Қадимий қишлоқ Ҳазрати Башир қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi
HTML-код
- Опубликовано: 7 сен 2024
- "Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳазрати Башир қишлоғи Китоб шаҳридан 30,5 километр шимолий шарқда Хабаш ва Кул тоғлари оралиғидан оқиб утувчи Қашқадарёнинг соҳилида жойлашган. Аҳолиси, асосан, анор, тамаки етиштириб, чорвачилик билан шуғулланади. Шунингдек, доривор ўсимликлар тайёрлайди.
Падаркуш - Ҳазрати Башир қишлоғининг ғарбий қисмида жойлашган тоғ бўлиб, у ерга Койни қишлоғигача асфальт йўл сўнг тупроқ йўл орқали 7 километрлар тоққа кўтарилиб борилади. У ерда 1449 йил 29 октябрда Мирзо Улуғбек ҳазратлари шаҳид этилган “Шоҳак” деган манзил мавжуд. Ушбу манзилнинг икки томони тор зовликлардан иборат бўлиб, йўл шу ердан иккига бўлиниб, бири Ютинсой орқали Ҳ.Баширга, йўлнинг давоми эса Қизилтўриқ орқали Самарқандга тушиб кетади.
Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир (1368 - 1464). «Ҳазрати Башир тарихи» китобида Амир Темур Кўрогонийнинг пири Саид Бараканинг укалари Саид Неъматуллоҳнинг кароматлари, дуолари туфайли оламга келади, дейилади. Ҳазрати Баширнинг оталари Хўжа Хасан 90 ёшда, оналари Биби Малокат 80 ёшда бўлишларига қарамай, фарзандлари бўлмаган, деб кўрсатилади. Бола туғилгач ота - онаси унга Саид Аҳмад деб ном қўйишади. Оналари Биби Малокатдан сут келмагач, ёш Саид Аҳмад сутсиз вояга етади. Саид Аҳмаддан кейин оналари яна Саид Али ва Хожи Аҳмад исмли икки нафар фарзанд кўради.
Ҳазрати Башир салоҳият эгаси бўлиб етишгач, у кишининг таърифларини эшитиб, бир томони Миср, бир томони Мўғулистонгача бўлган мусулмон оламининг турли бурчакларидан кўпгина кишилар келиб, Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир отага шогирд тушадилар.
«Мири Хақиқат» лақабига сазовор бўлган Саид Аҳмад Башир ота Ўрта Осиёда «Нақшбандия» таълимоти тарқалган бир замонда кўпроқ Хўжа Аҳмад Яссавий тариқатига ихлос қўйган бўладилар.
Ҳазрати Башир Ҳазрати Муҳаммад Саллоллоҳу алайху васалламнинг ҳижратларидан кейин 768 йилдан сўнг оламдан ўтадилар ва Башир қишлоғидаги Ниёзтепада дафн этиладилар. У кишининг қолдирган мерослари ва тариқатлари ислом оламида катта қимматга ҳамда ўз ўрнига эга бўлиб қолди. Ушбу зиёратгоҳ мустақилликдан кейин қурилишлар қилиниб, обод масканга айлантирилди. Бу ерга ҳар йили минглаб кишилар келиб, Ҳазрати Баширнинг Ниёзтепадаги қабрларини зиёрат қилишади.
ХазратСултон Саид Ахмад Баширдан Аллох рози болсин.Аллохим жойларини Фирдавс жаннатлардан насиб кисин.Хазратни танимас эдим.Тушимда келиб менга дуо ургатганлар.Насиб кушилса ниятим Хазратими зиерат киламан.Иншааллах
Ассалому-алайкум ва РАХМАТУЛЛОХУ ва БАРАКОТУХ ТАБИАТИ ГУЗАЛ МАФТУНКОР, ХУШРУЙ ВА АЛБАТТА ЖОЗИБАДОР. АЖАБЛАНАРЛИ. ХАЗРАТИ СУЛТОН САИД АХМАД АВЛИЁ БОВАМИЗЗАНИ МУЖИЗАВИЙ КАРОМАТЛАРИ, ИЛМЛАРИ ВА УЛАРНИ РУХЛАРИ ХАММАМИЗГА ЁР БУЛИШЛАРИНИ, ЗИЁРАТГА КЕЛГАН ХАР БИР МУМИН-МУСУЛМОНЛАРНИ ҚУЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШЛАРИНИ АЛЛАХУ ТААЛА АЗ ВАЗ ЖААЛЛА ЖАНОБИ УЗЛАРИ НАСИБУ-РУЗ АЙЛАСИН.
Inshoollo
Бизлар шу кун 27 апрел Хазрати Башир зиератгохига зиёратга бордик жудаям чиройли зиёратларимиз кабул булсин омиииин
Кабул булсин
HAZRATI BASHIR ZIYORATGOHIGA BORMAGANLAR ARMONDA
👍
Мен шу ерга бордим 1 хафта олдин. Муъжиза
Ziyorat.nasib kunad
Мазза килдик шу жойларга бориб.
Китобини укиб чикганман аммо хали бормаганман зиератига инша Аллох енди бораман зиератига
Китобини каердан олдиз
Bir bor ekan,bir yô ekan qadim qadim zamonda 🤣🤣🤣Tovba astagfurilloh 🤦🏿☝🏻
Устидан куляпсанми бола тавба килгин агар Худо урмаган булса тавба кил тавба
Эртак 😡
Китобни тожиклари пулни қилаяпти. Бизни содда ӯзбек ҳалқи аҳмоқга ӯхшаб ҳар нарсага пулини юқотади.