Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммаджон Мирзаевни соғиниб | Sog'inch

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 сен 2024
  • "Соғинч" кўрсатуви
    "Ўзбекистон" телеканали
    Ўсиб келаётган ёш авлод онгу шуурига эзгулик ва нафосат, эстетик-маънавий камолотга муҳаббат туйғуларини сингдиришда ўзбек миллий рақс санъатининг ўрни ҳамда аҳамияти беқиёс. Миллий рақсларда халқимизнинг энг мунаввар қадриятлари, инсоний фазилатлари, миллий анъаналари ифодаланади.
    Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 4 февралдаги «Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари маданият ва санъат тараққиётида ўзига хос тарихий воқеа бўлди. Айни қарорлар асосида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Комментарии • 2

  • @abdugafursodikov9743
    @abdugafursodikov9743 11 месяцев назад

    Мусикалар осмонидаги лирик оханглар парвози мархум бастакор Мухаммаджон Мирзаевнинг калб уммонларидан отилиб чиккан, тингловчига фарахбахш онларни бахш этувчи сехрли куйлари хали-ханузгача мухлислар шуурида ва шахсан менинг калбимда хамон жаранглаб, акс-садо бериб келмокда...
    Бошловчи синглимиз Нилуфархонга, гижжак нолаларини заррин нурлар каби инсоният калбига мухрлаб келаётган Абдухошим устозимизга, маком сирларини охиста юракларга жойлаб дунё ахлига танитган Муножотхон синглимизга,у кишига умрининг охиригача устозлик килган Шавкат Мирзаев дустимизга ва устоз Мухаммаджон аканинг кизларига хам ибратли оилалари хакида у́ртоклашганликлари учун алохида рахмат.
    Ота-бола устозларнинг жойлари Жаннатда бу́лсин.
    Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокотуху

  • @Pubg_-1bek
    @Pubg_-1bek 11 месяцев назад

    1