Биз бугундан ишга киришдик

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 17 окт 2024
  • Куни-кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
    Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.
    Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади, - деди Президент.
    Учтепа туманидани мавжуд 60 та маҳаллаларда тараққиёт стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш учун барча сайъ-ҳаракатлар бошлаб юборилди.
    "Учтепа" маҳалласи мисолида фикримизни давом эттирамиз.

Комментарии •