"Юлдузлар юрган йўл": Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 окт 2024
  • "Юлдузлар юрган йўл" кўрсатуви
    "Ёшлар" телеканали
    Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов билан суҳбатимиз юртимизда кино, театр санъати эришаётган муваффақиятлар билан бир қаторда, айрим муаммолар, келажакда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар умуман, у кишининг бетакрор роллари-ю соҳир овоз сеҳри, ижод машаққатлари ҳақида кечди.
    Болалигим мустабид даврининг аянчли кунларига тўғри келган. Хизматчи оиласида туғилганман. Оиламиз моддий жиҳатдан тўкин-сочин эмасди. У пайтлари ҳамма нарса тақчил. Уйда егулик ҳеч вақо йўқлигидан онам раҳматлик куну тун дўппи тикарди. Онамга кўмаклашиш мақсадида бола бўлсам-да, дўппи тикишга ёрдам берардим. Ҳеч қачон меҳнатдан қочмаганман. Файласуфлардан бири «Меҳнатсиз ҳаёт ўғрилик, санъатсиз ҳаёт - ваҳшийлик» дегани каби оиламизда санъаткор бўлмаса-да, лекин адабиёт, санъат ҳар доим эъзозланган. Бошланғич таълимни рус тилида олганим боис Толстой, Достоевский, Пушкин, Лермонтов, Тургенев асарларини ўқиганман. Лекин ўзбек адабиётидан бироз узоқ эдим. Санъат билан чинакам шуғулланганимдан сўнг Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Муқимий, Фурқат ижодига дуч келдим. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини 17 ёшимда ўқиганман. Менимча, бу жуда кеч. У пайтда давр шунақа эди. Халқимиз ўз тарихи билан боғлаб турувчи илдизларидан узилганди. Ҳатто буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳақида китоблардан бир сатр ҳам тополмасдик. Санъат менга ўзбеклигимни, томиримда буюк аждодларимиз қони оқаётганлигини, миллий маданиятимизга хизмат қилишим кераклигини англатди. Буям тақдирнинг бир инъоми бўлса керак.
    Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
    Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
    www.mtrk.uz

Комментарии • 16

  • @ДилоромКаххарова-э6й
    @ДилоромКаххарова-э6й 3 года назад +2

    Овозингизни эшитиб хурсанд булдим анча булганди эшитмаганимга дубляждаям йуксиз киноларда куринмай кетингиз иллойим сог саломат булинг умрингиз узок булсин.

  • @СарварСарвар-й3х
    @СарварСарвар-й3х 2 года назад +1

    Халкимизнинг севимли актери.. Сехрли , ноеб , аник , жарангдор овози мафтунимиз..Зиели , маданиятли , камтар инсонлар..Исми маьносига мос шахслар...Сог булсинлар..🙏

  • @livelifeKHA
    @livelifeKHA 3 года назад +2

    Sog'lik salomatlik doim omonlikda Oltin ovoz sohibi ... Uzbek Dublaj Qiroli N.1👍

  • @ЗамираТухтаева-у7э
    @ЗамираТухтаева-у7э 3 года назад +3

    Шу актёрни жуда яхши курамиз илохим сог_саломат узок_умр куринг ва болаларизга бош булиб юринг илохим.

  • @ГазибекРахимов
    @ГазибекРахимов 3 года назад +2

    Бутун Узбекистон халки номидан узок умур мустахкам соглик тилайман бахтимизга юз ешгача сахна ва дубляжда чарчаманг

  • @gulnozaxon2277
    @gulnozaxon2277 3 года назад +5

    Шу Актёр жудаяам зур овоз хам уз хам шу инсонди айтса булад халк артист деб умри узок булсин.

  • @НасибаХоджаниязова-ш2к

    Бу инсонлар дек инсонлар 100 йилда бир тугилади Саньат сохасидаги ишларига Маданиятига тил ожиз Хавас киламиз Набираларимиз ухшасин Афзал акага!!!

  • @СарварСарвар-й3х
    @СарварСарвар-й3х 2 года назад +1

    Курсатув учун миннатдорман...Афзал Рафиков севимли саньаткорларимиздан бири...Халкимиз эьтрофидаги , ардогидаги , эьзозидаги саньаткор....Ноеб , такрорланмас , хеч кимникига ухшамайдиган овоз сохиби...Афзал Рафиков уз касбининг фидойиларидан..Касбининг икир чикирларигача етук биларканлар ..Ижро этадиган ролига нисбатан хам шундай эканлар. Хакикий саньакорга хос булган фазилат..Зиели , камтар , маданиятли саньаткор эканлар..Сог булсинлар...🙏

  • @РаноОововаов
    @РаноОововаов 3 года назад +2

    Рафик ака . Умрингиз узок булсин. Сиздек овоз сохиби бир асирда бир келса керак. Уша битаси сиз буласиз. . Илохим юз билан юзлашиб юринг.

  • @ЗулхуморАабаева
    @ЗулхуморАабаева 3 года назад +1

    Будай инсонлар дунйога бир келади санатимизни даргаси умригиз узок билсин

  • @HshehhsudihHhdiuf
    @HshehhsudihHhdiuf 3 месяца назад +1

    Sehrli ovoz sohibi

  • @МуяссарКалонхужаева

    Шундай актёрни у́нг ку́лини ку́рсаткич бармоги йу́к экан, лекин овозига гап йу́к айникса Даллас да, Кашкирлар макони, Ёмонлик дунёга устун бу́лолмас сериялларидаги дубляжга гап йу́к. Умри узок бу́лсин.

  • @muhammadrizo6941
    @muhammadrizo6941 Год назад +1

    Севдохон кадр ортидаги музыка жуда баланд одамми асабини евотти

  • @nigorakhoussanova7901
    @nigorakhoussanova7901 3 года назад +1

    Insonni 1ta dosti boladi yoki hech bolmaydi....... Togri gapirdilar.

  • @xusniddinnigmanov7761
    @xusniddinnigmanov7761 3 года назад +1

    Shu insoni bilan gaplaship utirish saboq olishi degani👍

  • @anaranar8755
    @anaranar8755 3 года назад +1

    Ягана овоз сахибисиз мин яшан,дунья тургунша турин