ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛАМИЗ

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 9 фев 2025
  • ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛАМИЗ #duo #duolar #hadis #hadislar #shorts
    Қандай дуо қиламиз?
    Дуо қилиш учун махсус жой, вақт ва вазият танланмайди. Зотан, «Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг» (Нисо сураси, 103-оят). Энг муҳими - поклик ва ихлосга риоя қилиш.
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас», дедилар».
    Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
    Дуо қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз, умматларига ўргатган асосий қоида шуки, Аллоҳ дуоимизни ижобат қилишига бизда қатъий ишонч бўлиши лозим. У Зот ваъдасига шубҳа қиладиган бандасининг дуосини қабул этмайди.
    Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Дуо ибодатдир», дедилар ва «Ва Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар»ни қироат қилдилар».
    Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
    Сўнг худди намоздаги каби қиблага юзланамиз. Ўзимизни Каъбанинг олдида тургандек ҳис қиламиз. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳақир эканимизни билдириб, хушуъ билан қўлларимизни дуога очамиз.
    Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У Зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса, уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
    Дуонинг аввалида Аллоҳнинг гўзал исмлари билан Унга ҳамду сано, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, кейин дуо қилинади. Дуонинг сўнгида яна такрор Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримизга салавот айтиб, тугатилади.
    Инсон кўпчилик ичида дуо қилганида, овоз чиқариб дуо қилади, лекин бунда овозни ҳаддан ташқари кўтариб юбориш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига тортишга ҳаракат қилиш, риё каби иллатлардан узоқ бўлиш лозим.
    Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади:
    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан:
    «Лаа илааҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб:
    «Сизлар кар ёки ғойиб Зотга дуо қилаётганларингиз йўқ...» дедилар».
    Банда ёлғиз ўзи дуо қилганида бу дуо у билан Робби ўртасида махфий (сирли) бўлиши учун паст овозда, пичирлаб қилиши жоиз. Лекин бунда ҳам фақат ўзининг эмас, бошқа мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилса, ижобати ҳам оммавий бўлади. Зотан, комил мўмин ўзига яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам яхши кўради.
    Дуода қатъий туриш ҳам мақтовга сазовордир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида дуосида қатъий турадиганларни Аллоҳ яхши кўришини таъкидлаганлар. Дуони уч марта такрорлаш, охирида «Омин», дейиш унинг одобларидандир. «Омин»нинг маъноси: «Эй оламлар Робби, ижобат эт!..» деганидир. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари каби кафтларимизни юзимизга сурамиз.

Комментарии •

  • @arslanannayew3943
    @arslanannayew3943 2 месяца назад +6

    Ла илаха иллаллах! ❤❤❤ Аллажан гызым саг аман ойуне илине машгаласына говушсын! ❤❤❤

  • @Muhabbat-m9k
    @Muhabbat-m9k 3 месяца назад +9

    Оллохим мушкулимни осон кил 😊❤

    • @nodiraxonakbarova3984
      @nodiraxonakbarova3984 Месяц назад +1

      Дуолар учун карта рахмат лекинчи шу муси каси умуман ёкмайди дуони урганиб Олей десанг мусикаси асабга тегади ахир бу Оллохга илтижоку мусикани нима кераги бор учиринг Илтимос

  • @odiljonxayitboyev1715
    @odiljonxayitboyev1715 6 месяцев назад +10

    Оллохни рахматини чегараси йу😢😢😢

  • @rahimjonahmedov3727
    @rahimjonahmedov3727 Месяц назад +1

    Эй ОЛЛОХИМ.Калбим кулфини очгин ва ибодатларимни .дуоларимни кабул килгин.Ишонганим Узингсан.

  • @hanifadjalilova1310
    @hanifadjalilova1310 5 месяцев назад +9

    Илохим хамма катори худо бизларги хам мушкулини осон кил.

  • @NargizaHajiyeva-n9r
    @NargizaHajiyeva-n9r 11 дней назад

    Оллохимга шукурлар булсин

  • @SojidaMalxamova
    @SojidaMalxamova 3 месяца назад +3

    Бисмилоху рахмонм рахим оллохмга хамдулар дурувлар булсин омин 🤲 шу Шахназа кизимни яхши жойдан Бахтин бергин омин 🤲🤲❤️❤️❤️🤲🤲🤲🎉🎉

  • @SojidaMalxamova
    @SojidaMalxamova 3 месяца назад +2

    Бисмилоху рахмонм рахим оллохмга хамдулар дурувлар булсин омин 🤲 шу углимга гойбгдан фарзандлар бергин омин узингдан узга мухтож килмагин кодир номинг хурмати келинимга фарзандлар бергин омин 🤲🤲 узни 99 номинг хурмати оллохим шу йулга колдирма кодир оллохм мушкулимни осон килинг омин 🤲🤲🤲🤲🤲😢😢😢😢

  • @Шухрат-л4у
    @Шухрат-л4у 6 месяцев назад +11

    АЛЛАХУ АКБАР ❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤

  • @МухаммадХайдаров-570
    @МухаммадХайдаров-570 6 месяцев назад +5

    СубhaнАллаhи

  • @NuriddinIbragimov-hg3rb
    @NuriddinIbragimov-hg3rb 4 месяца назад +3

    Оллоху акбар

  • @yarqinoyorazmetova6423
    @yarqinoyorazmetova6423 25 дней назад

    ❤ ALHAMDULILLAH KABLE KULLI AHADI ❤VALHAMDULILLAH BADE KULLI AHADI ❤ ALHAMDULILLAH ALA KULLI HAL ❤AMIN AMIN AMIN ❤

  • @KarimovTodjidin
    @KarimovTodjidin 3 месяца назад +1

    Алхамдулиллах.аллах.розий.болсин.жозакаллах

  • @турган-я3ф
    @турган-я3ф 2 месяца назад +1

    Аллаху Акбар

  • @RavshanbekTurgunov-jk3po
    @RavshanbekTurgunov-jk3po 2 месяца назад +1

    ❤❤❤

  • @QwertyQwest_
    @QwertyQwest_ 2 месяца назад

    ❤❤❤❤❤❤😊😊😢😢😢

  • @ikromjonikromov4151
    @ikromjonikromov4151 6 месяцев назад +4

    ❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤

  • @Muslima-ep3rs
    @Muslima-ep3rs 5 месяцев назад +5

    Омин❤

  • @FotimaSharofidinova-n1x
    @FotimaSharofidinova-n1x 2 месяца назад +1

    Укидигон клиб йозинг устини йозувла блан тулдирмай

  • @HusniddinEshmonov
    @HusniddinEshmonov 6 месяцев назад +2

    Bu oli imron surasi aka uzur niso surasida emas Vallohi Alam

    • @ziynattv
      @ziynattv  6 месяцев назад +1

      Ассалому алайкум. Рахмат эътибор учун

    • @ziynattv
      @ziynattv  6 месяцев назад

      quranenc.com/uz/browse/uzbek_sadiq/4 Нисо сураси 103-оятда бор экан