ғарб олға сураётган “сўз эркинлиги” умуман исломга зидлиги аён бўлади. Чунки бу сиёсатчиларни танқид қилиш билан чекланиб қолмайди. Балки, “сўз эркинлиги” куфр сўзларини очиқ айтиш, Исломий ақидага зид келадиган ҳар қандай фикрга чақириш, судхўрлик, зинокорликни тарғиб қилиш, шунингдек телесериаллар орқали турли хил бузғунчиликларни зийнатлаб кўрсатиш, ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олади.
    Бундан ташкари Исломда ҳокимларни муҳосаба қилиш сўз эркинлиги доирасига кирмайди, балки бу амри-маъруф ва наҳи-мункар бўлиб, Мусулмонларнинг вазифасидир. Агар сўз эркинлиги бўлганда, истаган киши ҳокимларни муҳосаба қилиб, истамаган қилмай қўявериши мумкин бўларди. Ваҳолангки Росулуллоҳ A шундай марҳамат қилдилар:
    “مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَ
    “Қай бирингиз бирон ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Буниси эса иймоннинг ўта заифлигидир”(Муслим ривояти).
    Ҳадис умумий бўлиб ҳокимларни муҳосаба қилишни ҳам ўз ичига олади.
    Тўғри, мусулмон киши ҳар қандай ишда ва ҳар қандай масалада ўз фикрини билдириши мубоҳдир. Бироқ, у ўз фикрини намоён этар экан, Исломий ақида доирасидан чиқмаслиги шарт. Масалан “ўз фикрини билдириш мубоҳ” дея шаръий аҳкомларни танқид қилинишига асло йўл қўйилмайди.
    Аммо шуни унутмаслик керакки, Ғарбнинг мусулмонларга тиқиштираётган “сўз эркинлиги” алдов ва ҳийладан бошқа нарса эмас. Ғарб қачон Мусулмонларни ҳақорат қилса, “сўз эркинлиги”ни рўкач қилади, ўзларига келганда эса, “сўз эркинлиги”ни унутади. Масалан бугунги кунда Пайғамбаримиз Aни карикатура қилинганда сўз эркинлиги деб вайсашмоқда. Аммо тарихчи Дэвид Ирвинг яҳудийлар куйдирилган нацистлар крематорийларини инкор қилганлиги ва холокост масаласига эътироз билдирганлиги учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Француз файласуфи Роже Гароди ҳам сионистларнинг даъволарини рад қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди,“сўз эркинлиги” эса четга суриб қўйилди.
    Шуни айтиб ўтиш лозимки, БМТнинг халқаро ҳуқуқлар кенгаши 2008 йил махсус қарор қабул қилган. Мазкур қарорнинг 19-моддаси “Ислом динини таҳқирлашга ортиқча эрк бериб юборишни таъқиқлаш” ҳақидаги талабларни рад этиш учун чиқарилди. Бу модда ҳар қандай инсонга ҳеч қандай тазйиқсиз динларни эркин танқид қилиш ҳуқуқини беради. Бироқ айни қарорнинг 20-моддасида эса “дискриминация, душманлик, зулмга тарғиб қилишни ифодалайдиган миллий, ирқий ва диний нафратга бўлган ҳар қандай чақириқ тақиқланади”, дейилган.
    Буни қарангки, қачон Исломга ҳужум қилиш, уни таҳқирлаш ва обрўсизлантириш юз берса ёки Росулуллоҳ A карикатура қилинса 19-моддадаги сўз эркинлиги олға сурилади. Аммо Ислом аҳкомларини ҳаётга татбиқ қилишга даъват қилинса 20-моддага кўра бошқа динларни таҳқирлаш, деб топилиб дарҳол таъқиқлашга киришилади. Мана шундан кўриниб турибдики, сўз эркинлиги каби ялтироқ сўзлар ва халқаро қонунлар мустамлакачи Ғарб давлатларининг мафаатига хизмат қилиш учун бир қурол вазифасини ўтайди, холос. Шунинг учун Мусулмонлар кўзларини яна-да каттароқ очиб бундай сохта даъволарни рад этишлари ва Исломни тўлиғича олиб ундан бошқасидан юз ўгиришлари лозим.

  • @UlugbekMannonov-qh1ts
    @UlugbekMannonov-qh1ts 26 дней назад

    Узбекистонни хам мактанг.журналист сингил.

  • @sardorbekofficial5380
    @sardorbekofficial5380 27 дней назад

    Ассалому алайкум чарчамаяпсизми ишизга омад

  • @UlugbekMannonov-qh1ts
    @UlugbekMannonov-qh1ts 26 дней назад

    Узбекистонни хам мактанг.

  • @Azizbek-cf8ho
    @Azizbek-cf8ho 27 дней назад +1

    АҚШда яна бир Флойд ҳодисаси юз берди
    АҚШда яна бир қора танли шахс худди Жорж Флойд каби полициянинг зўравонлиги оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Хабарларда айтилишича, АҚШнинг Огайо штатида йўл-транспорт ҳодисасида айбланаётган 53 ёшли қора танли Френк Тайсон полиция ходимининг шафқатсизларча бўйнидан оёқлари билан босиб туриши оқибатида нафассизликдан ўзини йўқотган. Воқеадан сўнг шифохонага олиб кетилган Тайсон ўша ерда вафот этгани айтилмоқда. Тайсоннинг “нафас ололмаяпман” дея ёлворишига эътибор бермаган полиция ходимлари эса ишдан бўшатилган.
    Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йилда қора танли Жорж Флойд полиция ходимлари томонидан ерга юзтубан ётқизилиб, “нафас ололмаяпман” дея ёлворишига қарамай, бўйнидан босиб турилиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Френк Тайсоннинг “нафас ололмаяпман” дея ёлвора-ёлвора ўзини йўқотиши ҳам айнан ўша Флойд ҳодисасини эсга солади.
    Изоҳ: Ирқчилик ва ирқий камситишлар Америкада кўзга яққол ташланувчи иллатлардан бирига айланган. Аслида Американинг ўзи ирқчилик асосига қурилган давлатдир. Юртнинг туб аҳолиси бўлган қизил танлилардан ўн миллионлаган инсонлар шафқатсизларча қириб ташланганлигини ҳамда Африкадан олиб келинган қора танли одамлар қул қилиниб, уларга ҳайвонлардек муомала қилинганлигини америкаликларнинг ўзлари ҳам инкор қилишмайди.
    1868 йилда қора танли одамларга Америкада тўлиқ фуқаролик берилган бўлса-да, лекин уларга паст назар билан қараш, зўравонлик, камситиш бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Демократия ва қонун устиворлигини даъво қиладиган бу давлатда оқ танли, англо-саксонлардан иборат америкаликларнинг бошқалардан устунлиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат бўлиб, давлат, сиёсат, таълим, иқтисод каби ҳаётнинг барча соҳаларида улар учун алоҳида имтиёзлар берилган. Америка конституциясида АҚШ фуқароларининг жинслари, ранглари ва динларидан қатъий назар, қонун олдида тенг эканликлари қайд этилганига қарамай, ирқчилик аксар америкаликларнинг қон-қонигача сингиб кетган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўра, Америкадаги ирқий камситиш оқ танли бўлмаган миллатлар ҳаётининг барча жабҳаларига кириб борган. Ҳатто ирқий камситишларга дучор бўлиш америкалик қора танлилар ҳаётининг бир қисмига айланган.
    Шубҳасизки, ушбу муаммонинг туб илдизи капитализм ҳазоратига бориб тақалади. Чунки бу ҳазоратнинг асосини ташкил қилувчи “ким зўр бўлса, ҳақ ўшаникидир”, «энг зўр бўлган омон қолади”, “оқ танли қора танлидан устундир”, “бойлар ақлли бўлганлиги учун бойдирлар”, каби тушунчалар одамлар ўртасидаги дискриминация муаммосини ҳал этиш ўрнига унинг кучайишига ҳисса қўшади. Бунинг устига капитализм ҳазорати миллатчилик, ватанпарварлик ва ирқий устунликни ёқлайдиган ҳазоратдир. Шунинг учун нафақат Америкада, балки капиталист давлатларнинг барчасида ижтимоий уруш ва можаролар ҳамда ирқчилик, нацизм, фашизм ва ўзини бошқалардан устун санаш каби иллатлар кенг тарқалганлигини кўриш мумкин.
    Капитализм ҳазоратининг маҳсули бўлган бундай жирканч разолатларга чек қўйиш албатта ушбу ҳазоратдан мутлақ воз кечиш ва унинг ўрнига инсоният фитратига мос келадиган Ислом ҳазоратини қабул қилиш билангина амалга ошади. Чунки Ислом ҳазоратида инсоннинг қадри ва бир-биридан устунлиги унинг ирқи, миллати ёки рангига қараб эмас, тақвосига қараб ўлчанади.
    Аллоҳ Субҳанаҳу бундай марҳамат қилади:
    يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِير
    «Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирингиз билан танишишингиз (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлигингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». [Ҳужурот 13]
    Зоҳид Заргар

  • @firdavselmuradov1925
    @firdavselmuradov1925 27 дней назад

    👍👍

  • @user-bt6uk7cz1s
    @user-bt6uk7cz1s 24 дня назад

    Е фитначи Францияни мухбирлари билан ишимиз нима биз мустакил давлатмиз инша'лллох хаммасига озимиз еришамиз

  • @user-xj2ot9ql8c
    @user-xj2ot9ql8c 27 дней назад +2

    Сен айтадган ақш ва европада ислом хақиқатин ёка фаластиндаги хақиқатин гапир, сен ярим сотхам ишломайсан, дунёда енг ишончсиз давлат ақш ва хамтавоқлари

  • @husniddinganiev9054
    @husniddinganiev9054 25 дней назад

    сиз демакратлар бошка давлатларга бахо беришдан аввал америкадаги митинглар митинг катнашчиларини камашлар дамакратия нима узи америка демакратияга узи амал килябдими демакратия деган сиёсат узини окладими.мана шу саволларга жавоб берсаларинг тугри иш буларди.ДЕМАКРАТЛАР.

  • @ruslanquvonov8938
    @ruslanquvonov8938 26 дней назад

    Марказий осийога осилманглар

  • @hoshimbek
    @hoshimbek 27 дней назад

    Дермократия тузимида Рост гапирган киши бу Жиноятчи булади. Хакикий Демократияда бошка масала.

  • @user-fi6nr5hq1p
    @user-fi6nr5hq1p 23 дня назад

    Узинггиз нечанчи уриндасиз