Айдаркўл - Қизилқум саҳросининг “феруза”си

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 1 окт 2024
  • 2 феврал - Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни
    Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни олдидан Айдар кўлнинг табиати ҳамда кўл ҳудудини муҳофаза қиладиган Айдар-Арнасой кўллар тизимида олиб борилаётган ишлар билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан пресс-тур ташкил қилинди.
    Айдар-Арнасой кўллари тизими юртимизнинг энг ноёб табиий сув ҳавзаларидан бири. Чордара ГЭСи қурилгач, 1969-1970 йилларда ГЭС суви кўплигидан тоша бошлаган ва тўғон ўпирилишининг олдини олиш учун шлюзлар озгина очилган. Натижада сув Арнасой паст текислигига оқа бошлаб, кейинчалик Айдаркўл ҳосил бўлган. Айдаркўл ўтган асрнинг ўрталарига қадар қуруқ ер бўлган. Баҳорда ёғингарчиликлар сабаб эса бу ерда Тузкон кўли ҳосил бўлиб, кунлар исиши билан буғланиб кетган. Мазкур кўл Орол денгизидан кейин Ўзбекистондаги иккинчи шўр кўл саналади.
    Кўлнинг узунлиги шарқдан ғарбга томон қарийб 280-300 километрга, эни шимолдан жанубга томон 30-35 километргача чўзилган. Кўлнинг умумий майдони 3000 минг квадрат километр бўлиб, ҳавзада деярли 10 миллиард куб метр сув тўпланган. Бугунги кунда кўл юзаси тобора қисқариб бормоқда.
    - Бу улкан сув ҳавзасининг вужудга келиши билан чўл зонасида янгидан-янги табиий ландшафтлар, ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланган, - дейди Айдар-Арнасой кўллар тизими бош мутахассиси Жасур Ҳаққулов. - Маълумотларга кўра, кўл юртимиз аҳолисининг учдан бир қисмини балиқ билан таъминлайди. Бу ерда балиқларнинг сазань, оққайроқ, зоғора, лаққа, лешсимон майда балиқ, судак каби турлари кўпроқ учрайди. Айдаркўл аҳоли яшайдиган жойдан узоқ бўлсада, дам олиш учун жуда қулай ҳудуд саналади.
    2008 йил 20 октябрда Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамсар рўйхатига олинган.
    Маълумки, 1971 йил 2 февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида “Сувда сузувчи қушлар яшаши учун халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудлари тўғрисида”ги конвенция тузилган. Ҳозир 170 дан ортиқ мамлакат унинг иштирокчиси саналади. Ўзбекистон ҳам 2001 йилда мазкур конвенцияга қўшилган. Дунёдаги халқаро аҳамиятга эга бўлган 2400 дан ортиқ сув-ботқоқлик ҳудудлари конвенция рўйхатига киритилган.
    - Рамсар конвенциясининг мақсади географик жойлашишидан қатъий назар, биологик хилма-хилликни сақлаш учун зарур бўлган энг қимматли сув-ботқоқлик ҳудудларининг халқаро тармоғини ривожлантириш ва бошқариш, сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойларини ҳимоя қилишдир, - дейди вилоят Экология бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Зубайда Душанова. - Конвенция низомига мувофиқ, агар қайси бир давлат Рамсар рўйхатига киритилган объектнинг чегарасини кичрайтирса ёки ундан чиқарса, имкони борича, йўқотилган сув-ботқоқлик ҳудуди ресурсининг ўрнини қоплаши, яъни сувда сузувчи қушлар учун қўшимча шароит яратиши лозим. Шу билан бирга, уларнинг олдинги яшаш муҳити муҳофазасини ташкил қилиши зарур.
    Айдаркўлда сув ости оқимлари мавжуд эмас. Ғарб томон қанчалик борилса, сув шунчалик шўрроқ. Ғарбдаги минерализация бир литрга 8 граммдан кўпроқ. Дарёнинг шарқий қуйилиш жойида эса 3-5 грамм бўлиб, биоорганик ҳаёт шароитини яратади. Кўл қирғоқларида кўплаб сувда сузувчи қуш турларини, жумладан, пушти пеликан, оққуш, балиқчи ўрдак, ғоз, тустовуқ, оқ қўтон ва бошқаларни учратиш мумкин.
    Пресс тур давомида ОАВ вакиллари тизим ходимлари иш фаолияти билан яқиндан танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Комментарии •