"Мерос талашган сингил"(Ҳаётий воқеа асосида) | Hikmatli dunyo

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 10 сен 2024
  • “Ҳикматли дунё” тарбиявий филмлари туркумидан
    “Тошкент” телеканали
    Ҳикматли дунё - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 5

  • @user-ng8jl6tc9g
    @user-ng8jl6tc9g Месяц назад +3

    Гунохни нафси бузук одам киладию.Айбни шайтонга юклайди.
    Шайтон йулдан урди деб.Аслида одам шайтонга дарс беради.
    Астагфируллох.

  • @user-dq5xs2yz6f
    @user-dq5xs2yz6f Месяц назад +1

    Хамма киноларнинг мавзуси ухшаш ,қайнана келин ,мерос талашиш жудаям савияси паст.

  • @user-tw8dd9gd8z
    @user-tw8dd9gd8z Месяц назад +1

    Чин дилдан аллоҳга ишонса бундай ишларни қилмас эди.кейинги пушаймон ўзингга душман дейдилар.....

  • @gulbahorinogamova7986
    @gulbahorinogamova7986 Месяц назад

    Бечора шайтон одамларни бузук нафсиучун турип бераяпти

  • @Мухаммадали-с6к
    @Мухаммадали-с6к Месяц назад

    Кино 4киши билан бошланип тугади кизик бумади кино