Қўқон хонлиги ва Минглар сулоласи давридаги сиёсий жараёнлар| Tarixiy savol

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 сен 2024
  • "Тарихий савол" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат - Қўқон хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, XVII асрнинг охири - XVIII аср бошларида аштархонийларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, Фарғонанинг шимоли ва шимоли - ғарбидаги Косон, Ашт, Чодак ҳудудлари хўжалар қўл остида бўлса - да, улар мустақил давлатга асос сола олмадилар.
    Маълумотларга кўра, минг уруғининг бошлиғи, тахминан 1669-1670 йилларда туғилган Шоҳруҳбий ибн Ашур Муҳаммад (1709-1721 йй.) Чодак хўжалари қўлида бўлган сиёсий ҳокимиятни куч билан тортиб олиб, 1709/1710 йилда Фарғона водийсидаги минглар сулоласи ҳукмронлигига асос солди. Аммо, унинг ҳокимияти ҳали аштархонийлардан тўла ёки батамом мустақил эмас эди. Чунки манбаларда Шоҳруҳбийнинг номи аштархоний Абулфайзхондан сўнг тилга олиниб, Шоҳруҳбийга Бухоро хони томонидан оталиқ унвони берилгани эслатилади. Бу ҳақда тадқиқотчиларнинг ҳам фикрлари мунозаралидир. Нима бўлганда ҳам, Шоҳруҳбий Бухоро хонлигидан мустақил равишда (нисбатан бўлса ҳам) сиёсат олиб боришга ҳаракат қилиб, минглар сулоласи тасарруфидаги ерларни кенгайтира бошлади. Шоҳруҳбий ҳукмронлиги даврида Қўқон, Наманган, Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар минглар сулоласи қўлида бўлган.
    Шоҳруҳбийнинг ўғли ва вориси Муҳаммад Абдураҳимбий (1721-1733 йй.) тахтга ўтирганидан сўнг минглар тасарруфидаги ерлар яна кенгая бошлади. Абдураҳимбий 1724 йилда Андижонни, 1725 йилда Хўжандни, 1726 йилда Ўратепани босиб олиб, хонлик ҳудудларига қўшиб олди. У қисқа муддат бўлса-да Бухорога қарашли Самарқанд ва Каттақўрғонни эгаллаб, Шаҳрисабзга ҳам таҳдид солган. Абдураҳимбий Қўқон (Хўқанд) қишлоғи ўрни ва атрофида янги шаҳарга (дастлаб Қалъаи Раҳимбий деб номланган, кейин эса Қўқон) асос солади ва бу шаҳар хонликнинг пойтахтига айланади.
    1733-1750 йилларда ҳукмронлик қилган Муҳаммад Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий асосий этиборини мудофаа ишларига қаратди. У хонликнинг пойтахти Қўқонда Исфара, Қатағон, Марғилон, Ҳайдарбек номли дарвозалар қурдириб, шаҳар атрофини мустаҳкам девор билан ўратиб олди. Шу билан бирга у 1741-1745 йиллардаги қалмоқлар (жунғорлар) нинг Фарғонага қилган ҳужумларига зарба берди. Абдулкаримбий қалмоқларга қарши курашда қирғиз-қипчоқлар ва Ўратепа ҳокими Фозилбий юз ёрдамига таянди ҳамда хонлик мустақиллигини сақлаб қолди.
    Абдулкаримбий 1750 йилда вафот этганидан сўнг хонлик тахтига унинг ўғли Абдураҳмон ўтирди. Аммо, у тахтга тўққиз ой ўтириб, сўнг Марғилонга ҳоким этиб жўнатилди ҳамда тахтга Абдураҳимбийнинг иккинчи ўғли Эрдонабий ўтирди. 1753 йилда қалмоқларнинг тазйиқи ва талаби билан уларнинг қўлида гаров сифатида ўшалаб турилган Бобобек хонлик тахтига кўтарилди. Лекин, орадан бир йил ҳам ўтмай Ўратепа юриши вақтида Бобобек Бешариқда ўлдирилди ҳамда Эрдонабий (1755-1769 йй.) қайта Қўқон тахтини эгаллади. Хитойлик географларнинг маълумотларига кўра, унинг ҳукмронлиги даврида, 1759-1760 йилларда Фарғона тўртта мулк: Андижон, Наманган, Марғилон ва Қўқонга бўлинган бўлиб, улар ичида Қўқон етакчилик қилган. Эрдонабийдан сўнг тахтга Шоҳруҳбийнинг учинчи ўғли Шодибекнинг фарзанди Сулаймонбек ўтиради. Унинг тахни эгаллашида уруғ оқсоқолларининг кўмаги катта бўлган бўлсада у атиги 6 ой ҳукмдорлик қилди.

Комментарии • 9

  • @ДилоромКаххарова-э6й
    @ДилоромКаххарова-э6й 3 года назад +2

    Бор Куконликман фахрланаман шахарим бн.

  • @kokand4807
    @kokand4807 3 года назад +3

    Qoʻqonlila bormi

  • @ЖавлонбекУринбоев-д3к

    Ялгончи каззоб тугрисини айтолмайди болларга дарс беради тагин ТАРИХНИ ТУГРИСИНИ ЁЗА ОЛМАЙДИ УРТА ОСИЁ ТАРИХИ ДУНЁНИ ОЛДИДА БУЛГАН булар айта олмайди

  • @__2170
    @__2170 3 года назад +2

    Опа СИНГИЛАР Мендек УЙ БЕКАСИМИСИЗ мен СИЗЛАРНИ Даромадли Онлайн ишга ТАКЛИФ киламан @Feruza0402 ТЕЛЕГРАММ ОРКАЛИ БОГЛАНИНГ

  • @azizbekarabov1953
    @azizbekarabov1953 3 года назад +1

    Тологон Касымбеков исторический роман Сломанный меч в нем изложено все ясно и четко не нужен никокого рассуждения

  • @rickhan4492
    @rickhan4492 5 месяцев назад

    Кокон хандыгы 1709 уюштурулган,У мезгилде Шайбонийлер жок болгон,

  • @ЖавлонбекУринбоев-д3к

    Эшитдими ёздим 8 минит чидадим эшитдим ундан кейин курмадим учирдим ТАРИХНИ ЭРКИНГ УЗ КУЛИНГГА УТГАНДА ЭШИТСАНГ МАК,УЛ ЭКАН...........

  • @user-qr4hk3nb1h
    @user-qr4hk3nb1h Месяц назад

    Чичиб куйипслар тарихга авало узларинг китоб очиб укларинг кейин болларга дар берларинг камига булар бири профессор бири тарихшунос сенлага ухшаган отасни пулига укиганларни деб Узбекистан тарихи йук тушуниб булмас каби буляпти.

  • @user-qr4hk3nb1h
    @user-qr4hk3nb1h Месяц назад

    Европа Олимларини каранглар бир неча минг йилга тарихни урганишяпти биникилар 200йил аввалги тарихни тулик билишмайди