Saidamir Abdukakhkhorov - Muhtojmasman

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 фев 2024
  • Муҳтожмасман!
    Муҳтожмасман, ишонинг сизга!
    Сиз бир олам, мен бошқа макон. Сизга тенг келмоқликни ким қўйибди бизга... аҳир сиз катта, кучли ва билимдон. Сиз фаросатли шахс, биз эса бир нодон. Самимиятингиз - юксак шарафларга тенг. Аммо, биз... ҳа биз... ҳа, узр! Айтганча... биз... кечиринг мени. Мен нодон яна адашдим. Фикрим чалкашди, яна ўзим билан уршиб қолдим.
    Биласизми нима? Мен сиз билан ошно эмасман. Аҳир сиз-ку, юксак даража, мен сизга тенгмасман. Мен бир ғариб, содда ва яна қандайдир паст мақом... ҳа, ўшаман!
    Мендан кутманг баланд парвозлар, аҳир мен ҳам оддий бандаман. Агар қилсам нимадир хато, айтинг ҳолис... билинг, кутаман! "Ким идеал?", саволим қатъий! Қани беринг жавобни олий! Агар менда бўлса ёмонлик, Роббим каби кечиринг мени. Мен ҳам ожис бир нафс эгаси... маломат қилишга арзимасман ҳам. Билмам, очилганми қалбим ғунчаси, ўйлаб мени - сизга нима ғам? Муҳтожмасман! Ишонинг сизга. Сиз-сиз ҳам ўтар бир куним. Қулчилигим ёлғиз Худога! Қанча қолди, билмайман умрим?! Муҳтожмасман, сиздек ғарибга. Сиз эҳтиром нелигин билинг. Ҳаёт экан бу азиз бошим, менга деса балчиқда ўлинг. Мутожмасман, ишонинг... асло! Тўғри, заифдирман, илмим ҳам расо. Лек, шукр... эмасман зинокор, расво. Майли, ўйланг ҳар нарса. Ўйланг мен шунчаки ёмон одамман. Кетинг! Муҳтожмасман!
    #сукун | t.me/saidamirthinks
  • ХоббиХобби

Комментарии •