Қадимий Риштон тумани тарихи | Ko'hna manzillar

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 2 окт 2024
  • "Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Риштон - Буюк Ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири. Қадим замонлардан Марказий Осиёдаги энг йирик ажойиб сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Шаҳар номи жойлашув жойига кўра, кулол тупроғи қизил гил - қизил рангга эга бўлиб, қадимий сўғд “Раш” (“Руш”, “Руши”) - “қизил ер” сўзидан пайдо бўлган.
    Ўрта асрларда бир томондан Хитой ва Ҳиндистон, бошқа томондан Эрон ва Яқин Шарқ карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Риштон тез суръатларда ривожланиб, Буюк Ипак йўлидаги асосий тўхташ жойи ҳамда савдо-сотиқнинг асосий марказига айланган. Кейинчалик бу ерда жоме масжиди қурилган. Шаҳарда кулолчилик: Дахбед, Чиннигарон, Кузагарон, Кулолон маҳаллалари жойлашган.
    XIV асрда кўплаб кулоллар Амир Темур ва авлодларининг буюк қурилиш лойиҳаларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига кўчиб келишларига тўғри келган. Бироқ, Темурийлар сулоласининг таназзулга учраши билан, Риштон ҳам инқирозга учради.
    XVIII асрдан бошлаб Риштон (Рушдон, Рошидон) шаҳри аста-секин қайта тикланган ва XIX аср ўрталарида ҳудуддаги сирланган идишларни ишлаб чиқариш бўййича йирик марказ номини қайтадан қайтариб олган.

Комментарии • 3