ВИЧ билан ҳам СПИДга чалинмай, соғлом яшаш мумкин

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 7 сен 2024
  • Сўнгги йиллари ВИЧ ва СПИДни даволаш бўйича тиббиёт улкан ютуқларни қўлга киритди.
    Тўғри, дори-дармон ҳамон кўплаб мамлакатлар учун қимматлигича қолмоқда.
    Бироқ энди ВИЧни юқтирган одам узоқ йиллар соғлом ҳаёт кечириши мумкин.
    Замонавий муолажа ВИЧни СПИДга айлантиришдан тўхтатиб қолмоқда.
    СПИД ё ОИТС (Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми) узоқ йиллар ўлим ҳукми ва "шармандали касаллик" сифатида кўриб келинган.
    Бироқ кўп ўзига тўқ давлатларда уни даволаш имконлари кенгаймоқда.
    Одамлар ОИТС (СПИД) "уятли касаллик" ё "ўлим ҳукми" эмаслигини англаб етишмоқда.
    Мазкур лавҳамизда бундан 30 йил олдин ВИЧ юқтирган, аммо ҳанўз соғлом Эдвин яқинда ушбу вирусни илаштирган Жорж билан учрашиб, унга далда беради.
    Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Комментарии • 2

  • @user-vv5xu7lp4r
    @user-vv5xu7lp4r 7 лет назад +21

    УЙЛАМАЙ ЁЗАСИИЗЛАР !79ТА БОЛАЧАЛАРГА СПИД ЮКИБ ОЛАМДАН УТГАН ЭНГ КАТТАСИ 12 ДА КИЧИГИ 2 ОЙЛИК БУЛГАН ,НИМА БУЛАР ХАМ НИКОХСИЗ ЯШАГАН ДЕЙСАНМИ ? Бировни гапирмай Аллохдан соглик суранглар ,яхшиси !Беморларга Худо шифо берсин

  • @SAMSUNGSAMSUNG-es5xc
    @SAMSUNGSAMSUNG-es5xc 7 лет назад +10

    итка ўхшаб кўринган билан ётавермай, халол никох йўли билан қўшилсанг юзинг ёруғ, баданинг соғ бўлади.