Muhammadloiq qori - Humaza surasi yodlash uchun ⊳ Муҳаммадлоиқ қори - Ҳумаза сураси ёдлаш учун

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 27 сен 2024
  • Диққат !!!
    Кирилл алифбоси араб тилидаги ҳарфларнинг ўрнини боса олмайди. Шунинг учун оятларни тинглаёдканингизда уларнинг талаффузига эътиборли бўлишингизни сўраймиз. Агар видеоларда хато камчиликларни учратсангиз, бизга маълум қилишингизни илтимос қиламиз. Каналдаги ҳар қандай хато камчиликларни биз хатокорлардан деб, ва бу видеолар сизга заррача манфаат келтирса Аллоҳдан деб билгайсиз. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлда қилсин ва барчамиздан Ўзи рози бўлсин...
    ҲУМАЗА СУРАСИ - Маккада нозил бўлган. 9 оятдан иборат.
    Суранинг биринчи оятидаги «ҳумаза» сўзи унга ном бўлиб қолган. «Ҳумаза» сўзи «ғийбат ила одамларнинг обрўсини кўп тўкувчи» деган маънони англатади.
    Бу сураи карима бойлик баъзи одамларни туғёнга олиб келиши, ўзгаларни писанд қилмай қўйишлари, балки уларни камситиб, масхара қилишлари ҳақида сўз юритади. Бойликка ўч одам ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бўлиб қолади. Ҳатто пулим мени дунёда абадий қолдиради, деган эътиқодга ҳам олиб келади. Лекин бунинг оқибати яхши бўлмайди.
    Ундай сифатга эга кишилар охиратда чилпарчин қилувчи дўзахга тушадилар, у ерда қаттиқ қиздирувчи, қалбгача куйдириб борувчи ўтда ёниб, азоб чекадилар. У ўт уларни ўраб олиб, ҳеч чиқишга йўл қўймайди.

Комментарии • 22