O'zbekiston Respublikasi sog'liqni saqlash vazirligi Bolalar suyak sili sanato'riyasi.
HTML-код
- Опубликовано: 19 ноя 2024
- Мана бир неча йилдан бери 30-июн санаси юртимизда “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Июн ойи эса “Ёшлар ойлиги” этиб белгиланган. Ушбу ойлик доирасида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, турли хил тадбирлар ва танловлар ўтказилиб келиняпти. Мана шундай тадбирлардан яна бири пойтахтимиздаги “Республика болалар суяк сили санаторияси”да ташкил этилди. “Ёшлар соғлом ҳаёт йўлида” деб номланган ушбу тадбирда санатория мутасаддилари, бемор болалар ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Мирзо Улуғбек Кенгаши вакиллари иштирок этишди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та мухим ташаббусни ўз ичига олган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Унда сўзга чиққанлар ёш авлодни, хусусан, бемор болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бутунлай соғайиб жамиятнинг фаол аъзосига айланишлари борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, бу каби болажонларимиз доимий эътиборда эканини эътироф этишди. Бу йўналишда уларни даволаётган ва рухан қўллаб-қувватлаётган шифокорларнинг ўрни беқиёс. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ҳозирда хукуматимиз томонидан ёшларимизга билим бериш, уларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда ҳар томонлама етук шахс этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Мирзо Улуғбек Кенгаши вакиллари ҳам ўз ташаббуслари билан кўмак бериб келишмоқда. Тадбир давомида болажонлар учун концерт дастури ҳам ташкил этилди. Санъаткорларнинг чиқишлари ва турли хил сахна кўринишлари болажонларда яхши таъсурот қолдирди. Бу ерда даволанаётган ҳам бу хусусди ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Болалик беғубор. У шўхлик, қувонч ва шодликларга тўла. Уларнинг орзулари олам-олам. Қалблари эса пок. Биз ўз навбатида болажонларимизнинг ҳар бири ўзи истаган касб эгалари бўлишларига ва юртимизнинг янада гуллаб яшнашига хисса қўшишларига ишонамиз.