"Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотлар тақдири". Тизер.

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 сен 2022
  • Бугун Ўзбекистон давлат мустақиллиги асосчиси, мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига олти йил бўлди.
    Ислом Каримов 1938 йил 30 январда дунёга келган. Сталин қатағони ва қизил террор авжига чиққан ушбу йилда жадид ҳаракатининг деярли барча вакиллари - миллатимизнинг интеллектуал элитаси қириб ташланган эди.
    Аввалроқ Каримов Фонди томонидан жадидчилик ижтимоий-сиёсий ва маърифатпарварлик ҳаракати намояндалари хотирасига бағишланган “Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотлар тақдири” номли кўп қисмли ҳужжатли фильмни суратга олиш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
    Мазкур фильмнинг дастлабки икки қисми тақдимоти яқин кунларда Тошкентда бўлиб ўтишини маълум қилишдан мамнунмиз. Ушбу фильм раҳматли отамнинг хотирасига бағишланади. Зеро, Ватан озодлиги ва давлат мустақиллигини шакллантириш ғояси у киши учун олий қадрият бўлиб, Парвардигор иродаси билан ҳаётий маслагига ҳам айланган эди.
    Қатағон йилларида жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндалари “халқ душмани” тамғаси остида турли сохта айблар билан ўлимга ҳукм қилинди. Маърифатпарварларнинг инсонлар онгу тафаккурида ҳурфикрлиликни уйғотувчи асарлари эса ярим асрдан зиёд вақт мобайнида тақиқ остида бўлди. Ушбу маънавий хазина Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнггина қайта дунё юзини кўрди.
    Ислом Каримов давлат раҳбарлигига келгандан кейинги илк қадамларидан бири жадидлар меросини тиклаш ва уни кенг жамоатчиликка танитиш бўлди. Биринчи Президентимиз миллий истиқлол мафкурасини яратар экан, маълум маънода жадидларнинг миллий ўзликни англаш, ўз тақдирини мустақил белгилаш, давлатчилик барпо этиш, халқнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, унинг тарихий ва маънавий қадриятларини асраб-авайлаш каби ғоя ва идеалларига таянди.
    Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ Ислом Каримов миллий ўзликни англаш, халқнинг маънавий, тарихий ва маданий меросини тиклаш вазифасини давлат сиёсати даражасига кўтарди.
    Жадидчилик ҳаракати вакилларининг 60 йил давомида темир сандиқларда сақланган асарлари яна дунё юзини кўрди, маърифатпарварлар хотирасига атаб музей ташкил этилди, уларнинг илмий-адабий мероси кенг тадқиқ этила бошлади, фаолияти ва қарашлари мактаб ва олий таълим муассасалари дастурига киритилди.
    Ислом Каримов мамлакат мустақиллигини эълон қилганидан роппа-роса 25 йил ўтиб вафот этди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 1991 йил 31 август куни собиқ СССР республикалари орасида биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Ўша давр шарт-шароити инобатга олинганда бу, шубҳасиз, жасоратли қадам эди. Ушбу тарихий қарорни қабул қилишда эса Ислом Каримовнинг сиёсий иродаси муҳим аҳамият касб этди.
    Ислом Каримовнинг “Билимга киритилган сармоя - энг яхши сармоядир” деган қатъий маслаги асосида ўзбекистонликларнинг янги авлоди шаклланди. Мустақил мамлакатни барпо этишга бел боғлаган Ўзбекистон Президенти иқтидорли ёшларнинг жаҳондаги етакчи олий ўқув юртларида таҳсилига имкон яратиш мақсадида махсус фармон билан “Умид” жамғармасига асос солди. Шу тариқа 828 нафар талаба дунёнинг пешқадам олий таълим муассасаларида таълим олди. Юртимизга янги замонавий ғоя ва билимларни олиб кирган ўша ёшларнинг аксари бугунги кунда Ўзбекистон давлат бошқарувининг муҳим бўғинларида фаолият юритмоқда.
    Бу - Биринчи Президент томонидан қўйилган ёш мустақил давлатнинг салоҳиятини тиклаш, мустамлакадан кейинги даврнинг янги интеллектуал элитасини, кенг дунёқараш, илғор фикрга эга ҳамда пешқадам Ғарб университетларида олий маълумот олган янги авлодни шакллантириш йўлидаги тарихий қадам эди.
    Ёшлар билан учрашганда отамнинг кўзлари қувончдан порлаб кетар, уларга “менинг фарзандларим” деб мурожаат қилар эдилар. Ўсиб келаётган янги авлоднинг порлоқ келажагини кўриш орзуси ҳақида тез-тез гапирар эдилар. Падари бузрукворим орзуларига етганларига, навқирон авлоднинг бугунги муваффақиятларини мамнун кузатиб турганларига ишончим комил.

Комментарии • 7

  • @ogabeksheraliyiv
    @ogabeksheraliyiv Месяц назад

    👏👏👏👏

  • @user-go8iz7yn2j
    @user-go8iz7yn2j 4 месяца назад +1

    Жадид маноси нима узи тушинтириб ёзинг илтииос,россияда бир узбек

  • @AliFzuli
    @AliFzuli 4 месяца назад

    Дин бошка сиосат бошка диний сиосатини мирзияив бошка жойга килсин диний сийосатини масжит ми очик ишини килсин масжитга борсин номозини укисин давлат сиосатига аралашмасин пайгамбарлар нмалар булмаган уша вахти инди олишамизми олишадиган давлатини топсин мирзияив диний сиосатини бошка жойга йргасин

    • @user-wp5gy8rw4r
      @user-wp5gy8rw4r 2 месяца назад

      😂😂😂😂 Сиз тузукрок ёзишни билмаябсизу нега Лоф урябсиз Дин бу сиёсат Пайгамбаримиз Росули Акрам энг кучли дипломат Булганлар ва бу сиёсий хакат 1445йилдан бери тинмай ишлаб йулидан чикиб келаётган барча каршиликларга дош бериб келмокда а сизга ухшаган Руссларнинг ювиндисида юзини чала ювиб юрганлар эса Она Туркистонни дин ва дунё йулида тараккиётга чикишини истамай Дин бошка Сиёсат бошка деб дивандан тушолмай утираверасизлар

  • @AliFzuli
    @AliFzuli 4 месяца назад

    Жомий масжитга уриш вахти йплип вайанини ткан уришдан кеин масжит очилип хамма жойдан келип жума кунлари вис кашкадарйо укип кетган икан ссср вахти жоми масжитга уларни айиби фронтларди отиб кетган и иски тарихий музиларди бузиб кетган динга дахли булмаган 8март булган

  • @user-nh6zq6iy6h
    @user-nh6zq6iy6h Год назад +1

    Палван-Нияз ходжи Юсупов - (1861 Хива - 1936.14.5) - представитель джадидизма в Хорезме, государственный деятель. тугри укинг
    ???????