ИБОДАТДА СУСТКАШЛИК - АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 29 дек 2024

Комментарии • 39

  • @jaloldinumarbaev7452
    @jaloldinumarbaev7452 4 года назад +18

    Оллох биздан сиздан ва устозимиз Абдуллох домладан рози болсин

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Аввалинг хор булса булсин
    Охиринг хор булмасин☝️

  • @КудратжонУсмонов-т8с

    Субханноллох Астахфуруллох Астахфуруллох Астахфуруллох

  • @НигораТурабаева-ы8л
    @НигораТурабаева-ы8л 4 года назад +16

    Аллохим шу маъразани бизларга етказган бандаларини ва эшитиб амал килган бандаларини.....пок калб эгалари ва такво эгаларидан килсин....АМИЙН

  • @ramazanjumamazarov5880
    @ramazanjumamazarov5880 4 года назад +1

    Асалому Аллайкум Аллохим суйган бандаси Абдуллох домла Аллохим сиздан розибулсин иншшоллох амин сизни Аллохим учун яхши кураман Маша Аллох Маша Аллох Маша Аллох Маша Аллох Маша Аллох

  • @СолихжонИслом
    @СолихжонИслом 4 года назад +3

    Домлани жуда хурмат киламан Аллох рози булсин сиздан ва биздан барча мумин мусулмонлардан

  • @ДонаХожаева-м9б
    @ДонаХожаева-м9б 4 года назад +6

    Пайгамбаримиз с.а.в. олибкелган динни органган одамни эштиш шунчали йокмли, Расулуллохни озини эшткан одамлар канчали бахтли болишкана !?

  • @sam-bn9js
    @sam-bn9js 4 года назад +1

    СУБХАН АЛЛОХ, АЛХАМДУЛИЛАХИ, АЛЛОХУ АКБАР

  • @immortalsmitv7095
    @immortalsmitv7095 4 года назад

    АССАЛОМУ алайкум, домла сиз Расулуллохни тушингизда кургансиз, бизни хам шундай бахтга эриштирсин Аллох. Сизни эшитиб бизни Аллох узига ва Пайгамбаримиз, с.а.в.га якинлаштириши рост булсин

  • @kg1996kdk
    @kg1996kdk 4 года назад +1

    ﷲ أكبر ☪️☝️ماشاء الله جَزَاكَ ﷲُ خَيرْ ًا

  • @begumakcay413
    @begumakcay413 4 года назад +5

    Бу савол якин 2 йилдир мени кийнаётганди........😢

  • @ХамидахонТохтиева
    @ХамидахонТохтиева 4 года назад

    Ассаламу алейкум . Абдуллоҳ домла сизи бизгя Аллох берди

  • @azizbeknishanov9236
    @azizbeknishanov9236 4 года назад +2

    Субханаллох, Алхамдулиллах, ВаАллоху Акбар!!!

  • @halimagapirova8577
    @halimagapirova8577 4 года назад +1

    Аллох сиздан рози булсин.катта рахмат сизга.

  • @javoxirodilov4049
    @javoxirodilov4049 4 года назад +3

    ALLOH HAMMA.MIZGA INSOF BERSIN

  • @МАХМУДСАИТКУЛОВ
    @МАХМУДСАИТКУЛОВ 4 года назад +3

    АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ ДОМЛА ОЛЛОХ УМРИНГИЗНИ ЗИЁДА КИЛСИН СИЗНИ

    • @begumakcay413
      @begumakcay413 4 года назад +1

      Энг биринчи каментни сиз ёзипсиз

  • @zebinisofayzullayeva5372
    @zebinisofayzullayeva5372 4 года назад +1

    Juda keraklik ma'ruza ekan. Alhamdulillah Allohimga hamdu sano bolsin iymonga chorlovchi ma'ruzani eshtishni ozi nasib ayladi. Shu ma'ruzani aytgan domlaga raxmat kanalga joylaganlaga raxmat. Iymonda qalbimizni nurli qilsin amallarda harakatimizni doimiy qilsin AMIN.

  • @abdurrohman_9918
    @abdurrohman_9918 4 года назад +1

    Olloh roze bolsin domlajon

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Ражаб ойида бажариладиган 3 амал
    1. Дуо қилиш.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
    Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи Ражабин ва Шаъбана, ва баллиғна Рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!) деб дуо қилганлар/
    (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
    2. Рўза тутиш.
    Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
    3. Истиғфор айтиш.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар.
    Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана аъбдука ва ана аъла аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта”.
    Даврон НУРМУҲАММАД
    Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Қалбларни поклаш сари: Олийжаноб киши Аллоҳга осий бўлмайди
    6. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    “Ким илм талабида бўлса, жаннат унинг талабида бўлади. Ким гуноҳ талабида бўлса, дўзах унинг талабида бўлади”.
    Уламолар илм бандани жаннатга ва Аллоҳга элтадиган энг яқин йўл дейдилар. Илм талабида бўлган инсонда яхшиликлар ва самимийлик шаклланади ва жаннат бу кабиларнинг ўзида бўлишини орзиқиб кутади. Агар инсон бунинг акси ўлароқ гуноҳ талабида бўлса, гуноҳ ишларни қилишга интилса нафсига қул бўлса дўзахга яқинлашади, азоб ва уқубатлар бундай тоифадагиларнинг атрофини ўраб олади.
    7. Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    “Олийжаноб киши Аллоҳга осий бўлмайди. Ҳаким донишманд эса бу дунёни охиратдан устун қўймайди”.
    Уламолар олийжаноб киши деганда хулқи ва одоби гўзал, ҳиммати баланд, улуғ инсонларни назарда тутишган. Демак, мана шу сифатларга эга инсон ҳеч қачон Аллоҳ таолога осий бўлмас экан. Донишманд, ақли расо, кўп тафаккур қилувчилар эса бу дунё лаззатлари ва матоҳлари деб, охиратидан воз кечмайди.
    8. Аъмаш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    “Кимнинг сармояси тақво бўлса, тиллар унинг динининг фойдасини васф қилишдан чарчабди. Кимнинг сармояси мол-дунё бўлса, тиллар унинг динининг зарарини васф қилишдан чарчабди”.
    Яъни, ким тақвони асос қилиб, маҳкам ушласа демак динида кўп манфаат олар экан. Ким мол-дунёни асос қилиб, унга суянса демак динида кўплаб зарар топар экан.
    Мунаббиҳот китоби асосида Саидаброр Умаров тайёрлади
    Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Қўй қадам одоб бирлан...
    Қўй қадам одоб бирлан, бунда меҳмонлар ётур,
    Тонгла маҳшар уйғонурга неча минг жонлар ётур.
    Жисму, жону ҳонумон, суйгонларидан айрилиб,
    Орзуйига етмаган кўнглида армонлар ётур.
    Ибн Синодек шифокор-у, неча алломалар,
    Ҳеч даво топмай ажалга неча Луқмонлар ётур.
    Даҳр майдонида охир куч кетиб, мағлуб бўлиб,
    Сафшикан соҳибқиронлар, марди майдонлар ётур.
    Ҳуснига мағрур бўлиб, ошиққа парво қилмаган,
    Зулфи сунбул, чашми дилдуз неча жононлар ётур.
    Барчани қўйган ўлим ер остига пинҳон қилиб,
    Бир гадони ҳокининг остида султонлар ётур.
    Қилмаган эҳсон, йиғиб дунё тириклик чоғида,
    Фотиҳа умиди бирлан кўзи гирёнлар ётур.
    Эй ўғил, ибрат билан боқ, ҳақларига қил дуо,
    Аҳли тоатлар билан бир аҳли исёнлар ётур.
    Қил зиёрат гоҳ-гоҳ, аҳли қабрдан ибрат ол,
    Ҳар қабрни остида минг сирри пинҳонлар ётур.
    Ғолибо, бир кун келарсан ушбу манзилгоҳга,
    Ҳақ учун жонин фидо қилган мусулмонлар ётур.
    Абдулазиз Ғолиб Марғилоний
    Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

  • @ramazanjumamazarov5880
    @ramazanjumamazarov5880 4 года назад

    Безлайк босган кул синсин амин

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Жафокаш
    Сўфён Саврий роҳимаҳуллоҳдан жафокашларнинг ўн тури ривоят қилинган. Улар:
    1- Ўзининг ҳаққига дуо қилиб, ота-онасининг ҳаққига, мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилмаган кимса
    2 - Қуръонни ўрганиб, ундан кунига юз оят ҳам тиловат қилмайдиган кимса
    3 - Масжидга кириб, икки ракаът ҳам ўқимай қайтиб чиқиб кеткан кимса
    4 - Қабристон олдидан ўта туриб, у ернинг аҳлига салом ҳам бермай, уларнинг ҳақларига дуо ҳам қилмаган кимса
    5 - Жумъа куни шаҳарга келиб, жумъа намозини адо этмай кетган бадавий
    6 - Яшаб турган минтақасига бирор олим ташриф буюрса-ю, ундан ниманидир ўрганиш учун олдига бормаган кимса
    7 - Ўзаро дўстлашиб, бир-бирининг исмини сўрамаган икки оғайни
    8 - Биров зиёфатга чақирса-ю, "бораман", деб ўша зиёфатга келмаган кимса
    9 - Йигитлик даврида одоб ва илм олмаган навқирон
    10 - Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч бўлса ҳам унга таомидан ҳеч нима бермаган кимса.
    Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    “Сўкинмасдан гапиролмайман” дейдиганлар диққатига
    Уларга қарата “биродар сўкинмасдан гаплашинглар” десам, “чин дилдан сўкмаяпманку” дея жавоб қайтарди. Афсус...
    Бу ҳолат кўча-кўча кўйда, ён атрофимизда, светофор чизиғида, бозорда, навбатлар ва бошқа ҳолатларда кунлик кўзга ташланадиган воқеъликлардир. Бундай сўкинишларнинг энг ашаддийлари ИНТЕРНЕТ яъни, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА айниқса авжига чиқмоқда. Хўш динимизда сўкиниб гапиришга қандай муносабат билдирилган?
    Уйга қайтгач, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ахлоқ ва сўзлашиш одобига тегишли китобларидан бир қанчасини кўздан кечирдим ҳамда “сўкиниш” борасидаги қуйидаги маълумотларни топдим.
    Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам:
    “Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан урушиш эса куфрдир”, деганлар.
    Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.
    Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу дан ривоят қиладилар. У киши пайғамбаримизга санадини етказадилар. У зоти боборакот саллоллоҳу алайҳи васаллам:
    “Мусулмонни сўкиш ҳалокат жари ёқасига келганлигини англатади”, деган эканлар.
    Ўзаро муомалада биринчи бўлиб сўккан одам катта маънавий жиноят қилган бўлади. Орадаги ҳурмат ва иззат, ўзаро тушуниш пардасини йиртган, ёмонликка йўл очган бўлади. Имом Байҳақий Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам:
    “Ҳар қандай икки мусулмоннинг орасида албатта, Аллоҳ Таоло томонидан тутилган парда бўлади. Улардан бири иккинчисига бир оғиз сўкиш сўз айтса, Аллоҳнинг пардасини йиртган бўлади”, деганлар.
    Кишилар орасидаги ўзаро ҳурмат ва эҳтиромнинг Ислом динида қанчалик улуғланишини кўраяпсизми? Ҳадиси шарифда бу нарсани “Аллоҳнинг пардаси”, деб аталмоқда. Халқ орасидаги “Инсоф қилайлик, орамиздан парда кўтарилмасин, юзимиз очилмасин, кейин яхши бўлмайди”, деган гаплар ушбу ҳадиси шарифдан олинган бўлса ажаб эмас.
    Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Ниёз ибн Ҳимор қуйидагиларни айтадилар:
    “Мен Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга “Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?” деб сўрадим. У зот: “Икки сўкишган, обрўйини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир” дедилар.Демак, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Ниёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳуга ўзини сўккан одамга жавоб қайтаришга изн бермадилар. Агар шундай қилса, икки беодоб шайтоннинг бири бўлиб қолишини англатдилар. Бу нарса ҳар бир мусулмоннинг ёдида доимо туриши лозим бўлган нарсадир.
    Имоми Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
    “Катта гуноҳларнинг каттаси инсоннинг ўз ота-онасини лаънатламоғидир”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб одам ўз ота-онасини лаънатлайди”, деб сўралди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади , онасини сўкса, онасини сўкади”, дедилар.
    Кўриб турибмизки, бу жуда ҳам жирканч ва ёмон ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик.
    Саидаброр Умаров тайёрлади
    Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Модомики хаммани гунохларини
    Беркита олмас ЕКАНСАН
    Уз кузингни юмим куякол

  • @ОромДилозор
    @ОромДилозор 4 года назад +2

    Мен хам ибодатда жуда сустман бир кун намоз укисам икки кун укимайман нима килай Оллохга осон узи хидоят такво бермаса менга кийин буляпти Оллохим узинг хидоят бер

    • @МахсудаМалаева
      @МахсудаМалаева 4 года назад

      АЛЛОХДАН ФАКАТ КАЛБИМДАН СОГИН ДЕБ ДУО КИЛИНГ ХАРФАРЗ НАМОЗДИ УКИГАНДАН КЕГИН ИНШОАЛЛОХ ХАММАСИ ЯХШИ БУЛАДИ.

    • @harxiltv8769
      @harxiltv8769 4 года назад +1

      Namozni tark etish Namozni tark etish oqibatlari Namozni bir o'qib bir o'qimasa nima bo'ladi ? shu mavzular haqidagi ma'ruzalarni ko'proq eshiting.

    • @ИмонимданайирмагинАллохим
      @ИмонимданайирмагинАллохим 4 года назад

      Истигфорни куп айтинг

  • @esentaitastanbekov3136
    @esentaitastanbekov3136 4 года назад

    Бургутдан сўрашибди
    - Ерга тушиб кетишдан қўқмайсанми?
    Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
    - Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам.
    Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...
    Инсончи?!...
    Мудом оёғи ерда- ю, кўзлари ҳам, нафси ҳам чўққида...
    @odamlar_orasida_dastur
    fb.com/odamlarorasidadasturi/

  • @МухаммадАли-н2э5щ
    @МухаммадАли-н2э5щ 4 года назад +1

    Ассалому Алайкум Ва Рахматиллох. Биродарим Админ ! Сиз билан қандай алоқага чиқсам болади ?

    • @MahzunbolmaTV
      @MahzunbolmaTV  4 года назад +1

      Мухаммад Али
      Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ! Биродар шу ерда ёзишингиз мумкин, бошқа ижтимоий тармоқлардан деярли фойдаланмайман!

  • @hidoyatsari3143
    @hidoyatsari3143 4 года назад

    ruclips.net/video/Z-K0qv6QSMw/видео.html ruclips.net/video/RPghVrMZgOE/видео.html Ассалому алейкум достлар сизларни янги енди халкимиз хизматига бел боглаган каналимга таклиф етаман хакикий ОЛЛОХ УЧУН "ЧИН ОШИКЛАР" УЧУН турли хил ёналишлардаги мавзулар билан улашиб бораман