ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (1) Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар. Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади: 1. Молиявий бурчлар. 2. Муомалавий бурчлар. Молиявий бурчлар маҳр, нафақа ва тўйдан иборат. I. Маҳр бурчи. «Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотин бўлиш баробарида эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин» (4-оят). Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта оятдан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, гарчи қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам, эрга маҳр бериш вожиб бўлади. Лекин маҳр бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ боғланаверади, олди-берди кейинроқ бўлса ҳам, зарари йўқ. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида бундай дейди: «Улардан баҳраланишингиз ҳисобига фарз қилинган маҳрларини уларга беринг» (24-оят). Маҳр келиннинг турмуш қуришга рози бўлгани, хотин бўлиб, бир ёстиққа бош қўяётганини тақдирлаш сифатида берилади. Маҳр бериш фарздир. Бусиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Олдинми, кейинми, озми, кўпми, барибир маҳр бериш керак. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Уларни аҳлларининг изни ила маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг» (25-оят). Жўнгина «маҳрларини беринг», деб қўймасдан, «маъруф ила»нинг қўшиб айтилиши ҳам муҳим ҳикмат аҳамият касб этади. Маҳр тўғрисидаги маълумотларни аввал зикр қилганмиз. II. Нафақа бурчи. Никоҳдан сўнг хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади. «Нафақа» сўзи луғатда «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса, ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган. Қуръондан далиллар: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар: «...Бас, аёллар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор...». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилганлар. Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» - дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, (ёки мол касб қилсанг) уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», - дедилар у зот». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (2) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳинд бинту Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот. Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар. Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлганидан кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади. Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир: 1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Ҳар иккиси бой бўлса, бойликка яраша, камбағал бўлса, камбағалликка яраша бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб, хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар талабни ҳаддан ташқари кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда эркакларнинг кўпчилиги аёлларини нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Лекин баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётганлиги ҳақида шикоятлар ҳам кўп. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, «Бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқасан», деб телевизор кўриб ётишибди. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган «Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам» деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш-билишлар хотини бемор бўлган эркакка: «Аёлинг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор», дейишади. Яна келин тузалган куннинг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки бу нарса одатга айланиб қолди. Аслида, бетоб бўлган келинни отасиникига олиб бориб ташлаш ўзини билган ҳар бир шахс учун ор, номус бўлиши керак. Балки, мабодо, келин отасиникида бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига олиб келиб, даволаши лозим. Эр зиммасидаги хотин учун вожиб нафақалар беш қисмдир: А. Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва таомга қўшиб ейиладиган (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) нарсалар ҳамда таом пишириш учун кетадиган барча маҳсулотлар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. Б. Кийим. Етарли даражада, бир сидирға кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида: «Ҳар олти ойда бир сидирға янги кийим олиб берилади», дейилган. В. Маскан. Эр ўз хотинини маскан - турар жой билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган, унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим. Г. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. Д. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари. 2. Агар эр моли бўла туриб, аёлига нафақа қилмаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Аёл талаб қилса, эрнинг бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди. 3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, куёвнинг уйига касаллиги туфайли келтирилмаган, мажбурланган (олиб қочилган) ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Аёл агар эри билан бирга ҳаж қилса, шунда ҳам сафар ва киранинг нафақасига эмас, муқимлик ҳолатида оладиган нафақасига ҳақлидир. 4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди. 5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади: «Агар ночор бўлса, бойигунча кутишдир» (280-оят). Демак, ночор одамнинг бойишини кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ Восиъ ва Алиймдир» (32-оят). Оятда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (3) 6. Кимга камбағаллигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади. Аксинча, бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллик даражасига қараб нафақа қисқартирилади. 7. Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади. Эр маълум муддат нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди. 8. Илло, қози тайинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини ҳам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафақани олишидан аввал талоқ қилган бўлса, тайинланган нарса соқит бўлади. Бироқ, аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди. 9. Муддатидан олдин берилган нафақа, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди. Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан, икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди. 10. Хотиннинг маскани эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли. Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзининг солиҳ қавмлар орасида жойлаштирилишида ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан қайтаради. Аммо, эрнинг хотинга озор бермаётганига гувоҳлар бўлса, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки улар эрга тарафдор бўлсалар, қози хотинни солиҳ қавмлар орасига кўчиришни эрга мажбурий амр қилади. 11. Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида, қулфланадиган уй аёлга кифоя қилади. Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам, алоҳида яшаш учун лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади. 12. Эр хотиннинг олдига у(хотин)нинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли. Чунки уй уники ва у ўз уйини ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳаққига эга. 13. Хотинга истаган пайтларида назар солишларидан ва гапиришларидан (қариндошларни) ман қилишга (эрнинг) ҳаққи йўқ. Чунки силаи раҳмни кесишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 14. «Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди» деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамларнинг зиёратига оид сўз айтган машойихлар ичида «мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам, «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам бор. 15. Fойибнинг хотинининг, боласининг ва ота-онасининг нафақаси унинг молидан фақат уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан тайин қилинади. Fойиб - йўқолиб қолган одам. Унинг молидан фақат хотини, боласи ва ота-онасининг нафақасини қози белгилаб беради. Бошқа қариндошларнинг нафақаси соқит бўлади. «Уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан» дегани «уларга зарур бўлган нарсалардан» деганидир. «Мана буни сотиб, ишлатарсизлар», деб бошқа нарсаларни бериб бўлмайди. 16. Бунда мол омонатга қўйилган, музорабада қатнашган бўлмаслиги ёки қарзга олган кишининг ҳузурида бўлиши ва у(эр) буни эътироф қилиши шарт. Шунингдек, никоҳнинг эътирофи ҳам бўлиши ёки қози буларни билиши лозим. Яъни, қози мол, никоҳ ва насабни билса, нафақа ҳақидаги ҳукмни чиқараверади. Чунки қозининг билими ҳам ҳужжат ҳисобланади ва у ўз ўрнида бу билан ҳукм чиқариш ҳаққига эга. 17. Қози аёлга эр унинг нафақасини бермаганлиги ҳақида қасам ичтиради ва ундан кафолат талаб қилади. Аёлнинг қасам ичирилиши эр ғойиб бўлишидан олдин унга нафақасини берган бўлиши ва аёл қозини алдаётган бўлиши эҳтимоли борлиги учундир. Кафил эса, мабодо, эр келиб, аёлга нафақасини кераклигича қолдириб кетганини исбот қилиб қолса, тўлаб бериши учун талаб қилинади. 18. Fойибга нафақани юклаш учун ҳужжат келтиришни талаб қилмайди ва аёлга эр номидан қарз олишни амр қилади. Никоҳ ҳақида ҳукм чиқармайди. Имом Зуфар: «Нафақа ҳақида ҳукм чиқаради, никоҳ ҳақида чиқармайди», - деган. Бугунги кунда қозилар эҳтиёж юзасидан шунга амал қиладилар. Чунки бунда одамларга енгиллик бор. 19. Ражъий ва боин талоқ қилинган, озод бўлгандаги ва балоғатга етгандаги каби маъсиятсиз хиёр туфайли ёки куфув бўлмагани учун ажрашган аёлга нафақа ва маскан берилади. Бу ҳукмга қуйидаги далиллар мавжуд: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). ” дейилган. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 233-оятида марҳамат қилиб : “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ("Бахтиёр оила" китоби).
@@ОхунБуриев-р8п Allohdan astoydil duo qilib so'rang. Qiyda bir ayol bu haqida hazratdan so'ragan ekan: Ассаламу алейкум Шайх Хазратлари. Хазрат, ота уз болаларини тугилганидан пушаймон булиши мумкинми. Гапим галати туюлса, мени кечиринг. Мен хам хаетим давомида бунаканги гапга энди дуч келдим. Болаларимнинг отаси менга " Узи сендан булган болаларнинг менга кераги йук. Каердан хам тугилди."- деб айтди. Аел сифатида, она сифатида менга бу гап канчалик огир эканлигини хеч ким тушунмаса керак. Ва хеч кайси аелга бунаканги гапни эшитишни насиб айламасин.Мен хам оддий узбек аеллари каторида, румол урайман, 5 махал намоз укийман.Узтоз куриб, Куръон урганганман.Бахоли кудрат тиловат киламан.Уйланганда ота-онам розилигини билан никохлаб олган.Эр-хотин орасидан никох кутарилса, мехр кутарилса болада нима гунох?Шу гапларни эшитганимдан кейин менда у эркакка нисбатан хеч канаканги хурмат колмади.Неъмат берган Аллохга ношукрлик килган одамдан нима умид...Хазрат, боши берк кучага кириб колганман. Бу синовлардан еруг юз билан утиб олишда менга насихатингиз билан ердам беринг, илтимос...Бу бегона юртларда елгизлигимни олдинги хатларимда айтгандим. Хужайиннинг биринчи аели келгандан кейин менга муносабати жуда емон узгарди. Бу эмизукли аел, бу уйда чакалок бор демасдан, бири куйиб бири бакириб, мени емондан олиб емонга солишди, менга тухмат килиб у кишини уйга бормаганлигига мен айбдор эканлигимни, хамма бало бошларига факат мен туфайли эканлигини айтишди. Бу киши аклли эркак булганда мени енига уткизиб, мендан хафа булма, шунча йил сен билан яшадик. Иссик совук кунларни курдик. Бу хам аелим, сен хам аелим.Иковинг тенгсизлар.Энди уйга узок бормаганим учун у билан яшайман, сизларникига хафтада бир, еки ойида бир, еки уч-беш ойда, еки ярим йилда бир келаман деган буларди.Бунинг урнига у сендан юкори, сен пастсан деб мени ерга урди.Аклим етгунча тушунтириб, сиз мендан кунгил сурамадингиз десам, хеч качон сендан кунгил сурамайман деб янаям каттикрок дилимни огритди. Одам боласи яхшиликдан умидвор булаверар экан, мен хам факат яхшиликни уйлаб, бизникига хам келинг, болалар хам сизни согинади, мен хам сиздан хафа эмасман, хаетда нималар булмайди дейишдан чарчамадим. Балки бошка шахарда, бошка кишлокда яшаганда бунчалик булмасмиди... Кузимни олдида уйнаб кулиб юришса, мендан бир огизам кунгил сурашга арзитмаса алам киларкан... Мени бошка одамлардан фарким йук, мен хам бир огиз ширин гапга зор инсонман... Кийналганида керак эдим, кахратон совукларда иссик уйда утирмасдан, ха деган туяга мадад, шу эркак эзилмасин деб енида эркак каторида ишлаганман. Болаларимни бокиш огир ботмасин деб кулимдан келганча, кучим етганча харакат килдим, мехнатдан кочмадим. Бошига огир иш тушганда, ердамга мухтож колганда, иссик совугида, яхши емон кунида бирга булганман. Керак деганда тиллаларимни хам ечиб кулига бериб, болаларнинг бахтига сог булсангиз булди деганман. Энди бу киши мен эркакман, хакким улуг, буни (мени) оркасидан сурайдиган одами йук деб, дилимга озор берадиган гаплар, тухматлар килиб оек ости килиб, хурлаяпти (мени пешонамда бузук деб езиб куйилган экан, менинг охиратим йук экан ва хоказо).Кучада уриб, боши кузи юзи демай, бу болаларимнинг онаси демай, эмизукли демай, хотини билан менга зулм килияпти. Мен бузук аел булсам мен билан ун йилдан ортик яшайдими, иккита бола топишдан олдин уйламайдими... Бу киши энди факат хотинининг гапи билан иш тутияпти деб уйлайман. Чунки Узбекистонда яшаганимизда хам, бу ерларда хам бунака гаплар утмаган орамиздан.Кишлогимизда еши 55дан ошган бир озар киши бор. Шу кишидан илтимос килдим. Насийхат килинг, сиз намозхонсиз. Ажаб эмас сузингизни олса дедим. Оила ишига аралашолмайман деди.Хазрат, Сиздан илтимос агар лозим топсангиз бизга икки огиз насийхат килинг. Мен хам Аллохнинг бандаси, бир йилдан ошдики, шу ахволда кун кечирияпман. Бунаканги хакоратларга чидамасдан илохим Аллохдан кайтсин, худодан топинг деб юборияпман. Икки боламнинг жавдираган кузига караб, эрдан сабабсиз ажраганимга, карилик остонасида икки гудак билан суянчиксиз колганим мусибатига, сувга оккандек утган умримга, бехудага сарфланган мехримга эзилиб юрак багрим адои тамом булди. Лекин нима булганда хам икки болам билан шу кишининг кулидамиз, бокиб турибди. Болаларга нафака ажратиб беринг, сизни безовта килмаймиз десам хам таъсир килмаяпти. Нонни хам кунига тел.килиб 2-3 марта айтишим керак. Бу киши мендан 10 еш катта, хозир 49 ешда, хожи киши. Бу умидда этагидан тутмагандим, бунаканги гаплар эшитаман деб бола топмагандим.Иссик совук килиб эримдан ажратдингиз десам, хотини менинг куз очиб курган эрим деди. Нафсини йулида, оилани ажратиб, болаларни тирик етим килиш хеч нима булиб колибди. У хотиннинг дунекараши факат пул, гапи факат нонини еб утирибсан. Хазрат, еш болалиман,елгизман, иддада утирган булсам, болалар туфайли ишлаелмасам. Берган нонини миннат килишаверса, нима килишим керак? Болалардан кечдим деб тилхат беринг булмаса дедим. Тишини берган Аллох ризкини хам етказади. Бу хатни укиган, иккинчи хотин буламан деган киз аеллар, хар томонлама уйланиб иш тутсалар ажаб эмас. Иккинчи хотин оламан деб хавас килган эркаклар хам бу хаваслари нима окибатларга олиб келиши мумкинлигини тушиниб етсинлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: - Аллоҳ сизга сабр ва нажот берсин. Сизни ва болаларингизни хорлаётганларга инсоф ва тавфиқ берсин! Кўпроқ Аллоҳга юзланиб, дуо қилиб кўмак сўранг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.
Toppa togri erimizni etibori va shirin sozini eshitish uchun saharlab turib urunib kechgacha yugursayu erini etiborsiz bolganini korgan ayollarimizni qalbi sinadi. Har bir ayol umri yolidagi jufti halol bolishini shirin hayot kechirishni orzu qilib erga tegadiyu bazan quldan battar horlanadilar
шу бази аёлар эри мусопирда йурганида ойлам деб бази аёлар ойнаш топиб эри келса ажримга тушябти шу холда ажримда бола отада колсин .чунки угай отани колида хор болиши мумкун
МЕН АЖРАШГАНМАН... ЛЕКИН 2000ЧИ ЙИЛИ ЭРДАН АЖРАШГАН БИР БЕЧОРА КАМБАГАЛ МУСЛИМА ЖУВОНГА УЙЛАНДИМ.. ☝☝ БИР БИРИМИЗНИ ЖУДА ЭХТИЁТ ВА ХУРМАТЛАЙМИЗ......ИШЛАРИМ ЮРИШИБ БОЙИБ КЕТДИМ,, ХОЗИР ЖУДА ЯХШИ ЯШАЯПМИЗ...!! 3 НАФАР УГЛИМ БОР.. АЁЛИМ МЕНИЯМ НАМОЗХОН КИЛВОРДИ....
Чиройли маьруза учун рахмат, Оллохимга минг шукрлар бизнинг оиламизда эркак биринчи уринда, дадаси оиламизни чиройли таьминлаб хамма нарсани уз урнига куядилар. Доим аёлни ишлашига каршилар уч углим бор уларга хам хаётда яхши наьмуна буладиган эркак деб хисоблайман. Умрлариузок булсин илохим. Угилларим хам дадасидек мехрибон инлар булишсин.
Assalomu alaykum juda togri aytdiz biz umur yoldoshimizni qanchalik sevmaylik lekin kochadagi bir tiynga qimmatsiz bir buzuq ayollarni deydi ularga yaxshi gapiradi lekin ayoliga bunday gapni ravo kormaydi lekin bilmaydiki agar shu uyindagi farishta ayoling bolmasa fayzi yoqoladi uyoda erkelar agar oqiyotgan bolsangiz togri yuring ayolingizni ardoqlang shunda siz jannati bolasiz kozlaringizni ochiq alloxni gazabidan qorqing
Assalomu alaykum manimcha bu juda ommalashib ketayotgan masala mandaxam shu axvol eyy juda qiyin ayollarga erni xiyonatiday yomon narsa bomasa kere lekin anglam yetganda juda kech boladi ungacha bizda nafrat tolib mexr xam tugab qoladi afsuski erkelar itdan battar xar kimga osilib ketish bu itdan xam battar ish Alloxni gazabi keladi bu ishlar bir kun mas bir kun javobini beradi
Qaniydi shunday yashasek erim Bilan begonAdeg yashemiz bir ayol rus Bilan gaplashadi Unga shunaqa shirin sozlar Bilan gapiradi menga Esa yomon muomila qiladi Qaniydi erim shu maruzrni eshitsa edi afsus eshitmiydi
@Salam Salam farzrdlarim bor sabir qilyapman lekin ich etmi yeb bolyapman qandaydir Ichim yonib ketadi shu mehrga shirin sozga men arzimiymanmi axir xalol hotinmanku diyman nega gaplashasiz u Bilan desam moshinasi puli bor diydi qaynam qaynatam ham Rosa pulga boylika och meni kamsitkani kamsitkan
Olloh sizdan rozi bolsin sizi maruzalarizi kop ewitaman juda chiroyli maruza qilasz ,Alhamdulilloh Alhamdulilloh Alhamdulilloh hojeynimi mehr-muhhabatlari Olloh buyurgandek Ollohga wukur.
Домлажон агар эрларимиз ичиб чекиб уйга эркакларни обкириб сассиб ичишса ундай килманг деб тугри йулга чорласаз кулок солмаса аеллар Билан юрса хаммасига болаларини деб чидаса 50 ешга кирса хам ишлаб пул топсаю буни Эри билмаса кандай хурмат колади зрига нисбатан
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (1)
Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар. Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади: 1. Молиявий бурчлар. 2. Муомалавий бурчлар. Молиявий бурчлар маҳр, нафақа ва тўйдан иборат. I. Маҳр бурчи. «Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотин бўлиш баробарида эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин» (4-оят). Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта оятдан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, гарчи қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам, эрга маҳр бериш вожиб бўлади. Лекин маҳр бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ боғланаверади, олди-берди кейинроқ бўлса ҳам, зарари йўқ. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида бундай дейди: «Улардан баҳраланишингиз ҳисобига фарз қилинган маҳрларини уларга беринг» (24-оят). Маҳр келиннинг турмуш қуришга рози бўлгани, хотин бўлиб, бир ёстиққа бош қўяётганини тақдирлаш сифатида берилади. Маҳр бериш фарздир. Бусиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Олдинми, кейинми, озми, кўпми, барибир маҳр бериш керак. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Уларни аҳлларининг изни ила маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг» (25-оят). Жўнгина «маҳрларини беринг», деб қўймасдан, «маъруф ила»нинг қўшиб айтилиши ҳам муҳим ҳикмат аҳамият касб этади. Маҳр тўғрисидаги маълумотларни аввал зикр қилганмиз. II. Нафақа бурчи. Никоҳдан сўнг хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади. «Нафақа» сўзи луғатда «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса, ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган. Қуръондан далиллар: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар:
Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар: «...Бас, аёллар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор...». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилганлар.
Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» - дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, (ёки мол касб қилсанг) уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», - дедилар у зот». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (2)
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳинд бинту Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.
Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар. Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлганидан кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади. Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир: 1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Ҳар иккиси бой бўлса, бойликка яраша, камбағал бўлса, камбағалликка яраша бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб, хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар талабни ҳаддан ташқари кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда эркакларнинг кўпчилиги аёлларини нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Лекин баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётганлиги ҳақида шикоятлар ҳам кўп. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, «Бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқасан», деб телевизор кўриб ётишибди. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган «Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам» деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш-билишлар хотини бемор бўлган эркакка: «Аёлинг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор», дейишади. Яна келин тузалган куннинг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки бу нарса одатга айланиб қолди. Аслида, бетоб бўлган келинни отасиникига олиб бориб ташлаш ўзини билган ҳар бир шахс учун ор, номус бўлиши керак. Балки, мабодо, келин отасиникида бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига олиб келиб, даволаши лозим.
Эр зиммасидаги хотин учун вожиб нафақалар беш қисмдир: А. Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва таомга қўшиб ейиладиган (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) нарсалар ҳамда таом пишириш учун кетадиган барча маҳсулотлар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. Б. Кийим. Етарли даражада, бир сидирға кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида: «Ҳар олти ойда бир сидирға янги кийим олиб берилади», дейилган. В. Маскан. Эр ўз хотинини маскан - турар жой билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган, унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим. Г. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. Д. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари. 2. Агар эр моли бўла туриб, аёлига нафақа қилмаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Аёл талаб қилса, эрнинг бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди. 3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, куёвнинг уйига касаллиги туфайли келтирилмаган, мажбурланган (олиб қочилган) ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Аёл агар эри билан бирга ҳаж қилса, шунда ҳам сафар ва киранинг нафақасига эмас, муқимлик ҳолатида оладиган нафақасига ҳақлидир. 4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди. 5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади: «Агар ночор бўлса, бойигунча кутишдир» (280-оят). Демак, ночор одамнинг бойишини кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ Восиъ ва Алиймдир» (32-оят). Оятда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (3)
6. Кимга камбағаллигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади. Аксинча, бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллик даражасига қараб нафақа қисқартирилади. 7. Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади. Эр маълум муддат нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди. 8. Илло, қози тайинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини ҳам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафақани олишидан аввал талоқ қилган бўлса, тайинланган нарса соқит бўлади. Бироқ, аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди. 9. Муддатидан олдин берилган нафақа, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди. Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан, икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди. 10. Хотиннинг маскани эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли. Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзининг солиҳ қавмлар орасида жойлаштирилишида ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан қайтаради. Аммо, эрнинг хотинга озор бермаётганига гувоҳлар бўлса, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки улар эрга тарафдор бўлсалар, қози хотинни солиҳ қавмлар орасига кўчиришни эрга мажбурий амр қилади. 11. Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида, қулфланадиган уй аёлга кифоя қилади. Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам, алоҳида яшаш учун лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади. 12. Эр хотиннинг олдига у(хотин)нинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли. Чунки уй уники ва у ўз уйини ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳаққига эга. 13. Хотинга истаган пайтларида назар солишларидан ва гапиришларидан (қариндошларни) ман қилишга (эрнинг) ҳаққи йўқ. Чунки силаи раҳмни кесишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 14. «Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди» деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамларнинг зиёратига оид сўз айтган машойихлар ичида «мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам, «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам бор. 15. Fойибнинг хотинининг, боласининг ва ота-онасининг нафақаси унинг молидан фақат уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан тайин қилинади. Fойиб - йўқолиб қолган одам. Унинг молидан фақат хотини, боласи ва ота-онасининг нафақасини қози белгилаб беради. Бошқа қариндошларнинг нафақаси соқит бўлади. «Уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан» дегани «уларга зарур бўлган нарсалардан» деганидир. «Мана буни сотиб, ишлатарсизлар», деб бошқа нарсаларни бериб бўлмайди. 16. Бунда мол омонатга қўйилган, музорабада қатнашган бўлмаслиги ёки қарзга олган кишининг ҳузурида бўлиши ва у(эр) буни эътироф қилиши шарт. Шунингдек, никоҳнинг эътирофи ҳам бўлиши ёки қози буларни билиши лозим. Яъни, қози мол, никоҳ ва насабни билса, нафақа ҳақидаги ҳукмни чиқараверади. Чунки қозининг билими ҳам ҳужжат ҳисобланади ва у ўз ўрнида бу билан ҳукм чиқариш ҳаққига эга. 17. Қози аёлга эр унинг нафақасини бермаганлиги ҳақида қасам ичтиради ва ундан кафолат талаб қилади. Аёлнинг қасам ичирилиши эр ғойиб бўлишидан олдин унга нафақасини берган бўлиши ва аёл қозини алдаётган бўлиши эҳтимоли борлиги учундир. Кафил эса, мабодо, эр келиб, аёлга нафақасини кераклигича қолдириб кетганини исбот қилиб қолса, тўлаб бериши учун талаб қилинади. 18. Fойибга нафақани юклаш учун ҳужжат келтиришни талаб қилмайди ва аёлга эр номидан қарз олишни амр қилади. Никоҳ ҳақида ҳукм чиқармайди. Имом Зуфар: «Нафақа ҳақида ҳукм чиқаради, никоҳ ҳақида чиқармайди», - деган. Бугунги кунда қозилар эҳтиёж юзасидан шунга амал қиладилар. Чунки бунда одамларга енгиллик бор. 19. Ражъий ва боин талоқ қилинган, озод бўлгандаги ва балоғатга етгандаги каби маъсиятсиз хиёр туфайли ёки куфув бўлмагани учун ажрашган аёлга нафақа ва маскан берилади. Бу ҳукмга қуйидаги далиллар мавжуд: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). ” дейилган. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 233-оятида марҳамат қилиб : “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...”
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
("Бахтиёр оила" китоби).
Muslima Soliha
Ассалому алайкум Оллох роз булсин сиздан зур маруза
Лекин турмуш уртогим олдида хич ким эмаслигим юрагимни эзади келин булиб умрим кутиш билан утмокда Курон оятларини юборсам учириб ташлайдилар одам орнида курмайдилар уйдаги кайнона кайнисингил оркасидан орамизга совуб кетган Омонат деб уйламайдилар нима килишни маслахат берасиз буларни айтиш огир аёл булиб
@@ОхунБуриев-р8п
Allohdan astoydil duo qilib so'rang.
Qiyda bir ayol bu haqida hazratdan so'ragan ekan:
Ассаламу алейкум Шайх Хазратлари. Хазрат, ота уз болаларини тугилганидан пушаймон булиши мумкинми. Гапим галати туюлса, мени кечиринг. Мен хам хаетим давомида бунаканги гапга энди дуч келдим. Болаларимнинг отаси менга " Узи сендан булган болаларнинг менга кераги йук. Каердан хам тугилди."- деб айтди. Аел сифатида, она сифатида менга бу гап канчалик огир эканлигини хеч ким тушунмаса керак. Ва хеч кайси аелга бунаканги гапни эшитишни насиб айламасин.Мен хам оддий узбек аеллари каторида, румол урайман, 5 махал намоз укийман.Узтоз куриб, Куръон урганганман.Бахоли кудрат тиловат киламан.Уйланганда ота-онам розилигини билан никохлаб олган.Эр-хотин орасидан никох кутарилса, мехр кутарилса болада нима гунох?Шу гапларни эшитганимдан кейин менда у эркакка нисбатан хеч канаканги хурмат колмади.Неъмат берган Аллохга ношукрлик килган одамдан нима умид...Хазрат, боши берк кучага кириб колганман. Бу синовлардан еруг юз билан утиб олишда менга насихатингиз билан ердам беринг, илтимос...Бу бегона юртларда елгизлигимни олдинги хатларимда айтгандим.
Хужайиннинг биринчи аели келгандан кейин менга муносабати жуда емон узгарди.
Бу эмизукли аел, бу уйда чакалок бор демасдан, бири куйиб бири бакириб, мени емондан олиб емонга солишди, менга тухмат килиб у кишини уйга бормаганлигига мен айбдор эканлигимни, хамма бало бошларига факат мен туфайли эканлигини айтишди.
Бу киши аклли эркак булганда мени енига уткизиб, мендан хафа булма, шунча йил сен билан яшадик. Иссик совук кунларни курдик. Бу хам аелим, сен хам аелим.Иковинг тенгсизлар.Энди уйга узок бормаганим учун у билан яшайман, сизларникига хафтада бир, еки ойида бир, еки уч-беш ойда, еки ярим йилда бир келаман деган буларди.Бунинг урнига у сендан юкори, сен пастсан деб мени ерга урди.Аклим етгунча тушунтириб, сиз мендан кунгил сурамадингиз десам, хеч качон сендан кунгил сурамайман деб янаям каттикрок дилимни огритди. Одам боласи яхшиликдан умидвор булаверар экан, мен хам факат яхшиликни уйлаб, бизникига хам келинг, болалар хам сизни согинади, мен хам сиздан хафа эмасман, хаетда нималар булмайди дейишдан чарчамадим. Балки бошка шахарда, бошка кишлокда яшаганда бунчалик булмасмиди... Кузимни олдида уйнаб кулиб юришса, мендан бир огизам кунгил сурашга арзитмаса алам киларкан... Мени бошка одамлардан фарким йук, мен хам бир огиз ширин гапга зор инсонман... Кийналганида керак эдим, кахратон совукларда иссик уйда утирмасдан, ха деган туяга мадад, шу эркак эзилмасин деб енида эркак каторида ишлаганман. Болаларимни бокиш огир ботмасин деб кулимдан келганча, кучим етганча харакат килдим, мехнатдан кочмадим. Бошига огир иш тушганда, ердамга мухтож колганда, иссик совугида, яхши емон кунида бирга булганман. Керак деганда тиллаларимни хам ечиб кулига бериб, болаларнинг бахтига сог булсангиз булди деганман. Энди бу киши мен эркакман, хакким улуг, буни (мени) оркасидан сурайдиган одами йук деб, дилимга озор берадиган гаплар, тухматлар килиб оек ости килиб, хурлаяпти (мени пешонамда бузук деб езиб куйилган экан, менинг охиратим йук экан ва хоказо).Кучада уриб, боши кузи юзи демай, бу болаларимнинг онаси демай, эмизукли демай, хотини билан менга зулм килияпти. Мен бузук аел булсам мен билан ун йилдан ортик яшайдими, иккита бола топишдан олдин уйламайдими... Бу киши энди факат хотинининг гапи билан иш тутияпти деб уйлайман. Чунки Узбекистонда яшаганимизда хам, бу ерларда хам бунака гаплар утмаган орамиздан.Кишлогимизда еши 55дан ошган бир озар киши бор. Шу кишидан илтимос килдим. Насийхат килинг, сиз намозхонсиз. Ажаб эмас сузингизни олса дедим. Оила ишига аралашолмайман деди.Хазрат, Сиздан илтимос агар лозим топсангиз бизга икки огиз насийхат килинг. Мен хам Аллохнинг бандаси, бир йилдан ошдики, шу ахволда кун кечирияпман. Бунаканги хакоратларга чидамасдан илохим Аллохдан кайтсин, худодан топинг деб юборияпман. Икки боламнинг жавдираган кузига караб, эрдан сабабсиз ажраганимга, карилик остонасида икки гудак билан суянчиксиз колганим мусибатига, сувга оккандек утган умримга, бехудага сарфланган мехримга эзилиб юрак багрим адои тамом булди. Лекин нима булганда хам икки болам билан шу кишининг кулидамиз, бокиб турибди. Болаларга нафака ажратиб беринг, сизни безовта килмаймиз десам хам таъсир килмаяпти. Нонни хам кунига тел.килиб 2-3 марта айтишим керак. Бу киши мендан 10 еш катта, хозир 49 ешда, хожи киши. Бу умидда этагидан тутмагандим, бунаканги гаплар эшитаман деб бола топмагандим.Иссик совук килиб эримдан ажратдингиз десам, хотини менинг куз очиб курган эрим деди. Нафсини йулида, оилани ажратиб, болаларни тирик етим килиш хеч нима булиб колибди. У хотиннинг дунекараши факат пул, гапи факат нонини еб утирибсан. Хазрат, еш болалиман,елгизман, иддада утирган булсам, болалар туфайли ишлаелмасам. Берган нонини миннат килишаверса, нима килишим керак? Болалардан кечдим деб тилхат беринг булмаса дедим. Тишини берган Аллох ризкини хам етказади.
Бу хатни укиган, иккинчи хотин буламан деган киз аеллар, хар томонлама уйланиб иш тутсалар ажаб эмас.
Иккинчи хотин оламан деб хавас килган эркаклар хам бу хаваслари нима окибатларга олиб келиши мумкинлигини тушиниб етсинлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ сизга сабр ва нажот берсин. Сизни ва болаларингизни хорлаётганларга инсоф ва тавфиқ берсин! Кўпроқ Аллоҳга юзланиб, дуо қилиб кўмак сўранг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.
Оллохим сабр Бер манга.Эримни инсофини бер.фарзандларимни каргамасинлар.сукмасинлар,ичмасинлар,аёллар бн юрмасинлар.Омин
Оллохимга Минг марта шукур турмуш уртогим пайгамбаримиз айтганларидек инсонлар фарзандларимиз бахтига сог саломат булсинлар бахтимизга куз тегмасин Оллох Рози булсин .
Жуда гузал килиб тушинтирадилар Аллох рози булсин домла сиздан🤲
Ассаламу алейкум биз айёлларга куп нарса керекмас бизга мехир мухаббат озгина этибор бир чимдим ширин суз керак 😢😢
Judayam togri gapiz 👍👍👍👍
@@СагиндимКургунва рахмат
Toppa togri erimizni etibori va shirin sozini eshitish uchun saharlab turib urunib kechgacha yugursayu erini etiborsiz bolganini korgan ayollarimizni qalbi sinadi. Har bir ayol umri yolidagi jufti halol bolishini shirin hayot kechirishni orzu qilib erga tegadiyu bazan quldan battar horlanadilar
Тогри айтдиз бир огиз ширин соз кифоя
шу бази аёлар эри мусопирда йурганида ойлам деб бази аёлар ойнаш топиб эри келса ажримга тушябти шу холда ажримда бола отада колсин .чунки угай отани колида хор болиши мумкун
Жониз омон булсин шуча гапларларни канийди эркаклар эшитса бу марузаларни купрок жума номозларда айтилсин канийди инсофга кириб оиласига мехр бериб бахтли булиб юришса куча куйда камрок юриб бошка аеларга пул сарфлаб юришмасдилар маишатларга боришмасди оллохим эркакларимизга инсоф бизларга эса сабр берсин Омин
Жудаям чиройли гапибсиз домла шунака марузаларни купрог олиб чксангиз эркаклар шунда уз масулятларини вазифаларини блишса. Илохим умриз зиеда булсн
МЕН АЖРАШГАНМАН... ЛЕКИН 2000ЧИ ЙИЛИ ЭРДАН АЖРАШГАН БИР БЕЧОРА КАМБАГАЛ МУСЛИМА ЖУВОНГА УЙЛАНДИМ.. ☝☝ БИР БИРИМИЗНИ ЖУДА ЭХТИЁТ ВА ХУРМАТЛАЙМИЗ......ИШЛАРИМ ЮРИШИБ БОЙИБ КЕТДИМ,, ХОЗИР ЖУДА ЯХШИ ЯШАЯПМИЗ...!! 3 НАФАР УГЛИМ БОР.. АЁЛИМ МЕНИЯМ НАМОЗХОН КИЛВОРДИ....
Машааллах. Бахтиз бор экан. Аллох бахтизи зиёда килсин.
бахтли болилар умрилар охиргача
Baxtingiz kelsin iloxim
Yashang!
Машшалох бахтиларга куз тегмасин сиз энг бахтли инсон екансиз бизга хам шунака бахт насиб етсин иншаллох амииин
Alloh rozi boʻlsin, juda ma'noli soʻzlarni aytdingiz rahmat domla
Оллохим Хамма кизларимизга инсофли имонли жуфти халол ато етсин иншаллох омин
Assalomu aleykum shundey foydali maruzalari targ'ib qilganila uchun raxmat
Olloh sizlardan rozi bo'lsin
Домла маърузангиздан мазза килдим умрингиз ва билимларингиз зиеда булсин!
Асслому алйкум домла чирой ли маруза аллох сиздан рози булсин жуда чаройлик маьруз
Аллох рози булсин сиздан жуда чиройли маруза. Айол кишига уз жуфти халолидан факат ширин суз ва мехр керак 🌺🌺🌺
ассалому алайкум домла оллох сиздан рози булсин бундай гузал маьруза килдингиз ота онангизга рахмат
Чиройли маьруза учун рахмат, Оллохимга минг шукрлар бизнинг оиламизда эркак биринчи уринда, дадаси оиламизни чиройли таьминлаб хамма нарсани уз урнига куядилар. Доим аёлни ишлашига каршилар уч углим бор уларга хам хаётда яхши наьмуна буладиган эркак деб хисоблайман. Умрлариузок булсин илохим. Угилларим хам дадасидек мехрибон инлар булишсин.
ОЛЛОХ рози бўлсин домладан жудаям чиройли маьруза
Мен да уч кизим бор углим оламан утган урнига машунде домламиздек исломие угил что этсин укиганлар дуо килиг
Амин
илохим ниятизга йетинг. кизни берган угилни хам беради.ОМИН.
ИЛОХИМ НИЯТИЗГА ЕТИНГ. РАМАЗОНДА, ЛАЙЛАТУР КАДР КЕЧАСИ . ОМИН
Оллох ниятийизга еткарсин намоз укиб дуо килинг омин
Ассалому алейкум домлажон сизни дунёга келтирган ота онангизга минг рахмат оллох улардан рози будсин
Хамма аёллар ёмон эмас асли ёмон болишига атрофидагилар айбдор. Аёлларга бир огиз ширин суз у озгина мехрла керак.
Тугри айтасиз
Гапизга мутлако кушиламан атрофдагилар сукилмаса эр хотин тинч яшашади
Гапиз тугри
Тогри айтасиз аелларга этибор мехир керек
Yaxshi gapga ilon inidan chiqadi deyishadi qariyalarimiz
ДОМИЛЛА СИЗГА ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРСИН ОЛЛОХИМ .МАРУЗАНГИЗНИ БОШИДАН ОХИРИГАЧА ЭШТИБ ХУРСАНД БУЛДИМ .МЕН ЖУДАЯМ БАХТЛИ АЁЛАКАНМАН .
Ollohim juftu halollarimizni o'z panohida asrasin. Ikkiyuzlamachi insonlarga insof bersin iloxim
Ассалому алейкум мен Ттожикистондан куп тинглайман шундей марузаларни .Рахмат сизга чиройли маруза учун.Барчамиз Оллохим рахматидан хамеша умедвормиз газабидан куркамиз.Хаммамизни жуфти халомизни Оллох йомон йулдан кайтарсин Амин.
Дуне тургунча туринг домла. Кошки хамма сиздай тушунса.
Assalomu aleykum.
OLLOH rozi bolsin sizdan.
Hammaga İYMONli kuyov,ogil,kiz bersin.
Hayirli farzand bersin inşAllah 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲💜
ОЛЛОХсиздан рози булсин к,изларга сиздек инсон насиб к,илсин
Аллох рози булсин жудда хам тасирли маруза килибдилар хар бир инсоннинг кунглига каттик тегмайдиган марузу киладилар .
Tushunmaydigan erkaklar bn yashayotgan ayollarga sabr tilayman.
ОЛЛОХГА ШУКУР АЛХАМДУЛИЛАХ БЕРГАН КУНИГА ШУКУР РАХМАТ
АлхамдулиЛлах Хужайиним шунака маъсулиятли инсон .Биринчи булиб бизни, яъни мени ва болаларимни уйлайдилар.Оллохим умрларини узок килсин.
Оллох рози булсин.жудаям чиройли гапирдила.хамма эркакларга ибрат булсин.
Аллох рози босин чиройли маруза экан Нуриддин хожи домладан хам Аллох рози босин
Ассалом у алайкум оллох рожи булсин рахмат жуда хам тасирли маруза
Пайгамбаримни сузлари айткан гаплари ширин
Raxmat sizga domla
Ассалому алейкум. шундай насихатларни купрок куйиш керак.
Оллох сиздан рози булсин
👩👦👦🤔😒😥Катадан ката рахмат сизга домуло Аллох барчамиздан рози булсин 🙏🏻
Оллохимга минг шукур мен бахтли аёлман оллохим турмуш уртогимни умрини узок килгин доимо бошимизда сог омон юрсинлар домлажон борингизга шукур
Рахмат домла мени бахтли булишимга сабабчи булган инсонни яъни фарзандларимизнинг дадасини Аллох асрасин
Ассалому алейкум рахматуллох ва баракатох Оллох рози булсин сиздан жуда хурсанд булдим эшитиб марузаларизни . Умриз зийеда булсин омин 🤲🤲🤲🤲
Барчамиздан ОЛЛОХ рози болсин кизларимиз хам солиха кория турмуш уртоги ва кайнана кайнотасини рози килгучи кизлардан болишсин
Жуфти халолим оллохим рози болсин бир умур дуодаман шундей инсонди менга оллохимди берган тухфаси омонатмиз бир биримизга бахтлиман иншоллох.
Оллох роз булсин сиздан яхши маруха килдиз уз айелига кимиди куп эркалар кучади айени куйин олдилар эркала куйин олдилар хайтимда куриб келмайман
Ма ша Аллах накадар маьноли ва ибратли масала, эшиткан сари кайта кайта эшиткинг келаверади, рахмат сизга домлажон умрингиз зиёда булсин илохим, Аллох рози булсин сиздан.
Оллохимга шукр мани султоним яхши инсонлар, бу ерда айтилган сифатларни барчаси мужассам. Демак ман бахтли аёлман. Лекин куп эркаклар айнан бундай эмаслар оллохим уларни инсофини бер
Оллохим сиздан Рози болсин шундай чиройли марузангизда
Домламизи умрилари узок булсин. Жуда талафузлари овозлари екимли тасирли. Дона дона тушинтириб калбизи кулфлари очилади эшитиб. Оллох рози булсин.
Рахмат сизга марузани мазза килиб эшитик ва узимизга керакли булган маслахатларни олдик
Qaniydi hamma erlar siz aytgandek bolsa hammaga insof bersin hamma oz jufti haloli bilan bahtli bosin
Assalomu alaykum juda togri aytdiz biz umur yoldoshimizni qanchalik sevmaylik lekin kochadagi bir tiynga qimmatsiz bir buzuq ayollarni deydi ularga yaxshi gapiradi lekin ayoliga bunday gapni ravo kormaydi lekin bilmaydiki agar shu uyindagi farishta ayoling bolmasa fayzi yoqoladi uyoda erkelar agar oqiyotgan bolsangiz togri yuring ayolingizni ardoqlang shunda siz jannati bolasiz kozlaringizni ochiq alloxni gazabidan qorqing
@@zortv5934 Gaplaringiz juda togri.
@@millenium162 assalomu alaykum raxmat samimiylik uchun
@@zortv5934 Sizga ham rahmat. Menimcha dardlarimiz ohshash...
Assalomu alaykum manimcha bu juda ommalashib ketayotgan masala mandaxam shu axvol eyy juda qiyin ayollarga erni xiyonatiday yomon narsa bomasa kere lekin anglam yetganda juda kech boladi ungacha bizda nafrat tolib mexr xam tugab qoladi afsuski erkelar itdan battar xar kimga osilib ketish bu itdan xam battar ish Alloxni gazabi keladi bu ishlar bir kun mas bir kun javobini beradi
Аллохим хеч бир жуфтлик уртасидан мехр мухаббат хурматни эзозни кутармасин хар бир аел жуфтидан мехр этибор куриб яшасин хаетда севиб турмуш куриб кеин бегоналардек яшашдан сакласин Аллох Мехрибон Рахим ва Рахмондир
Амин
Айтганиз келсин
Qaniydi shunday yashasek erim Bilan begonAdeg yashemiz bir ayol rus Bilan gaplashadi Unga shunaqa shirin sozlar Bilan gapiradi menga Esa yomon muomila qiladi Qaniydi erim shu maruzrni eshitsa edi afsus eshitmiydi
@Salam Salam farzrdlarim bor sabir qilyapman lekin ich etmi yeb bolyapman qandaydir Ichim yonib ketadi shu mehrga shirin sozga men arzimiymanmi axir xalol hotinmanku diyman nega gaplashasiz u Bilan desam moshinasi puli bor diydi qaynam qaynatam ham Rosa pulga boylika och meni kamsitkani kamsitkan
@Salam Salam Mayli HAMASI YAhsi bolib ketadi hudo hohlasA
Домла сиздан аллохим икки дунё рози болсин ,эркак аёлга Аллохим иймон тофик берсин . Сизга жаннатлардан жойлар берсин Аллохим амин амин амин
Кандай чиройли Хак гапларни гапиряпсиз Аллох рози булсин сиздан
Яшен домла умрингиз узок булсин ширали овозингизга куз тегмасин рахмат.
Мошоллох оллох рози булсин дуо килинглар барча муслималарнинг эрлари шундай булсин😢
АЙОЛ ХАМ ЩУНГА ЯРАЩА БУ'ЛИЩИ КЕРАК ЕМАСМИ?
Мен муслималар дедим иншоллох муслималар итоаткор булади итоатсиз айолни муслима деп аташлик жоизмиди
Оллохим умрингизни узок килсин бу дунёда бахтсиз инсон булмасин лекин бир кам дунё!
Оллохга шукур эркакларимиз барибир сог булишсин сизга Рахмат аелларни тушунганингиз учун
Жудаям чиройли гапиради э шу домла овозидаям нурлари бор а умри узок босин хурмат киганийз сари хурмат килгийз келади бази домлалар озини авлийо хисоблаб гапиради овозиям йокимсиз бу инсонни эшитган сари бахри дили очилади одами койил
Ассалому алейкум рахмат Домла Боризга шукур Илохим Роббим Умризи Зиёда килсин. Оллох Рози Болсин Сздан. Илохим Домла канийди сз айтгандагидай яхши бир жуфти халол насиб айласайди Инша Аллах 🙏
Барча домлаларимизни Аллох томонидан берилган немат деб кабул киламиз Алхамдулиллох
Эрнинг хамма кийинчилигига озобига хиянатига чидаб яшаб келаятган аяллор куп аллодан куч куват сабр берсин эрингиздан курмаган мехрни фарзандларингиздан курасизлар сабрли булинглар
Амийн лекин аёл учун энг огир жазо аёл болалар учун сабр килиб уйга кайтгудек булмасин😒
Тогри айтасиз сиз менин хайотимни кориб билгандай гапирдиз шу боларим учун хамма нарсага хийонатига чидап келийапман лекин сабирнинг хам чегараси болади дегандай качон сабирим туганип кучим етмай каларкан деп коркийапман
Лекин ажирашип кетайин десам эрим устимга уйланди эди угай онаси оглимга кун бермагани учун кайтадан кайтип бардим огил кизим учун😔
@@doolatbekakbaraliev467 Оллохдан суранг эриз багриларга кайтсин
@@doolatbekakbaraliev467 Хар Бир инсонди оллох пешонасига езади
Хожи ака, шундай маьрузаларни, йигитлар ва эркаклар учун купрок булса, рахмат Аллох рози булсин.
Exxxx qaniydi hozir hamma erkaklar oilasini boqsaykan ayollar ruzgorim kamchiligim Deb musofirlikda yurmasdi😢😢😢😢😢
Рахмат сзга домла айолни урнини еслатиб куйгагиз учун оллох создан Рози булсн
Олохим рози булсин акажон гапларизди еглаб эшитим хакикати гапрганиз учун рахмат канийди шу эркакларимиз билсалар
Рахмат домла оллох рози булсин сиздан каниди хамаям эшиткани билан амал килди
Мен Оллохдан сурийман Узбегистонда хам бир канал болса мана шу муборак домлаларимизни марузаларини эшитириб Борса хаммага Иншо Оллох яхши боларди
Жуда тугри гап канал керак бу марузаларга
Ассалому алейкум .Жудаям чиройли маруза килганингиз учун умрингизни Оллохим узок килсин Омин👐👐👐
Рахмат марузаларингиз учун Аллох Рози булсин Домла сиздан
Juftimmi o'zing asragin Allohim♥️Har bir insonni quvonchi bo'lsin😊
Хар бир инсони калбини оллохни узи чиройли инсофли иймонли этикодли .калбида намозга .тилида калимаси,юрагида Курони каримни ёд олсишга сабрли токатли этикодли булсин илоха амин аллаху акбар.
Точикистондан салом домлажон куп яшанг умриз узок булсин эшитиб маза килдим.
ОЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН НУРИДДИН ДОМИЛЛА .ОИЛАДАГИ ХАММА НАРСА ФАКАТ ЭРКАККА БОГЛИК ЭМАС АЁЛГАЯМ БОГЛИК.
Алхамдулиллох. Умрингизни ОЛЛОХИМ зиёда килсин. Гузал марузалар учун.
Аллох Рози булсин
Аллох рози болсин домла жуда чиройли маруза болипти яна шунака чиройли марузалар кутиб коламиз
Ншршпрр
Ха тогри айтипсиз
Маа шаа аллох,сизга минг рахмат!маьрузангиз жуда маьноли
Алохим эркакларга инсоп берсин бизларга бойлик кийим кечак керакмас эркак кишдан уйга мехир мухабати болса болди Бир огиз Ширин сози анашу йетади алохоим озинг инсоп Бер
Факат ширин суз билан корин туярмикин Хаммаси миерида мукаммал булиш керак
Шу айтганларни килсак хам ношуклар бор ва куп шунинг у.н ажрим куп
Аёлларимизга инсоф берсин
Домла сиздан аллох рози бу́лсин жудда чиройли маруза килибсиз еглаб эшитдим.Сиздек тушунчаси бор эркаклар ер юзида ку́пайганда бахтсиз аёллар колмас эди.Мана шу сухбатларни телевиденияда хам эшиттиришиларни истардим.
Ассалому алейкум домлажон жуда яхши маъруза булибди.Хозирги кунда энг долзарб мавзу аслида. Шундай эркакларимиз борки аёлни диндан чикариб юборади.Узлари кучаларда яхши яхши овкатланиб, овкатларни гулини еб,оиласига о.б келмай юради.Аёл эрини касал онасини тагини тозалаб утиради,аммо эркак рахмат дейиш урнига, сал келишмовчилик булса,хотинини онасидан сукади. Сиз айтгандай эркаклар булганда эди.Ёмон аёлни узи булмас эди деб уйлайман.Эр аёлини тарбиялаш к.к ,хозирги баъзи бир эркакларимиз узлари тарбияга мухтож.Аллох сиздан рози булсин рахмат.
рахмат домла, маьруза учун, хакикатни гапирдингиз, эркакларга оиласига мехр, мухаббат беришини оллохдан сураймиз
Оллох хаммалримизга инсоф берсин хатоли инсонмиз яратган кечирсин хакикий солиха аел учун эридан мехр озгина этибор бу учун мол дуне шартамас
Аллох рози болсин жуда керей ли гапла эркейла учун.
Аллох рози болсин домладан жудахам юмшок гапириб тушунтирипти. Оллохимга минг бор шукур мен бахтли аёл эканман
Bizgaham sizni izlarizni bosishlik nasib qilarmikn men esa baht nmaligini bilmay otayapman opa
Olloh rozi bulsin Nuriddin domilani rossayam yaxshi kòraman .Hurmat qilaman .
Ассаламу Алайкум маруза жуда чиройли оллох рози булсин сиздан саломат булинг нуриддин хожи домла
Аллах умрингизни узок, рискингизни баланд килин! Панохида асрасин!
Tesekur ederim Allah razı olsun domla umrıngız uzoq bulsun ıllohım ılmıngıznı Allah zıyoda qilsun amin
Assalomu aleykum domla sizga raxmat hamma jufti haloli bilan baxtli bolsin ilohim
Бисмиллахир рохманир рохийм оллохим сиздан рози булсин.менинг кизимга хам сиз айтгандек оилам болам чакам дейдиган иймонли инсофли олим диний ва дунйовий билимларга эга булган умр йулдош насиб килсин.Угилларим хам иймонли инсофли диний ва дунйовий билимларга эга булсин оиласига мехрибон мураттаб кори булсинлар бизлардан кейин бизларни хаккимизга хатми курон килишлари насиб килсин.Зуррийотларимиздан адашганлар чикармагин оллохим.ота оналаримизни розилигини олишликни оллохим насиб этсин.омиин оллоху акбар...
Olloh sizdan rozi bolsin sizi maruzalarizi kop ewitaman juda chiroyli maruza qilasz ,Alhamdulilloh Alhamdulilloh Alhamdulilloh hojeynimi mehr-muhhabatlari Olloh buyurgandek Ollohga wukur.
Сизга хам рахмат. Аллах рози булсин. Эркак аёларимиз бир бирини тушунадигон булсин. Домладан хам Аллах рози булсин. Углим хам шу домлалардек булсин. Шайх булсин. Муаттаб кори булсин. Барчамизринг фарзандларимиз албатта мехр мухаббат йуколмасин асло. Ассалому алейкум ва рохматуллах.
Va alaykum assalom va rahmatullohi va barokatuh.
Amiyn! So'raganingizdan afzalini bersin.
Домлажон агар эрларимиз ичиб чекиб уйга эркакларни обкириб сассиб ичишса ундай килманг деб тугри йулга чорласаз кулок солмаса аеллар Билан юрса хаммасига болаларини деб чидаса 50 ешга кирса хам ишлаб пул топсаю буни Эри билмаса кандай хурмат колади зрига нисбатан
аумин.мен хам тилакдошман.мен хам углими шу домладек булиши холиман
Xaq gap
Оллохдан куркмайдишан эшшак эркаклар хам бор гап утмайди яратгандан куркмайди бир умр ишламай пул топмай уйда тамбалдай утирганлар хам бор шунакаларга оллох диенат ато этсин илохим
جزاك الله خيرا، Alloh rozi busin, شكرا جزيلا.
Шу домлани марузаларини телеканалларда хам куйишса яхши буларди
Менинг эрим 27 йилдар бери ишламайди булмаса хамма жойи сог ишлаш екмайди хаммасини ишларни нима ишлар булса хаммасини узим
@@МохинозЖабборова-ю5ь хмм сизга сабр
@@МохинозЖабборова-ю5ь Astafurullox sabr tiliman opa mani onamam otamni ishlamiy yotganda uyni ròzgorni erni boqqan 5 yil ishlamiy yotgan otam ln bilmagan shuni Astafurulloh Allohim hammaga insof bersin
@@МохинозЖабборова-ю5ь майли сабир килинг ишламаслигини йузига солиб бе хурмат килменг оллох озизга куч кувват берсин охиратда ажрини корасиз ерингиз ози жавоп беради охиратда
Тугриаетасиз
Оллох Рози болсин ишларингизга барака ризкингиз мол болсин,оллох сизларни хам яхшилик б.н сийласин.
ИН ША АЛЛАХ ЖУДА ТОГИРИ ГАПИРДИЗ ОЛЛОХИМ ОЗИ СИЗДАН РОЗИ БОСИН
Оллохга минг шукур умур йолдошим жудаям яхши мехрибон узидан олдин менга фарзандларига илинади.шукур
Ассалому алейкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ ! Чиройли сермазмун маслаҳатларингиз учун раҳмат.Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!
Оллохга минг шукр манашундай жуфти халолим бор экан.
Домла сиздан оллох Рози булсин амин!
Ьоврс
Аллохимни ози сиздан рози болсин рахмат сизга
Ассаломуалейкум мани турмишимга 13йил булди шу хаётими давомида хиёнат йукчилик кийинчиликлар булди узим отасиз усканим сабабли сабр килиб болларим отасиз колмасин деб кечириб яшаябман лекин бора бора уришган пайтларимиз мани чидаб булмайдиган сузлар билан сукади кайси киган гунохларим учун шунака гапларни эштаман йиглиман узими яна юпатаман аслида эрим ёмон эмас дийман чунки кули гул яхши топади фарзадларимга жудаям яхши карейди лекин аёл кишига мехр ширин суз хам керак буларкан афсус
Afsuski ayrm erkakla oilamni yaxwi boqwim kerak deb ayoliga mexrsz bolip dardi faqat waroitni yaxwilaw bolip qolgan
Ayol ojiza boladi oddiygina arzongina turadigan mexr yoqolip ketyapti
Paygambarimiz Muhammad alayhissalomga xavasim keladi
гуласал опа сизга сабр берсин Аллохим
Хаммага оллох инсоф берсин бу дунё уткинчи .эркаклар хотинлари урнига сингиллари ё кизларини куйиб курсин уларга кандай муносабатни раво куришади.
Assalamu aleykum hammaga, judayam ajoyib maruza, hammani bowlaridagi toji, erlari hammiwa wunday bo'lsin, inshoolloh.. hamma yigitlar erkaklar wunday havasli bo'liwsin ilohim... Hammaga wunday baxtli taxtli hurmatli qilsin Ollohim.. katta raxmat sizlarga.. bunaqa maruzalarni yana ko'paytiringlar, toki oilalar mustahkamlanib, hamma baxtli, havasli bo'lsinlar.. Hammamizga wunday baxt nasib etsin .
Сиздаги тушунча билим хамма эркакларда булганда эди аёллар бахтли тукис буларди афсус. Азиз аёллар фарзандлариздан саодат топинг.
Salom