Олий таълимда ўзгариш: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди
HTML-код
- Опубликовано: 5 май 2024
- Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди.
Таълим доим ривожланиб, янгиланиб борадиган жараён. Бу йўналишдаги ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 февралдаги қарорига асосан, “Таълим соҳасида лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси тузилган эди. Ўтган вақт мобайнида ушбу офис томонидан вазирликлар билан бирга ўқув жараёнларини янги тамойиллар асосида ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли ташаббуслар ишлаб чиқилди.
6 май куни Президент ҳузурида олий таълим йўналишларини оптималлаштириш, қабул ва малака тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда бакалавриатда 306 та йўналиш, магистратурада 625 та мутахассислик бор. Лекин уларнинг айримлари халқаро стандартлар ва замонавий меҳнат бозори талабларига мос эмас. Бу битирувчиларда тўлиқ малака шаклланиши ва уларнинг ишга жойлашишида муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.
Шу боис таълимнинг халқаро таснифи, илғор хорижий тажриба асосида бакалавриат ва магистратура йўналишларини қайта кўриб чиқиш ҳамда айни пайтда талаб юқори бўлган соҳаларда янги йўналишлар очиш бўйича таклифлар билдирилди.
Олий ўқув юртларида таълим жараёнларини рақамлаштирган ҳолда деканатлар ва бошқа маъмурий тузилмаларни оптималлаштириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, 1 сентябрга қадар ўқув жараёнларини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, янги тизимни жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
Кейинги асосий масала бу - олий таълимга қабул тизимини янада адолатли қилиш ва давлат грантларини иқтидорга йўналтириш. Ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаяпти. Айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолиши мумкин.
Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.
Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Давлатимиз раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Малака талаблари бўйича ҳам долзарб масалалар кўп. Юртимиздаги айрим мезонлар халқаро стандартларга ва иш берувчи талабларига тўлиқ мос келмайди. Меҳнат бозорида мавжуд 8 мингга яқин ишчи касбдан 5 мингдан ортиғи бўйича малака стандартлари ишлаб чиқилмаган. Борлари ҳам аниқ ва сифатли эмас.
Пулсиз укитиш керак студентларни.
Грант олиш учун таниш билиш купайиб кетади.Барча студентлар бир хил имтиёзга эга булиши ва бепул укишини йулга куйишни таклиф берардим.
Богча,мактаб,олий укув билим юртлари,шифохоналар давлат хисобидан бепул булса порохурлик йуколади.
Кириш имтихонлари шафоф булиши керак Нима кераги бор леготани уларни илми йукку Майли буларга катта стипендия берилсин лекин кириш имтихонида леготани инобатга олмаслик билимини инобатга олиш керак
Та'лим хакида гап куп.Маблаг та'лим учун деб бюуджетдан катта ажратилади , лекин бу маблаг та'лимга ємас каеккадир кириб кетаетгани хеч кимга сир ємас.Узбекистонда яшамаяпмизми Чет тили сертификати бизга нима кераги бор еки Четга кул тайерлаяпмизми.
Ия тестдан юкори бал олиб кирган бечора янаги йил суперга кирганга урнини бушатиб берадим и олийгохда коррупция 100 фойиз йук деган кфолот булса майлия бола бечора 11 йил тер тукиб бюдже тда уктйман деган талабани 1 йилда контакка тушмаслигига ..... грант билан кирган ушандай давом этиши керак кушимча рагбат сифатида яхши укиган грантга кутарилиши керак
Хаммага ИНСОФ берсинда
NEGA XAMA🇺🇿PREZIDENTIMZINI🇺🇿 TANQID QILASIZ ! 🇺🇿PREZIDENT🇺🇿HARAKAT QILYAPTILARKU ! BUYOG'I SIZNING QULINGIZDA HARAKAT QILISH VA TALAB QILISH
Хуп майли олийгохда укийлик хам жейлик кейин кайси жойда канча ойликга ишлайди бу биьувчилар
Адолат качон булади хитойга ухшаб порахурларни улим жозосини кулламагнча узбекистон икки дунёдахам кукармиди
Уйламай карор чикаради Максад Нима тушунмайди одамлар
Олий таьлим домлаларини купи шундок хам порахор бу яна карупцияга йулку 🙄🙄🙄
Таълимни жахон стандартига утказиш керак, кейин хамма проблемалар узи йуколади. Euroeducation!
Universitetlarda domlalar poraxo'r bo'lib ketmaydimi bu qarorga ko'ra?Chunki zacho'tlariga baland baho qo'yib grantga o'tkazib berish uchun.Kontraktga kirgan tanishi kuchlilar domlalar bilan gaplashib grantga to'g'rilab olsachi?
Рахмат жудда акклик иш булибди.бари Гудайган каламуштлар амалимни е́шлар эгаллаб олади деб уйлашган .Бари карубсия олигохларда Бари катта катта гуддайган каламуштлар олигохларда томир отишган олийгох дегани от уйин ва балик ови эди.барчасига тучка куйилибди Рахмат бизнинг приздентимиз.келадакда янаям уткир булсин аклингиз
Юкори балл олганлар шу пайтгача хам укишга кирган 5та юналиш танланияптику Абитуриет кобилиятини узи биларди Шу пайтгача хам Нима хакида айтияпти тушунарсиз
😂😂😂диплом имеет и работать будиш в России или на строительство дома если пока у тебя не будит родственники в правительство диплом не поможет
Грантга кирганни пулини тортиб олмасдан Мард булсанглар кушимча грант беринглар Имтиёзни отни калласидай ойлик оладиганларни болларига Бериб куйибди Кани адолат бу ерда
Диплом мутлоко керак эмас.
Еки балам жокары окыу орнын питкерди барак жумыс орын жок. КМУдын газ сакасын питкерди.
Биз билгандик кутгандик
Укигани билан ишга кириш проблема ишга киришга ечим излаш керак битиргандан кейин купчилик росияга ишлагани боришаяппди
Fikrlar turlicha oliy ta'limni ustozlari kim o'zar qilib korrupsiyaga berilib ketmasa komunal qimmat bozorda oziq-ovqat qimmat ishonish juda qiyin.
Бу ҳам ўзига яраша катта бир натижалардан бири бўлади.
Узлари Болалардан Укишига Пул Олад И
Assalomu alaykum.Men 1-kurs talabasiman.Kontraktman hozir baholarim yaxshi .Davlat grantining har yili taqsimlanishi.Bizga emas bizdan keyin oʻqishga kirayotganlarga taʼsir qilar ekan.Bu nohaqlik emasmi.
Oʻtgan yili 95bal bilan davlat universitetiga oʻgʻlim kirolmadi 60bal bilan imtiyozli lar kirdi hammani omadini bersin
95 бал анча рамку..Яна чикиб нолиганизи каранг..50% га жавоб берибдида..таваккал белгилаганла 90 оляблию..углингизни яхшилаб укитинг..билими йук болани киролмади диб нолимасдан..150 йигиб турсин Ким тусади углингизни йулини
Хурматли Мирзиёев Олий Жаноблари,бу йил укишга кириш очикча шаффоф,ва инсоф даражасида булади худо хохласа Инша Оллох,Мактабда 11 йил укиб,укишдаги бохолари аъло ,билими ишонарли даражада зур зур,насиб менинг углим хам узининг хохлаган укишига киради насиб илохим ОМИН ОМИН!!!
Мактабда 11-йил кизилга битирганлани калласи бум Буш..мактаб талими бн бюджетга кириш кийин..репититорга берсангиз киради
Бекорларнинг бештасини айтибсиз,болалар билими жуддда жуддда хайратланарли даражада,100/гарантия бериб,ишончим комил,
Przdent bobo kanday stolda utirgan bulsa maxalla rayisi xam xokim xam beputat xam shunday utiradi bunda ish buladimi.
Bu juda yaxshi
Нимаси яхши
Олий юртларни яримидан ортиги тупой пул билан укияпти калла бомбуш
😅😅😅😮😮😊😊😢 Я согласен 🎉🎉🎉
🇺🇿PREZIDENTIM🇺🇿OLIY💯JANOB❤
Хама жойда пора хурлик болса талим болмайди пул билан укиш дипломни сотиб олиш дегани , шу кчкн халкга фойдаси нафи тегмайди укиганларни хамажойда пул хал килади ривожланиш болмайди , ватани сотади , шундай борса келажакда.
манфаатли ишлардан бири бўлади деб ишонамамиз
Yaxshi o'qigan talabalar uchun bu katta motivatsiya
Buni judayam to'g'ri qaror deb o'ylayman
Talabaga har yili yaxshi oq'ishi uchun stimul
Baraka toping Shavkat Miromonovich
Чиройли имконият ва шароит яратишга ҳаракат қиляптилар