Oysha(r.a.) chiroyli nashida//Красивый нашид о Аише (р.а.)
HTML-код
- Опубликовано: 28 фев 2021
- Ойша р.а. хакида кискача малумот Улуғ саҳобалар қаторида, шубҳасиз, Ойша (розийаллоҳу анҳо) онамизнинг номлари тилга олинади. Муаллима онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суюкли рафиқалари эдилар. У киши ҳақида ояти карималар тушган. Ойша (розийаллоҳу анҳо) Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳум) кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган. Онамиз ҳадисларни Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) бевосита эшитиб, ривоят этганлар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Эй Ойша, Жаброил сенга салом келтирди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Оталари Абу Бакр, оналари Умму Руммон бўлиб, ҳар иккалалари ҳам мусулмон бўлган пайтда Ойша (розийаллоҳу анҳо) дунёга келди. У зот ёшлигидан ўта зийрак, фаҳми тез, зеҳни ўткир қиз эдилар. Ойша (розийаллоҳу анҳу) мусулмон оиласида имон-ихлосли, тақволи бўлиб улғайди.
Қурайшнинг фозила аёлларидан бири Ҳавла бинти Ҳакам Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) Ойша бинти Абу Бакр ёки Савда бинти Замъага уйланишларини таклиф қилди. Чунки у зот Хадича онамиз вафотларидан сўнг анча ёлғизланиб қолган эдилар. Ойшадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: «Уч кеча сени тушимда кўрдим. Фаришта сени яшил ҳарир матога солиб келар ва: “Мана шу сенинг аёлинг”, дер эди. Юзингни очсам, сен бўлар эдинг. Ўзимча, агар бу Аллоҳдан бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер эдим» (Имом Бухорий ривояти).
Шу тариқа Ойша Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унаштирилди. Ойша онамиз тўй зиёфатини бундай эслайди: “Аллоҳга қасам, тўйим куни бирор жонлиқ сўйилмади. Саъд ибн Убода Расулуллоҳга (алайҳиссалом) ҳадя қилган бир товоқ бўлиб, хотинлар ундан галма-гал фойдаланишар эди. Набий (алайҳиссалом) меҳмонларга шу товоқда овқат ва сут келтирдилар”. Асмо бинти Язид (розийаллоҳу анҳо) ҳикоя қилади: «Тўй куни Ойшани ясантирдик. Набий (алайҳиссалом) бизга сут тортиқ қилдилар. Биз: “Ичгимиз келмаяпти”, дедик. Набий (алайҳиссалом): “Очлик ва ёлғонни бирлаштирманглар”, дедилар». Ойшага беш юз дирҳам маҳр берилди.
Муборак хонадонда Ойшанинг ақли, илми ва фикри зиёда бўлиб, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир сўзларини ёдлаб, амалларини ўрганиш ҳаракатида бўлдилар.
* * *Ойша (розийаллоҳу анҳо) қўли очиқ, сахий эдилар. Ҳадя моллари қанча бўлишидан қатъи назар, ушлаб турмай, барини муҳтожларга, ҳақдорларга берардилар.
Ойша онамиз Расули акрамдан: “Мени қанчалик яхши кўрасиз?” деб сўрар, у зот: “Арқон тугунидек” деганида, “Сиз айтган тугун қанақа бўлади?” деб яна савол берарди. “Тугундек тугун-да”, дердилар Пайғамбар (алайҳиссалом) табассум билан.
Ойша (розийаллоҳу анҳо) илк марта болалик чоғларида Қуръони каримни оталаридан эшитди. Кейинчалик Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бевосита эшитиб, ёд олдилар. Кўп ҳолда оятлар тушишига ҳам гувоҳ эдилар. Саодатли дамларини эслаб: “Ўз уйимдан нубувват хонадонига кўчганимдан кейин Бақара ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли ҳужрам “ваҳий тушган жой” номини олди. Мен ваҳий пайти ҳам у зотнинг ҳузурларида эдим. Салқин ҳавода ҳам пешоналари терлаб кетарди”, дейди. Одатда ваҳий келган пайтда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳллари бир оз четланиб туришган. Аммо Ойша (розийаллоҳу анҳо) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ёнларида турганларида ҳам у зотга ваҳий тушган.
Ойша онамиз қисқа муддат бўлса-да, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бахтли, осуда ҳаёт кечирди. Набий (алайҳиссалом) Ойша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган хонада яшадилар.
Ҳижратнинг олтинчи йилидаги “Ифк (бўҳтон, туҳмат) воқеаси”дан кўп ўтмай, Аллоҳ таоло Ойша онамизнинг поклиги ҳақида оятларни нозил қилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ҳам Ойша онамиз илмлари ва ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббийаси бўлдилар. Катта-катта олим тобеинларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Ойша онамизга (розийаллоҳу анҳо) мурожаат қилишар ва ундан аниқ ечимини эшитишарди. Онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг ҳам юксак ҳурмат кўрдилар.
Ойша (розийаллоҳу анҳо) ҳижрий 58 йили 66 ёшида рамазон ойининг ўн еттинчи куни вафот этди. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн этилди.
Замира Қосимова тайёрлади | “Ҳидоят” журналининг 2011 йил, 10-сонидан
#ОйшабинтуАбубакр#АишабинтиАбубакир#Айша##Sami#Yusuf#SamiYusuf#youcametome#hasbirabbi#AllahuAllahMuhammarasulAllah#NabiAllah#liyakun#leyakun#yavmuka#bukhateer#bukhatir#nasheed#nasheeds#beatiful#nasheed#maruzalar#mavizalar#yangidarslar#qasida#albattaeshiting#SolihaMusulmanka#kanali#chiroyli#nashida#nashidalar#qoshiqsiz#musiqasiz#eshiting#rohatlaning#sizqidirayotgan#siz#izlagan#sizizlagan#dilgayaqin#qalbgayaqin#diltortar#navolar#слушать#нашиды#безмузыки#безмелодии#без#музыкальныхинструментов#безмузыки#нашид#нашиды#красивыйнашид#всеискали#всеищут##самый#самыйсамый#излучшых#топ#топы#топ1#топ2#топ3#топ4#топ5#топ6#топ7#
Ойша р.а. она инамиз
🌱Улуғ саҳобалар қаторида, шубҳасиз, Ойша (розийаллоҳу анҳо) онамизнинг номлари тилга олинади. Муаллима онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суюкли рафиқалари эдилар. У киши ҳақида ояти карималар тушган. Ойша (розийаллоҳу анҳо) Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳум) кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган.
🌱Онамиз ҳадисларни Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) бевосита эшитиб, ривоят этганлар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Эй Ойша, Жаброил сенга салом келтирди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🌱Оталари Абу Бакр, оналари Умму Руммон бўлиб, ҳар иккалалари ҳам мусулмон бўлган пайтда Ойша (розийаллоҳу анҳо) дунёга келди. У зот ёшлигидан ўта зийрак, фаҳми тез, зеҳни ўткир қиз эдилар. Ойша (розийаллоҳу анҳу) мусулмон оиласида имон-ихлосли, тақволи бўлиб улғайди.
🌱Қурайшнинг фозила аёлларидан бири Ҳавла бинти Ҳакам Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) Ойша бинти Абу Бакр ёки Савда бинти Замъага уйланишларини таклиф қилди. Чунки у зот Хадича онамиз вафотларидан сўнг анча ёлғизланиб қолган эдилар. Ойшадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: «Уч кеча сени тушимда кўрдим. Фаришта сени яшил ҳарир матога солиб келар ва: “Мана шу сенинг аёлинг”, дер эди. Юзингни очсам, сен бўлар эдинг. Ўзимча, агар бу Аллоҳдан бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер эдим» (Имом Бухорий ривояти).
🌱Шу тариқа Ойша Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унаштирилди. Ойша онамиз тўй зиёфатини бундай эслайди: “Аллоҳга қасам, тўйим куни бирор жонлиқ сўйилмади. Саъд ибн Убода Расулуллоҳга (алайҳиссалом) ҳадя қилган бир товоқ бўлиб, хотинлар ундан галма-гал фойдаланишар эди. Набий (алайҳиссалом) меҳмонларга шу товоқда овқат ва сут келтирдилар”. Асмо бинти Язид (розийаллоҳу анҳо) ҳикоя қилади: «Тўй куни Ойшани ясантирдик. Набий (алайҳиссалом) бизга сут тортиқ қилдилар. Биз: “Ичгимиз келмаяпти”, дедик. Набий (алайҳиссалом): “Очлик ва ёлғонни бирлаштирманглар”, дедилар». Ойшага беш юз дирҳам маҳр берилди.
🌱Муборак хонадонда Ойшанинг ақли, илми ва фикри зиёда бўлиб, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир сўзларини ёдлаб, амалларини ўрганиш ҳаракатида бўлдилар.
🌱Ойша (розийаллоҳу анҳо) қўли очиқ, сахий эдилар. Ҳадя моллари қанча бўлишидан қатъи назар, ушлаб турмай, барини муҳтожларга, ҳақдорларга берардилар.
🌱Ойша онамиз Расули акрамдан: “Мени қанчалик яхши кўрасиз?” деб сўрар, у зот: “Арқон тугунидек” деганида, “Сиз айтган тугун қанақа бўлади?” деб яна савол берарди. “Тугундек тугун-да”, дердилар Пайғамбар (алайҳиссалом) табассум билан.
🌱Ойша (розийаллоҳу анҳо) илк марта болалик чоғларида Қуръони каримни оталаридан эшитди. Кейинчалик Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бевосита эшитиб, ёд олдилар. Кўп ҳолда оятлар тушишига ҳам гувоҳ эдилар. Саодатли дамларини эслаб: “Ўз уйимдан нубувват хонадонига кўчганимдан кейин Бақара ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли ҳужрам “ваҳий тушган жой” номини олди. Мен ваҳий пайти ҳам у зотнинг ҳузурларида эдим. Салқин ҳавода ҳам пешоналари терлаб кетарди”, дейди. Одатда ваҳий келган пайтда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳллари бир оз четланиб туришган. Аммо Ойша (розийаллоҳу анҳо) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ёнларида турганларида ҳам у зотга ваҳий тушган.
🌱Ойша онамиз қисқа муддат бўлса-да, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бахтли, осуда ҳаёт кечирди. Набий (алайҳиссалом) Ойша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган хонада яшадилар.
🌱Ҳижратнинг олтинчи йилидаги “Ифк (бўҳтон, туҳмат) воқеаси”дан кўп ўтмай, Аллоҳ таоло Ойша онамизнинг поклиги ҳақида оятларни нозил қилди.
🌱Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ҳам Ойша онамиз илмлари ва ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббийаси бўлдилар. Катта-катта олим тобеинларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Ойша онамизга (розийаллоҳу анҳо) мурожаат қилишар ва ундан аниқ ечимини эшитишарди. Онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг ҳам юксак ҳурмат кўрдилар.
🌹🌹🌹Ойша (розийаллоҳу анҳо) ҳижрий 58 йили 66 ёшида рамазон ойининг ўн еттинчи куни вафот этди. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн этилди.🌹🌹🌹
Замира Қосимова тайёрлади | “Ҳидоят” журналининг 2011 йил, 10-сонидан
Хар биримизга Ойша розийаллоҳу анҳога ухшашни Аллох насиб этсин Аминь уа раббиль-алямин 🤲🤲🤲😇😇😇
Пайгамбаримиз хадича онамизни хеч качон сени йоктираман демаган йоктираман деса динга хизматлари учун нега йоктирме деб айткан амо Оиша онамизни куп маротаба мен Оилани йоктираман деган хато бетоб болиб йотиб колганларда айоларга адолат килишни кераклиги масуляти уйлаб Айолардан майлими Оишани уйда колсам охргача деб илтимос килганлар ва пайгамбаримиз катик азобдан хушдан кетиб уйгониб эй Оиша менга олимни осон килган Аллохга хамлу санолар болсин мен сени опок куларингни жанатда тутдим дедилар яни пайгамбаримиз Оиша онамиз билан жанатда учрашишлардан Азоб огри йенгил туйлди ва улар уйлашанларки Оиша онамиз бошка турмуш куришлари хакда ахир жанатда айол сунги эри жанати болса уша билан бирга болади ва бу она эмас пайгамбаримиз улим остонасда рашк килганлар оиша онамизни чунки киз бола олган айолари инсони асил севгани шу холатда ошкор болади
Raxmat shuncha ma'lumotni erinmasdan bizlarga ulashganiz uchun 😊😊😊
Alloh rozi bulsin sizlardan
Жудаям чиройли нашида
Ма ша Аллах
Ман биркунда бирмарта тугул камида 10 ё 15 марта эшитмасам туролмаяпман зур нашид экан Аллох умрингизди узог ва баракотли килсин
Qalblarni titratib yubordi Allohim bizlarga rahm ayla
❤❤❤❤❤❤ zorrr
Eshitib rossa yig'ladim❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Менинг исмим ойша исмимни яхши кураман
Oisha habatilah❤❤❤❤❤❤❤❤
Zoʻr qoʻshiq
Накадар гузал нашид
Ular (r.a.)lar haqida biror hikoya yoki hadis eshitsam,kozimga albatta yosh keladi,Rosululloh s.a.v. bilan bir davrda yashaganlar qanday baxtli insonlar a😢❤❤
Tòģri hamasi JANNATGA kirish extimoli bor ☹ lekin ular hammasi ham emas PAYĞAMBARIMIZ M.S.A.V
diniga etiqod qilganlardir😢
Bu nashidani dim yohshi goʻraman
Nasilin qulubin muslimin bintu Abu bakrin❤❤❤
Raxmat juda zur nashid ekan meniyam ismim oysha kottakon taxmat
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокаттух жуда чиройли илтимос скачать мумкин болсин 😍😍😍
Rostan😊
❤❤❤❤
❤❤❤❤❤❤😊🤲🤲🤲🤲
Mening minimize ismi ayisha❤❤❤❤😊😊😊😊❤❤❤❤
Raxmat zor chiqibd
Mening qizimni ismi ham Oisha
MEN HAM QIZIMMI ISMINI OISHABONU QO‘YDIM
❤❤❤
Asssalomu alaykum biz qizchalik bo'ldik OISHA qo'ydik ismini😊
Yaxshi ism qõyibsiz@@user-sc4rz4xt1h
Matni bormi,❤❤❤❤
meni qizim Humayro😊
Mening ismim Oyisha
меникихам
Bizniki ham😂
Илтимос скачать мумкин болсин 😍 илтимос бу кушик доим кулогимда янграшини дилим куйлашини истардим
Bunda skachat yòq vkm bòtdan ham topolmayapman man ham 😒
Mohammed Tarek-Aisyah Istri RasulAllah kimga kerak bòlsa qòshiq nomi
Judayam chiroyli qushiq qayta qayta eshittim
Tòģri nashid
1 kunda 1marta eshtimasam turolmaydigon bòlib qoldim bu qòshiq meni òziga jalb qilyapti😘
Bu qoshiq emas oisha onamzga atalgan nasheed💖🤩💖🤩
OISHA (R.A) ONAMIZGA BAG'ISHLANGAN NASHID KU BU .
Va nihoyat qòshiq nomi topildi
Qòshiq emas nashid😒😒
Oisha onamiz haqida nashidlar dib yoz chiqadi
Не вышла