БEЛНИ МАҲКАМ БОҒЛАШ ВАҚТИ КEЛДИ!

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 16 окт 2024
  • БEЛНИ МАҲКАМ БОҒЛАШ ВАҚТИ КEЛДИ!
    __________
    Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса, белни маҳкам боғлаб, кечаларини ибодат билан ўтказар ва аҳлларини ҳам уйғотар эдилар». (Бухорий ривояти).
    Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар ва:
    تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ
    «Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўнлигидан изланглар» дер эдилар»
    (Муттафақун алайҳ)
    Эй Раббим Албатта Сен, афв қилгувчисан каримсан ва афв қилишни яхши кўрасан.
    Мени афв эт!
    Оиша розияллоҳу анҳо:
    «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), агар Лайлатул қадр, яъни қадр кечаси эканини билсам, нима деб айтаман», деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    اللهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
    «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», дедилар.
    (Маъноси: Эй Раббим Албатта Сен, афв қилгувчисан каримсан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.)
    Аллоҳим барчаларимизга ушбу кунлар фазилати ва савобидан баҳраманд бўлишни ва Қадр кечасини топмоқликни насиб эт!

Комментарии •