ЛИМОНДАН МИЛЛИОН ДАРОМАД / LIMONDAN MILLION DAROMAD
HTML-код
- Опубликовано: 6 сен 2024
- Ҳозирги кунда лимонни уй шароитида ҳам етиштириш мумкин. Навбатдаги лавҳамизда Сайрам даҳасида лимончилик билан шуғулланаётган Миролим ва Шаҳло Миркаримовлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Лимон цитрус мевалар оиласига мансуб бўлиб, у Хитойда «Ли-мунг» - «оналар учун фойдали» деган маънони билдиради. Унинг асл ватани Ҳиндистонда Ҳимолай тоғлари бўлиб, кейинчалик у ердан бошқа мамлакатлар ва қитъаларга кўчиб ўтган.
Лимон кўпинча шохчасидан кўпайтирилади ва у илдиз олгач, 1-2 йилдан сўнг гуллайди. У ёруғлик ва доимий намликни талаб қилади, қуруқ ҳавони ёқтирмайди. Лимон тупроқ, чириган гўнг ва қум аралашмасидан иборат ерларда яхши ривожланади. У кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 45 йилгача умр кўриши мумкин. Бир туп лимон бир мавсумда 30 донадан 200 донагача мева беради.
Лимоннинг даволовчи хусусиятлари фақат меъёрида пишган мевада сақланиб қолади, ўта пишиб кетган меваларда эса, аксинча, бу хусусият йўқолади. Пўсти қалин икки йиллик меваларда бир йиллик мевалардагига қараганда шифобаҳш моддалар камроқ бўлади. Тўлиқ пишмаган лимонларни асал қўшиб истеъмол қилиш билан уларни фойдали ва шифобахшлик хусусиятлари кучайтирилади. Доривор маҳсулот сифатида яхши пишган лимон мевалари, уларнинг пўсти ва шарбатидан фойдаланилади.
Лимон мевасининг шифобахш хусусиятлари унинг мойи ва лимон кислотасида жамланган. Лимон мевасидаги аскорбин кислотаси (С витамини) табиий даволаш жараёнида улкан аҳамиятга эгадир. Лимондан олинган доривор моддалар дармонсизликка қарши восита сифатида, шамоллашда, турли касалликларни даволашда фойдаланилади. Ундан сариқ касаллиги ва жигар хасталикларида ҳам қўшимча даволаш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Лимондаги С ва Р витаминлари эса одамнинг ишлаш қобилиятини оширади, чарчоқни олади, кўплаб касалликларни даволаш учун фойдаланилади.
Лимонни меъёрдан ортиқ истеъмол қилишга ҳам мумкин эмас. Унинг гастрит ва бошқа шунга ўхшаш ошқозон-ичак касалликлари ҳамда ошқозон ости бези фаолияти бузилганларнинг таомномаларидан чиқариб ташлаш керак.
Бу даромадли ишда уларга ўғиллари Мирмаҳмуд, Миразиз ҳамда келинлари Зарифа, Умидалар ёрдам беришмоқда.
Бахтимизга сог бу́линг адажон .
Машаоллох!!!
Лимондан милон даромад олгунча МИЛОН харажат хам қилиш керак ўзидан ўзи булиб қолмайди
Ажойиб! Ишингларга омад тилайман !
Ишларингга омад, бахт ёр бўлсин. Оллох панохида асрасин, илохим.
👍👍👍👍👍👍👍👍👍😊😊😊😊😊
илойим баракасини берсин янаги йил бунданам куп хосил берсин
Зурр
Адажоним ишингизга омад тилайман Оллохим топганингизни барака берсин 🤲
Машаллаһ. Оллох берган буюк неъматлар. Илойим баракасини берсин.
Оллох баракасини берсин шундай бобо дехконларимиз купаяверсин
Зур ,👍👍баракасин берсин Иншо Аллах
МашаАллох
Жудаям Зур
Omad yildan yilga miliondan oshib miliardga erishib yurveringlar
Милион Сарф килиб, лимон хосилини йигиштирдик десаям булаверади...
Ассалому Алейкум. Жуда яхши мехнат эвасига булади бундай хосил.Катта Рахмат. Чорчамаг.
Дадажон сог булиб юрверинг!!!!
Лимонди кайчи билан бандидан кесиб олади теришга хатолик кляпсилар
Nechiga nechi qilib ekilgan
Бир аз кыйтыр киши экен,эч нерсени айткысы келбеди,суроолорго жооп бериштен качты...
Ошентсе да берекесин берсин,ото сонун.
Біртуған, каналга жазылганды унутпаныздар
Ма шаа Аллах
Issiqlik choralari korilganmi atapleniya qilinganmi?
Qaysi viloyatta ekan
ҚР, Шимкент шаҳрида