Shoko chizkeyk /Шоко чизкейк/ KINDER CHIZKEYK
HTML-код
- Опубликовано: 14 окт 2024
- Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан ширинтой болажонларимиз учун жуда ҳам мазали бўлган «Киндер Чизкейк» тайёрлаймиз😊😍👶
🧑🍳 Керакли масалиқлар:
✅ Песочное печенье 200 гр
✅ Сарёғ - 100гр
✅ Творогли пишлоқ - 400гр
✅ Какао - 2 ош қошиқ
✅ Шакар - 150гр
✅ Қаймоқ 33-35% - 300мл
✅ Киндер батончиликари - 2 пакет
✅ Желатин - 20гр
✅ Қора шоколад 200 гр
✅ Киндер тухуми - 1дона
✅ Желатин учун сув - 100мл
🧑🍳 Тайёрланиши:
Печенье ва Киндер батончиликарини чопперда майдалаб оламиз. Унга 2 ош қошиқ какао қўшамиз ва аралаштирамиз. Унга эритилган сариёғ(сливичное масло) қўшамиз ва ҳосил бўлган массани қолипга жойлаб, босиб текислаб чиқамиз.
- Сўнгра уни музлатгичга 20-30 дақиқага олиб қўямиз. Энди алоҳида идишга творогли пишлоқ ва шакарни солиб, миксер билан яхшилаб аралаштирамиз. Сўнгра унга қаймоқ ва эритилган қора шоколад қўшамизда, яна миксерлаймиз.
- Энди желатинни 100мл сувда эритиб, уни ҳам қўшиб юборамиз ва яна аралаштирамиз. Қолипга бояги массанинг устидан чиройли қилиб қуямиз ва яна 1 соатга музлатгичга олиб қўямиз. Сўнгра устини Киндер шоколади ва мевалар билан безатиб қўямиз. Чизкейкимиз тайёр.
Ёқимли иштаҳа, азизлар❤️
Telegram канал: t.me/cakeandfoods
Instagram сахифа : / turkona_cooking
Facebook сахифа: turkona...
😋😋😋😋😋😋😋