Уй шароитида асл пицца қандай тайёрланади? | Mazali sayohat

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 10 сен 2024
  • "Мазали саёҳат" кўрсатуви
    "Дунё бўйлаб" телеканали
    Пицца ҳақидаги дастлабки тарихий далиллар 997 йилда қайд этилади, модомики унга ўхшаган таомлар бундан анча аввал ҳам маълум бўлган. Қадимий рецептлар бизнинг кунларгача етиб келмаган, анъанавий итальянча пицца тарихи эса XVI асрдан - Европа томатлар билан танишгандан сўнг юритила бошлади. Улар қўлланган биринчи пицца 1522 йилда Неаполда тайёрланган, эндиликда у бутун Италия пиццасининг асосчиси ҳисобланади. ХVII асрда «пиццайоло» (pizzaiolо) касби пайдо бўлди: Италия деҳқонлари учун пицца тайёрловчиларни шундай аташган.
    Неапол пиццасининг «Маргарита» варианти энг кўп машҳурликка эришди: у Италия қироли Умберто I рафиқаси шарафига шундай номланган деб ҳисобланади, у пиццани нафақат мазаси, балки Италия байроғи: қизил (помидор), яшил (райҳон) ва оқ (моцарелла) ранглари учун ҳам муносиб баҳолаган. Бугун бу номдаги пиццани бутун дунё бўйлаб татиб кўриш мумкин бўлса-да, ҳақиқий Неаполь пиццаси фақат маҳаллий маҳсулотлардан қатъий тартибда тайёрланади.
    Жумладан, оқсилга бой буғдой унидан хамиртурушли хамир қўлда ёки тезлиги паст миксер ёрдамида қорилиши керак. Хамир кўтарилгандан сўнг ундан қўлда қалинлиги 3 миллиметрдан катта бўлмаган асос ҳосил қилинади. Хамир кислород билан тўйиниши учун ҳавога отилади.

Комментарии • 8