Қурбонлик қилишнинг фазилати ва шартлари Муқаддас динимиздаги энг улуғ, энг азиз икки байрамдан бири Қурбон ҳайити байрами ҳисобланади. Ушбу улуғ байрам онлари тобора яқинлашиб келмоқда. Мазкур байрам барча юртдошларимизга муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бутун дунёни, шу жумладан азиз ватанимизни ва халқимизни Ўз ҳифзи ҳимоясида асрасин, умримизга, ризқимизга, турмушимизга барокотлар берсин. Қурбон ҳайити байрамида амалга оширадиган энг улуғ амалларимиздан бири қурбонлик қилишдир. Яъни, имконияти бор, моли нисобга етган мусулмон томонидан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида бир жонлиқни қурбонлик қилишдир. Қурбонлик дегани махсус вақтда махсус ҳайвонни қурбонлик қилиш деганидир. Яъни, Қурбон ҳайити намозидан сўнг, қўй, эчки, қўтос, мол, туя каби ҳайвонлардан бирини Аллоҳ ризолиги йўлида қурбонлик қилишдир. Қурбонлик қилиш амали, ибодати ҳижрий иккинчи йилда, милодий 624 йилда жорий бўлган. Қурбонлик қилиш динимизда вожиб амал ҳисобланади. Вожиб дегани, зарур, лозим, даркор дегани. Яъни мол-мулки закот нисобига етган ҳар бир мусулмон банда қурбонлик қилиши лозимдир. Мусофир бўлиб турган бандадан соқит бўлади. Қурбонлик қилиш Қуръони каримда қатъий буюрилган амаллардан. Қуръони каримнинг "Кавсар" сурасида Аллоҳ таоло шундай хитоб қилади: "Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва қурбонлик келтир". Тафсир китобларида ёзилишича, бу ерда намоз деганда Ҳайит намози, қурбонлик деганда жонлиқ сўйиш тушунилади. Қурбонлик ҳайит намозидан сўнг адо этилади. Бу йил дунёда ва юртимизда коронавирус касаллиги хавф солиб тургани боис, ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди. Бундай шароитда, қурбонликни тонг отгандан сўнг амалга ошириш мумкин бўлади. Аммо, ҳайит намози ўрнига, Зуҳо намози ўқилиши сабабли, шу намоздан сўнг бажариш афзал. Зуҳо намози қуёш чиққандан сўнг 15-20 дақиқа ўтгач ўқилади. Қурбонлик ҳайитнинг биринчи, иккинчи, учинчи кунлари давомида қилинса бўлади. Охирги вақти ҳайитинг учинчи куни қуёш ботишидан бироз олдинги вақт. Шунгача амалга оширса бўлади. Қурбонлик кечаси қилинмайди. Битта қўйни бир киши, молни 7 кишигача шерик бўлиб қурбонлик қилиш мумкин. Аммо, сотиб олишдан аввал шериклар тайин бўлиши керак. Ҳаммага тенг тақсимланади, чамалаб эмас, аниқ ўлчаланади. Қўй бир ёш, мол икки ёш, туя беш ёш бўлиши керак. Қулоғи, кўзи, думбаси, думи каби аъзоларининг учдан бир қисми йўқ бўлса ҳам жоиз. Шохсиз, бичилган, қўтир бўлса ҳам ярайди. Жуда озғин бўлмасин. Тўртта айби бор ҳайвон ярамайди: ғилай, касал, чўлоқ, озғин. Қулоғи кесик, шохи синиқлар ҳам дурустмас. Қурбонликнинг учдан бирини садақа қилиши дуруст. Бир қисмини қавму қариндош, қўни-қўшни билан ейди, бир қисмини сақлаб қўяди. Оиласи катта бўлса, ҳаммасини ўзида қолдирса ҳам бўлади. Териси садақа қилинади ёки сотиб, пули садақа қилинади. Қурбонликнинг фазилати жуда улуғдир. Аввало, бу амал тақвонинг белгиси, динимиз буйруқларига ҳусни итоат рамзи. Қурбонлик бандани Аллоҳ таолога, унинг раҳмат-мағфиратига, барокотига яқин қилади, қурбат ҳосил қилади. Шунингдек, қурбонлик орқали одамлар орасида меҳр-оқибат, раҳм-шафқат кўпаяди, камбағалларнинг кўнгли кўтарилади, силайи раҳм ортади. Аллоҳ таоло барчамизни қурбонлик қилишга етказсин, қурбонлик қиладиганларнинг қурбонлигини ҳусни қабул айлаб, ажру мукофоти, савобу-саморотини Ўзи берсин! Нуриддин Ҳошимов, Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Гулбаҳор" жомеъ масжиди имом-хатиби. УЛАШИНГ: 🍀👇👇👇🍀 t.me/Qurbonlik1
Қурбонлик қилишнинг фазилати ва шартлари
Муқаддас динимиздаги энг улуғ, энг азиз икки байрамдан бири Қурбон ҳайити байрами ҳисобланади. Ушбу улуғ байрам онлари тобора яқинлашиб келмоқда. Мазкур байрам барча юртдошларимизга муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бутун дунёни, шу жумладан азиз ватанимизни ва халқимизни Ўз ҳифзи ҳимоясида асрасин, умримизга, ризқимизга, турмушимизга барокотлар берсин.
Қурбон ҳайити байрамида амалга оширадиган энг улуғ амалларимиздан бири қурбонлик қилишдир. Яъни, имконияти бор, моли нисобга етган мусулмон томонидан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида бир жонлиқни қурбонлик қилишдир.
Қурбонлик дегани махсус вақтда махсус ҳайвонни қурбонлик қилиш деганидир. Яъни, Қурбон ҳайити намозидан сўнг, қўй, эчки, қўтос, мол, туя каби ҳайвонлардан бирини Аллоҳ ризолиги йўлида қурбонлик қилишдир.
Қурбонлик қилиш амали, ибодати ҳижрий иккинчи йилда, милодий 624 йилда жорий бўлган.
Қурбонлик қилиш динимизда вожиб амал ҳисобланади. Вожиб дегани, зарур, лозим, даркор дегани. Яъни мол-мулки закот нисобига етган ҳар бир мусулмон банда қурбонлик қилиши лозимдир. Мусофир бўлиб турган бандадан соқит бўлади.
Қурбонлик қилиш Қуръони каримда қатъий буюрилган амаллардан. Қуръони каримнинг "Кавсар" сурасида Аллоҳ таоло шундай хитоб қилади: "Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва қурбонлик келтир". Тафсир китобларида ёзилишича, бу ерда намоз деганда Ҳайит намози, қурбонлик деганда жонлиқ сўйиш тушунилади.
Қурбонлик ҳайит намозидан сўнг адо этилади. Бу йил дунёда ва юртимизда коронавирус касаллиги хавф солиб тургани боис, ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди. Бундай шароитда, қурбонликни тонг отгандан сўнг амалга ошириш мумкин бўлади. Аммо, ҳайит намози ўрнига, Зуҳо намози ўқилиши сабабли, шу намоздан сўнг бажариш афзал. Зуҳо намози қуёш чиққандан сўнг 15-20 дақиқа ўтгач ўқилади. Қурбонлик ҳайитнинг биринчи, иккинчи, учинчи кунлари давомида қилинса бўлади. Охирги вақти ҳайитинг учинчи куни қуёш ботишидан бироз олдинги вақт. Шунгача амалга оширса бўлади. Қурбонлик кечаси қилинмайди.
Битта қўйни бир киши, молни 7 кишигача шерик бўлиб қурбонлик қилиш мумкин. Аммо, сотиб олишдан аввал шериклар тайин бўлиши керак. Ҳаммага тенг тақсимланади, чамалаб эмас, аниқ ўлчаланади. Қўй бир ёш, мол икки ёш, туя беш ёш бўлиши керак.
Қулоғи, кўзи, думбаси, думи каби аъзоларининг учдан бир қисми йўқ бўлса ҳам жоиз.
Шохсиз, бичилган, қўтир бўлса ҳам ярайди. Жуда озғин бўлмасин.
Тўртта айби бор ҳайвон ярамайди: ғилай, касал, чўлоқ, озғин.
Қулоғи кесик, шохи синиқлар ҳам дурустмас. Қурбонликнинг учдан бирини садақа қилиши дуруст. Бир қисмини қавму қариндош, қўни-қўшни билан ейди, бир қисмини сақлаб қўяди. Оиласи катта бўлса, ҳаммасини ўзида қолдирса ҳам бўлади. Териси садақа қилинади ёки сотиб, пули садақа қилинади.
Қурбонликнинг фазилати жуда улуғдир. Аввало, бу амал тақвонинг белгиси, динимиз буйруқларига ҳусни итоат рамзи. Қурбонлик бандани Аллоҳ таолога, унинг раҳмат-мағфиратига, барокотига яқин қилади, қурбат ҳосил қилади. Шунингдек, қурбонлик орқали одамлар орасида меҳр-оқибат, раҳм-шафқат кўпаяди, камбағалларнинг кўнгли кўтарилади, силайи раҳм ортади.
Аллоҳ таоло барчамизни қурбонлик қилишга етказсин, қурбонлик қиладиганларнинг қурбонлигини ҳусни қабул айлаб, ажру мукофоти, савобу-саморотини Ўзи берсин!
Нуриддин Ҳошимов,
Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Гулбаҳор" жомеъ масжиди имом-хатиби.
УЛАШИНГ:
🍀👇👇👇🍀
t.me/Qurbonlik1
❗️❗️❗️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қурбонлик қилиш
🌐 Ижтимоий Тармоқларимиз ⤵️
Instagram | RUclips | Telegram