Al-Yasa alayhissalom - Afzal Rafiqov

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 сен 2024
  • Ал-Ясаъ алайҳиссалом, бу Ибн Шофотдир. Айтилишича, Илѐс уни ўзидан кейин Бани Исроил қавмига ўринбосар қилиб қолдирган. Кейин Аллоҳ унга пайғамбарлик берган. Унинг вафоти тахминан милоддан аввалги 840 йилга тўғри келади. Ал-Ясаъ алайҳиссалом Сомирада дафн этилган.
    “Ал-Ясаъ” исми Қуръони каримда икки марта келган. Аллоҳ таоло айтади: “Закариѐ, Яҳѐ, Исо ва Илѐсни (ҳам Биз ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ пайғамбарлардир. Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни (ҳам Биз ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик” (Анъом сураси, 85-86-оятлар).
    Аллоҳ таоло Сод сурасида шундай деган: “Яна Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-кифлни эсланг! Барчалари яхши кишилардандир” (Сод сураси, 48-оят).
    Зулкифл ҳақида эса, “У Айюб алайҳиссаломнинг ўғлидир. Аллоҳ уни отасидан кейин пайғамбар қилган. У Шомда истиқомат қиларди”, дейилган. Жумҳур уламоларга кўра, Зулкифл пайғамбардир. Аллоҳ уни пайғамбарлар қаторида зикр қилган.
    Зулкифлнинг исми ҳам Қуръони каримда икки марта келган. Биринчиси Анбиѐ сурасининг 85-оятида, иккинчиси Сод сурасининг 48-оятида.
    Аллоҳ таоло бизларни солиҳ бандалар қаторида қилишини сўраймиз!
    МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
    ПАЙҒАМБАРЛАР
    ТАРИХИ
    (Қуръони карим қиссалари)
    1-2-3-4-китоблар
    Таржимон:
    Зиѐвуддин РАҲИМ
    Муҳаррир:
    Алишер НАЗАР

Комментарии •