Migrantlarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida Prezident Shavkat Mirziyoyev muhim topshiriqlar berdi
HTML-код
- Опубликовано: 12 апр 2024
- Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш чоралари кўриб чиқилди
--------------------------------------------------------------------------------------
Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён. Мамлакатимизда бундай фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз жўнатиш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган.
Лекин айрим одамлар малака талаб қилмайдиган ўлкаларга ўзлари ҳам мустақил равишда кетаяпти. Уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, касби, даромади турлича.
Давлатимиз раҳбари соҳада фуқароларга қулайликлар яратиш, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш вазифаларини қўйган эди. Шу боис меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.
Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.
“Хорижга иш - маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.
Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам муҳим масала. Шу боис, Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади. Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. “Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.
Давлатимиз раҳбари бу тизимни самарали йўлга қўйиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
@Xalqmadadkuchi.7
#shavkatmirziyoyev #ozbekiston #migrantlar #migrant
Хозирги хориждаги ишлаетганларчи. Россиядан чакирволинглар фоизсиз кридит беринглар. Бепул курикдан утказаркан жудаям хурсанд килдиларинг котта рахмат. Четга бормокчи булганларни узимизда иш билан таминлаймиз де. Яна самалетда жунатворармиш кулликка
Эссизгина шундай мехрибон миллат хор булди
Зур эртак ,бепул мед хизмат афсона ,
Янги Узбекистон яшасин ура
Яна корупсияга яни йул очилибдида сокани кил сокани
Нега чет элда ишлаши керак халк иш билан таминлай олмаса давлат нега керак халкка карупция манаполия юурт бойликларини еб умариш учунми шармандалик хором хурлик хоинлик эмасми бу амалдорлар узи йуколсин чет элга еб битирди юуртни
Бизнинг мухожирларимиз ватанга Кахромон 😮булиб кайтади, Кахрамон 👮.Бу субсидия бекоргамасдиров.
ХОРИЖДА РЕГСТРАСАНАН ОГАНЛАРГА МЕНГА ОХШАГАН ДЕПОРТЛАРГАЧИИ😂😂😂😂 ИТ ЭМГАНЛАР
_Тартибли жўнатишдан нима фойда халқимиз ўзга давлатларда нега ишлашга мажбур._
_Нега ўз ватанимизда оила бағрида ишлаб яшаш тўғрисида ўйлаб кўрмайсизлар._
_😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔_
Хамма давлат одамлари юрибди амаллаган бормасин
Иш урни яратолмади 30йил булди мустакилликга халк дарбадар😮нима керак бунака мустакиллик?????
Албатта $$$$$
Хар бир ферма завод.фабрика.кайси сохада буса хам чет элда ишлаётган мусофирларимиз учун ишлаётган жойида хукукларини химоя киладиган факил керак
Яхшиси патентни арзон килсин шунга ердам бераолсангизлар
ШУ ОРГАНЫ ПУЛИНИ ОЛИШ ПУЛ ИШЛАШДИ ОЙЛАБ ТОПИШДИМИ 😂 ИТ ЭМГАНЛАР😂😂😂
Бу иш хам пора билан булмайдими ишкилиб.
Qaniydi shunday bo'lsa bu qarorga faqat chetda yurganlarni ko'p pul topadi deb hamma narsadan maxrum qilishadi
Malades, juda yaxshi boʻlibdi, biz endi bitta Rossiyaga qaram boʻlmaymiz, ilohim hayrli boʻlsin, bexato amalga oshsin
Илтимос давлат катталари.
Россияга жунатменглар узбекларни
Качонгача хурланиб юришади
Бошка давлатларга борсин,хурмат киладиган жойга
Четелга чикарсанг жавоб бераолсанг чикар дейишади.
Iltimos aralashmanglar. Migrantlarga. O‘zi yetadi o‘shetta qiynalib pul jo‘natmoqda. Oilasdan uzoq, farzand tarbiyasi qolib ketgann....
Пул опкегандан кейин кахраман боладиде 😂😂😂 макол бору ози кийшик босаям пули бор гапирсин деган 😂😂😂
Nimaga faqat özbeklar kelip chetelda ishlaymiz nimaga boqta davlat fuqarolari borip özbekistonda ishlamaydi davlatdan ish bilan tamilashni talap qilamiz
U
1миллионга ишлайдими миллионер булиб коладилар унакада
Салом хамага буни хамаси воктинча ишлаеди суг узини пойдасига ишлаеди хамаси конуни ишламаеди ходимлар 85% хамаси сапсати
буни хаммаси ёолгон нма учун ёолгон карупсия манароля авж олди бутуришда давлатдан умуманасар колмайди вакат кул етказип берувчи пас давлатга айланип боряапсилар бепул курикдан утказип даволашга отни калласидай пул оласилиар сларга ишончимиз колмайапди
Шаферлик килишга рухсат суранглар россиядан
Мирзияев сог булсин. Рахмат
Узбекистони ичида мен ва оилам таминотига кумакка мухтож кани ишчи жой тадбиркорлик килишимга амалий ёрдам беринглар оддий халкни кеналиб кети Мухтарам Ш.М.МИРЗЕЁВ 😢😂
РОС ГАПИРИЛАР ИТ ЭМГАНЛАР😂😂😂😂
туни кун ишлагани билан узбекларни харкандай вазичтда химоя килолмаса нма кераги бор бундака элчихонани нма кераги бор халкни алдаб
Хаммаси кераксиз фармонлар . Янада кимларнингдир киссаси каппаярканда . Бу ерда хеч кандай бечора камбагалга еки мигрантга фойдаси тегадиган карорлар йук. Кол марказларинг бекорчилар ва фойдасизлар маркази . Текинхурлар . Ундан кура шунга кетган маблагни камбагал ойилага кичик булса хам холодилник обер жазирама иссикларда фойдаси тегсин , боласига , оек кийиму эгнига иссик кийим обер . Кишни совугида кета кийиб мактабга боряпди боласи .
👎👎👎👎👎👎👎👎👎👎😡😡😡😡
еордам берамиздеп яна карупсияни юулга куяяапслар шунга юул очайапслар качон хакикатни гапрасилар кури чройли гапни бласдар бощка хечтма килмайапслар
Мохнатый биржи оркали юбороан узбекларни кидала килишдию, Яна бошладиларми?