Oʻlmas Umarbekov xotirasi | Ўлмас Умарбеков хотираси

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 дек 2024
  • Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1956). Илк китоби - «Ҳикоялар» (1958). «Хатингни кутаман», «Юрак сўзлари» (1960), «Бобоёнғоқ» (1961), «Юлдузлар», «Менга ишонмайсанми?» (1962), «Ҳаёт абадий» (1964), «Чарос» (1966), «Кўприк» (1968), «Болгар қўшиқлари», «Олтин япроқлар» (1972), «Қиёмат қарз» (1976, шу ҳикоя асосида саҳна асари ҳам бор), «Ер ёнганда» (1993) каби ҳикоя тўпламлари нашр этилган. У «Одам бўлиш қийин» (1970), «Фотима ва Зуҳра» (1994) романлари ҳамда «Севгилим - севгилим» (1963), «Кимнинг ташвиши йўқ» (1965), «Уруш фарзанди» (1972), «Ёз ёмғири» (1973), «Оқ қалдирғоч» (1974) цингари киссалар муаллифи. Бир қанча драмалар ҳам ёзган («Оқар сувлар», 1971; «Туҳмат», 1987; «Оқсоқол», 1991; «Ўзинг учун ўл етим», 1992 ва бошқа). «Қизимга мактублар» («Мангу ҳаёт бўсағасида») деб номланган публитсистик асари ҳам бор. Ўлмас Умарбеков 1994 йил 10 ноябрда Тошкентда вафот этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1980).

Комментарии • 9

  • @СарварСарвар-й3х
    @СарварСарвар-й3х 2 года назад +6

    Халкимизнинг севимли адиби.Нурли адиб эдилар..Зиели адиб эдилар.Маданиятли адиб эдилар..Асарлари хам узи каби гузал эди..Барча асарлари кизикиб , кулдан куймай , кейинги асарлари кутилиб укиларди...Одам булиш кийин асари..Асар шундай асар булдики , хатто китоб укишга кизикмайдиганлар хам шу асар туфайли китоб оламига кадам куйди..Машхур адибимиз халкимиз эьтироф этадигпн , ардоклайдиган буюк сиймо эдилар...Улмас Умарбеков номи , асарларлари бархает....Охиратлари обод бклсин...🙏

  • @rustamashurmatov6201
    @rustamashurmatov6201 Год назад +2

    Oʻlmas Umarbekov zoʻr yozuvchila

  • @shaxnozaxasanova6823
    @shaxnozaxasanova6823 4 года назад +5

    Assalomu alaykum dunyoda sizday insonlar borligi baxtdir. Siz asarlaringiz qahramonlari siymosida yashaysiz.Inson vafot etgandan keyin yaxshi nom bilan eslansa bu ikkinchi umrdir.SIZ oilangiz a‘zolari va biz uchun ham yaqin insonsiz.

  • @rustamashurmatov6201
    @rustamashurmatov6201 2 года назад +2

    Zoʻr

  • @ЗлихаИбрагимова-т2х
    @ЗлихаИбрагимова-т2х 3 года назад +2

    асарларини қайта қайта уқийман.яна уқигим келади.

  • @JamilaxonErkaboyeva-iw6lc
    @JamilaxonErkaboyeva-iw6lc Год назад +1

    Ogoh Ziyoda qilsin

  • @Felescat
    @Felescat 6 месяцев назад

    Кизимга мактублар асарини тополмаяпман.

  • @RayxonaMirzakarimova
    @RayxonaMirzakarimova Год назад +1

    4

  • @АскарИсмоилов
    @АскарИсмоилов 2 года назад +1

    Qizi intervyu bermabdida