Мусулмонлар булмайдиган ер!

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 13 сен 2022
  • Шеър муалифи : Рислигой Хотамова.
    Ёкса лайк босинг ва обуна булинг.
    ИНСОН...
    Инсон руҳида ҳам қиёматлар бор,
    Оғир синовлар бор ,синоатлар бор.
    Муҳаббат сал чалғиб турган маҳалда,
    Сезилмасдан ўтган хиёнатлар бор.
    Меҳр беролмасанг қийноққа кўндим,
    Дийдор беролмасанг фироққа кўндим.
    Сен мени бошқага берма, илтимос
    Бошқанинг қўлида келмайди ўлгим.
    Уларда бошқача итоатлар бор.
    Менга ўхшамасин меҳрибонларинг,
    Ўрнимни босмасин қадрдонларинг.
    Чиқиб кетаманку унда ёдингдан,
    Менсиз ўтаверар минг бир ойларинг,
    Менда ғалат-ғалат шикоятлар бор.
    Мен ширин соғинчни Худога айтдим,
    Сендан бошладимда сенда тугатдим.
    Кўнглини кул босган кимсаларгамас,
    Боғдан елиб келган сабога айтдим,
    Худога айтдим мен, Худога айтдим,
    Шу сабаб дуода ижобатлар бор.
    Инсон руҳида хам қиёматлар бор!!!
    @Risligoy_Hotamova_ijodi
    #aforizmlar #islomuz #uzbek #uz #ayrılıqvideoları #sherlar

Комментарии •