Ишратхона деманг, уят!

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 3 окт 2024
  • Эски шаҳар муаммолари
    “2019-2022 йилларда Самарқанд шаҳрини жадал ривожлантириш штаби” бошлиғи Рустам Сатторов ва шаҳар ҳокими Бобур Облоқулов бошчилигида Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги муаммолар билан танишдик.
    Самарқандда иймондан узоқ бўлган “алломалар”нинг айби билан “Ишратхона” дея аталиб келинаётган, аслида, бу обида ичидаги 10 та ҳужрага нисбат берилган АШАРАТХОНА (арабчада 10 - ашара бўлади!) ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман.
    Бу бино нима мақсадда қурилган, билмайман. Аммо энди манбалардан топиб ўрганаман. Балки мақбара бўлгандир, балки бир қаср бўлиб, фақат бир қисми қолгандир. Муҳими шуки, бино деярли вайронага айланган ва на пештоқи, на томи, на шифти қолган. Ана шундай тураверса, бир уюм тупроққа айланади. Бу бинони таъмирлаб, бу ерга ҳам сайёҳларни жалб қилиш мумкинлиги, чиройли таъмирланса, Регистондаги мадрасалардан кам бўлмаган маҳобатли бир обида бўлишини айтганимизда “Тарихий ва меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекцияси”нинг янги раҳбари бўлган, машҳур Набераеванинг ўғли ҳам онасининг гапларини такрорлади:
    ‒ Бу ерга тегиниб бўлмайди! ЮНЕСКО Самарқандни ўз рўйхатидан чиқариб юборади!
    У ёш йигит экан, менимча, таъмирлашдан олдин Бибихоним масжиди, Регистондаги учала мадраса, айниқса, уларнинг миноралари бир замонлар қай аҳволда бўлганини, суратларидан ҳам кўрмаганга ўхшайди. Ахир 30-40 йил олдин бугун бутун дунёдан бир кўрай деб сайёҳлар келаётган Регистон майдонидаги мадрасаларга қараб ҳам бўлмасди. “Шердор” мадрасасида шернинг ўзи ҳам қолмаган, Улуғбек мадрасасининг икки минораси икки томонга қийшайиб, салкам сўроқ белгиси бўлиб қолган, Тиллакори мадрасасида тиллонинг ўзи қолмаган, бугун маҳобатли кўринаётган Бибихоним масжидига кириш пештоқининг икки томондаги деворининг ярми қолган эди, холос. Бугун сайёҳларни мафтун этаётган гўзалликларнинг ҳаммаси охирги 30-40 йилнинг ичида “яратилган”. Боболаримиз бунёд этган обидалардан фақат деворлар ва ярим вайроналар қолган эди, холос. Агар бу Инспекция ўша пайтлари ҳам бўлиб, бугунгидек “Тегмайсан-тегмайсан!” деб турганида Самарқандга бугун битта ҳам сайёҳ келмаган, ярим вайрона мадраса ва мақбараларнинг ҳеч кимга қизиғи ҳам бўлмас, балки улар аллақачон вайронага айланган бўлар эди.
    Айтиб қўяй, бу менинг ШАХСИЙ фикрларим!
    Яна бир ШАХСИЙ ФИКРИМ шуки, Ашаратхонани ҳам чиройли қилиб, асл ҳолига келтириб, таъмирланса, Регистонга қанча сайёҳ келаётган бўлса, ундан кўпроқ сайёҳ Ашаратхонага келади.
    Нега?
    Чунки, бу ерда чет элдан келадиган, шунингдек, юртдошларимизнинг ҳам диққкатини тортадиган ноёб жиҳат бор: Ашаратхонада ўша ердан тушиб, Регистондан чиқадиган, от қўшилган фойтун бемалол юрадиган ЕР ОСТИ ЙЎЛИ бор!
    Шаҳар ҳокими Бобур Облоқулов ёшлигида ана шу “тунел”га тушиб, 300 метрлар юрганини, бу “тунел”нинг шифтлари пишиқ ғиштдан ишлангани, бақувват қилиб қурилганига гувоҳ бўлганин айтди.
    Айтинг-чи, нега энди ана шу ер ости йўлини тикламаслигимиз керак?
    Ҳеч қандай тарихий обидаси йўқ мамлакатлар битта тошни тикка қилиб қўйиб, “Мана шу ерга илк одам келган”, деб ёзиб қўйиб, пул ишлаб ётган замонда миллионлаб сайёҳни қизиқтириб қўядиган ажойиб “МЕТРО”ни нега тикламаслигимиз керак?
    Энди тасаввур қилинг: Ашаратхона ҳам Регистондаги Тиллакори ё Улуғбек мадарасаси сингари таъмирланиб, асл ҳолига келтирилса, Регистон билан Ашаратхонани боғлайдиган ер ости йўли тикланса, унга замонавий ёритқичлар ўрнатилса, керак бўлса, кичик электромобиллар ҳам қўйиб қўйилса, нима бўлади?
    Бутун дунёдан келадиган сайёҳлар Регистондан АЛБАТТА ЕР ОСТИ БИЛАН Ашаратхонага келади!
    Ахир бу романтика! Ахир бу экзотика! Ахир бу АНТИКВАР!
    Мана сизга туризмни ривожлантириш!
    “Тегма, тегма, ЮНЕСКОдан чиқиб кетамиз!” деб ўтирсак, ҳадемай шунча нарсани бой бериб, бир уюм тупроққа эга бўламиз. На қадри, на қиммати бўлган бир уюм тупроққа!
    ЮНЕСКО улуғ ташкилот, аммо менинг мақоламни таржима қилиб юборинглар, у менинг айтганларимни маъқуллайди.
    Энди суратлар ва видеолавҳамизни томоша қилинг!

Комментарии • 25

  • @donyornorov3588
    @donyornorov3588 5 лет назад +2

    Класс

  • @sherzodrakhimov225
    @sherzodrakhimov225 5 лет назад +1

    Tugri ekanda yoshligimizda Bobolarimizdan eshtardik Samarqandni yer osti yullar bor Amir Temur Bobomiz lashkarlari bilan yurganlar deb, U paytlar bu shunchaki gap deb uylagan ekanmizda mana Haqiqattanham Bor ekan Manimcha bu hali bir 1% busa kerak bunaqa yer osti joylar Kup busa kerak...Raxmat Akamizga Yoritganlari uchun Ishlariga Omad tilaymiz

  • @farukhsamarkandi444
    @farukhsamarkandi444 5 лет назад +2

    Шу ерда хам аълочи укувчилар бор экан койил

  • @donyornorov3588
    @donyornorov3588 5 лет назад +1

    Ура биринчиман

  • @БекАкаНасир
    @БекАкаНасир 5 лет назад +5

    Барака топинг Каримберди ака, бу якин орадаги энг катта топилма ва жумбок,га ечимни ёритиб берганиз учун!! Бежизга Амир Тимур Хазратлари айтмаганлар: бизи кучимизни, онгимизни билмок,чи булсанг биз к,урган к,асру иморатларга бок, ва к,ара, деб

  • @premiumklass5476
    @premiumklass5476 5 лет назад +1

    Молодец

  • @ДустоваМухаббат
    @ДустоваМухаббат 2 года назад

    Коил шу ерни обод килинглар илтимос

  • @ДинараДинара-ч1х
    @ДинараДинара-ч1х 5 лет назад +2

    Ишратхона деган сузни маносини Энди билдиларингми 😱😱😱
    Шунчалик саводсизлик

    • @ktoyayakto5730
      @ktoyayakto5730 5 лет назад

      Етибор бумаганда просто

  • @tolibusmonov6814
    @tolibusmonov6814 5 лет назад +4

    Хайрият худоба шукур кори нагз мишуд

  • @bees_honey
    @bees_honey 5 лет назад +3

    Эх эссиз шудай боболаримиздан колган иншоат маданий бойлигимиз, нима сабабтан мустакиллик даврида шундай аянчли ахволда, ташландик холатта йотибти?

    • @KarimberdiToramurod
      @KarimberdiToramurod  5 лет назад +2

      Тегманг! Тегманг! ЮНЕСКОдан чиқиб кетамиз!
      Мана саволингизга жавоб! Муаллифи Набераева!

    • @hokimhokimov6102
      @hokimhokimov6102 5 лет назад

      Нега Энди тегмаслик керак биз туркийларни тарихимиз кулаб нураб ахлатхонага айланиб кетаверсинми бундан Ким манфаатдор.

    • @echkichilik
      @echkichilik 5 лет назад

      @@KarimberdiToramurod дунёни титратган зотни хотирасини йукотиш учун харакатлардан биридир

    • @рахмонрахмон-и6н
      @рахмонрахмон-и6н 5 лет назад

      @@hokimhokimov6102????

    • @ЗойирНуров
      @ЗойирНуров 2 года назад

      Mustaqillikga tosh otmang 1ta ishratxona nazardan cetda bulishi mumkin qolganlari kuzni quvontiradi. Yoki siz zamonaga qarshimisiz?

  • @АлпомишЮрт-с2ю
    @АлпомишЮрт-с2ю 2 года назад

    Тарихий обидаларни узбекча номини езинглар. Хамма жойда лули тажикча булиб етибди

  • @ИродаКаримова-к6н
    @ИродаКаримова-к6н 4 года назад

    Улугбек мадрасасида тугулган кун откизган хоким шуми

  • @ИсломваЖамият.ИСЛОМВАЖАМИЯТ

    Ассаламу алейкум!Каримберди ака канализни монетизацияга улатинг...Ютубдан пул ишласангиз хам бу́лади...Хар нима сизга...

  • @ozbegoyimsaydmurodov5252
    @ozbegoyimsaydmurodov5252 5 лет назад

    Мен хам укиганман ашратхоналигини нега 40 йилдан бери узгартиришнинг иложи йукми .

  • @МухаммадМадрахимов-л3ц

    Бутун хамманг саводсизсанлар