"Шароф Рашидов" филми | "Sharof Rashidov" filmi

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 2 июл 2022
  • "Шароф Рашидов" ҳужжатли филми
    "Ўзбекистон тарихи" телеканали
    Барчага аёнки, миллий ғурур ва дахлдорлик ҳиссининг асосий заминларидан бири бу - тарихий хотирадир. Ифтихор билан таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Марғилон, Андижон ва бошқа кўплаб қадимий шаҳарлари бой тарих ва кўҳна маданиятга эга эканлигини жаҳоннинг барча йирик тарихчи олимлари бирдек эътироф этадилар.
    Уларнинг орасида Жиззах алоҳида мавқеда туради. Марказий Осиёдан ўтган деярли барча карвон йўлларининг туташган нуқтасида жойлашган Жиззах тарихда жуда кўп суронли воқеаларнинг гувоҳи бўлган. Бу кўҳна шаҳар ҳамма замонларда ҳам стратегик жиҳатдан ўта муҳим аҳамият касб этган.
    Жиззахнинг пайдо бўлиши Сангзор дарёси билан боғлиқ. Яъни Сангзор дарёси бўйидаги ҳар томонлама қулай табиий шароитлар аҳоли яшайдиган кўплаб манзилгоҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Жиззах шаҳар сифатида X асрдан маълум бўлса-да, бу ҳудудда милоддан аввалги асрларда ҳам турли қалъа ва бошқа турдаги манзилгоҳларнинг мавжуд бўлганлиги тарихдан маълум. Бу маълумотларни Буюк Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский)нинг Осиёга юришларини тавсифлаб ёзиб борган юнон солномачиларининг асарларида ўқишимиз мумкин. Қадимги юнон солномачилари Искандарнинг Бақтрия ва Сўғдиёнага қилган юришларини тавсифлар экан, ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудидаги Киропол ва Газо каби манзилгоҳлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни келтирадилар. Тарихчи олимлар томонидан Киропол ҳозирги Зомин ҳудудида жойлашганлиги исботланган. Айрим тарихий манбаларда Газонинг Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтиб ўтилган. Газо қалъасининг қаерда жойлашганлиги хусусида деярли барча олимлар бир хил фикрни тахмин қилишади. Уларнинг фикрича, юнон солномачилари томонидан тилга олинган Газо ҳозирги Жиззах шаҳридир.

Комментарии • 52

  • @user-vi4bq1rw6m
    @user-vi4bq1rw6m Год назад +8

    Отамиз. Шаров. Рашидовнинг. Узбекистон. Гулатган. Жанат. К Иоган
    Мехнати. Жуда. Ката.
    Рахмат. Жотган. Жойи
    Жанат. Болсин. Узбекистони. Курган
    Инсон. Рахмат.

  • @user-nq4nw2ei4g
    @user-nq4nw2ei4g Год назад +4

    Шараф Рашидов узбекистон учун куп хизмат килган Бу инсон ягона

  • @user-pp8rb7kj5o
    @user-pp8rb7kj5o 11 месяцев назад +4

    Рароф Рашидовни Узбекистонга жуда катта хисса кушган буюк шахс эдилар. Халкимзди юрагида абадий колади.

  • @shoirashagaipova2965
    @shoirashagaipova2965 4 месяца назад +1

    Адам Рахмат оддий шофер болганлар Шароф Рашидов утиб колганларини телевизордан эшитиб роса йиглаганлари эсимда.шундай яхши инсон болган эканлар.жойлари жаннатда болсин омин.

  • @raxabzanormurodova4241
    @raxabzanormurodova4241 10 месяцев назад +3

    Айтиб айтиб йигласам айтгулик отам бор эди билиб билиб йигласам билимдоним отам бор эди жиззахимизни фахри гурури эдилар отам охиратлари обод булсин илохо омин

  • @user-vu2kj5zn8t
    @user-vu2kj5zn8t Год назад +4

    Фильм ижодкорларидан миннатдорман...Кухна ' кудратли Узбекистоннинг таникли давлат арбоби эдилар...Машхур адиб эдилар..Халкини севган инсон эдилар..Одамлар билан муомаласи ' мулокоти яхши ' хакоратламасди..Зиели ' маданиятли инсон эдилар..Халки хам узининг Шароф Рашидовини яхши курарди ' эьзозларди...Охиратлари обод булсин..🙏

  • @user-qi6sc6dg7d
    @user-qi6sc6dg7d Год назад +3

    Шу курсатувни тайёрлаган инсонларга рахмат! Шундай улкан шахснинг мукаддас номларини авлодларга покиза холда етказиш учун мана шундай ажойиб курсатувларни тайёрлашда чарчаманглар.
    Бу улуг Инсон хакида укиганимдан бери уша китоб таъсирида яшаяпман. Ва албатта, бугунги Узбекистонимизнинг пойдеворини курган Шароф ота хакларига дуодаман.

  • @user-mf9xl3mj8l
    @user-mf9xl3mj8l Год назад +16

    ШАРОФ РАШИДОВ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ ХАҚИДА ҲАМ ҚАЙҒУРГАН ИНСОН ЭДИ.
    1977 йиллари метро қурилгандан кейин Тошкентда ободонлаштириш ишлари бошланди, мен ПТУда ўқирдим бахорда росса кўп дарахтлар экканмиз. Бир куни кўргани келганлар, хозирги Абай кўчасидаги хиёбонга, шунда беихтиёр ёнларига бориб нега бунча кўп дарахт эктирвоссиз деб сўраганман, ажойиб а? одамлардан беркинмаган, халқ ичида юриб гаплашиб юраверган эканлар, энди эсласам чинакам халқпарвар бўлган эканлар. Ўша куни бошимни силаб болам сизлар бир кун катта бўласиз одамлар кўпаяди уй жойлар кўпаяди, дарахтлар нафас олишингизга шахрингиз кўркамлигига хизмат қилади энг асосийси бир кун келиб йўллар кенг, обод бўлиши учун жой қолдириш керак бўляпти деганлар, хозирда ўша ерларга борсам буюк инсон Шароф Рашидовнигапларини эслаб кўпни ўйлаган инсонга дуолар қиламан. Жойлари жаннатдан бўлсин.

    • @seller_z7432
      @seller_z7432 Год назад +1

      Комментариянгизни укиб маза килдим

    • @iserviceiservice4737
      @iserviceiservice4737 Год назад

      Ундай инсолар кайтиб келмаса керак

  • @tmt397
    @tmt397 Год назад +21

    Тошкентни Тошкент килган буюк шахс

    • @user-le8wu4zt5l
      @user-le8wu4zt5l 11 месяцев назад

      Тошкентни тошкент килган ссср хукумати комунистлар ссср даврида хакикий инсонийлик хакикат болган

    • @hasanhoshimov7923
      @hasanhoshimov7923 7 месяцев назад

      Hech qaysi biri Sharof Rashidovdek hukumatda oʻtirolmagan Sharof Rashidov ruslarni eng yaxshi komitetini raisi boʻlgan shaxs hech kim bunday boʻla olmaydi

    • @Guli-os9lm
      @Guli-os9lm 4 месяца назад

      😅❤😅😅😅😅❤😅😅😊😊😅😅❤ъ-газета😅❤😅😊​@@hasanhoshimov7923

  • @muslimt6lqinuvich277
    @muslimt6lqinuvich277 Год назад +8

    Узбекистонни хозирги даражжага келгунча анча хиссаси бор шахс

  • @user-br1fu1pn8x
    @user-br1fu1pn8x 11 месяцев назад +3

    ШАРОФ РАШИДОВ УЗБЕКНИ УЛУГ ФАРЗАНДИ. УНГА ТУХМАТ КИЛГАНЛАРНИ ГУРИ КУЙСИН.

  • @farxodmuminjonov7211
    @farxodmuminjonov7211 Год назад +8

    Ш. Рашидов ҳақида кино олиш жараёнида иштирок этган барча инсонларга катта рахмат, у кишини номларини янада кучлироқ абадийлаштириш керак хамда келажак авлодга етказишимиз керак.

  • @Temur519
    @Temur519 Год назад +7

    Жойингиз жаннатда булсин ОТАХОН !!! Узбекистонни кайта курдиз. Халк учун бунёткорлик ишларини амалга оширдиз.

  • @abdumurodxoshboqov799
    @abdumurodxoshboqov799 Год назад +3

    Шароф Рашидовни номига метро бекатларини энг яхшисини бериш керак халкимизни кахромони

  • @DANNY-bp2vx
    @DANNY-bp2vx 8 месяцев назад +1

    Шароф Рашидов. ЖИЗЗАХДА

  • @user-pq5ir2vi1w
    @user-pq5ir2vi1w 11 месяцев назад +4

    Буюк инсон охиротини берсин унутиб булмайди

  • @rahimahonahmedova5341
    @rahimahonahmedova5341 4 месяца назад

    Мана тарихдан маълумки рашидовдек одам булмаганда хозирги тошкент узбекистон узбекистон булармиди.шундай инсон уз мехнати билими бн уша рус манкурлардан химоя килган инсон эканини билиниб турибди.жойи жаннатда булсин

  • @abdujaliladurahmonov4480
    @abdujaliladurahmonov4480 8 месяцев назад +7

    Шароф отани 1982 йил октябр ойида якиндан курганман хеч кандай курикчисиз 3,4 кишилар билан райком биносига охиста сухбатлашиб кирдилар,келишган,юзидан нур ёгилиб турган инсон эдилар.Узбекнинг асил фарзанди эдилар.У киши билан учрашганлардан факат яхши таасуротларни эшитаман.

  • @user-mi3rm5cx1h
    @user-mi3rm5cx1h 4 месяца назад

    Ш Рашидов суйяги тозза медаси тук олим инсон булган эканларда Аллах жойларини жаньат богчаларида килсин

  • @iserviceiservice4737
    @iserviceiservice4737 Год назад +4

    Аллох рахмат килсин бу инсонга хеч ким ухшамиди булардай инсонлар минг йилда бир марта келади Аллохни олдига юзи ёруг кетди жаннатларни туриларида мехмон булсин Амин

  • @smarttourist_
    @smarttourist_ 6 месяцев назад +1

    Oʻzbekistonni hozirgi qudratini zaminini yaratgan buyuk shaxs

  • @raxabzanormurodova4241
    @raxabzanormurodova4241 10 месяцев назад +2

    Канийди хозир булганларида эди

  • @feruzaabdullayeva851
    @feruzaabdullayeva851 Год назад

    Zor coqibdi

  • @lochinjumayorov182
    @lochinjumayorov182 7 месяцев назад

    Sharof Rashidov oylasi haqida ham maʼlumot bering

  • @jamshidasatullaev8425
    @jamshidasatullaev8425 Год назад

    Шу одамни овози бор кўрсатувлар йук фарзандлари хакида хам маълумотлар кам

  • @raxabzanormurodova4241
    @raxabzanormurodova4241 10 месяцев назад +1

    Дав бакувват одам булган билан жигар пюри енгил овкат еган пархезгар одам булганлар

  • @user-bf5ez7zk1u
    @user-bf5ez7zk1u Год назад +2

    Шароф Рашидовни Аллах Фирдавис жанатиларидан килсин Амин

  • @frozen0911
    @frozen0911 5 месяцев назад

    Шароф Рашидов яратган сарлар менучун хает мактабни булган Умение Ватанни. севишга Ургатган Унинг камчилигини тахлил килиш мени кулимдан келмайди У мени Ишим эмас Охирати обод булсин

  • @behzodhasanov3228
    @behzodhasanov3228 Год назад +1

    Sharof bobomiz kup ishlarni qildilar

  • @sodiqnasimov6595
    @sodiqnasimov6595 Год назад +2

    Мархумлар хакида факат яхши сузларни айтиш керак.
    Лекин эссиз ёшлигимиз пахта даласида утиб кетди. Укитувчимиздан, отамиздан таёк еб пахта теришга мажбурланганмиз.
    Хозир Оллохга шукур хамма озод эркин яшамокда.

    • @Temur519
      @Temur519 Год назад +1

      Иш ёкмас булган булсаиз керак. Шуни учун тонбех олгансиз.

    • @alisheratadjanov4262
      @alisheratadjanov4262 8 месяцев назад

      Тугри гаппингиз мактабда 4 йил, студент вактида 4 йил, ишхонада 15 йил факат пахта тердик.

  • @user-hc2zj6qf2d
    @user-hc2zj6qf2d 8 месяцев назад

    Л.И.Брежнев улмаганида нафакат Урта Осиё балки Бутун СССР даги энг катта лойиха амалга ошган буларди

  • @Movetube0987
    @Movetube0987 10 месяцев назад

    Sharof Rashidov Navoiy bobomizga qiyos qilsak arzidegon dovlat arbobi, bunyodkor inson va adibdir

  • @manzuramanzura4419
    @manzuramanzura4419 4 месяца назад

    Рашидов отамизни даврида пахта териб роса мукофот олганмиз хозир хам пахта тераяпмиз пулини ярмини беряпти фермерлар берса оларкансан бермаса ёк.

  • @user-tu3kw1bd3w
    @user-tu3kw1bd3w 9 месяцев назад

    Олжоноб одам булган

  • @user-pp8rb7kj5o
    @user-pp8rb7kj5o 11 месяцев назад

    Шароф Рашидовни отамиздек курамиз. Хар сурьатларини курганимизда йиглаб эслаб курамиз. Роса камтар инсон эдилар. Хаммага бирдек инсон эдилар. Роса халк Шароф Рашидовга уз отасидек суйанар эди. Хамма халкини дардини эшитиб мушкулини осон килар эди. Факат халк билан дардкаш эди. Бирор киши бир кишига сал босим утказса тамом Рашидовга жалви ëзиб бораман деса тамом чойида чиргизак булиб колар эди. Хозирги вактда Мирзияевга жалви киламан деса амалдорлар билади. Бу халкни жалвиси ярим йулда йиртиб ташланишини етиб бормаслигини рахбар ходимлар юз фоиз билиб туради ва парвойига келмайди.

  • @ApshetarimRtu
    @ApshetarimRtu 5 месяцев назад

    Шароф Рашидов ҳақида кўп гапирасизлар, нега ҳеч қаерда Шароф Рашидовни овози ёзилган манба йўқ, ахир Ленинни,Сталинни Брежнев,Андроповларни овози ёзилган манбалар бор, мен анчадан бери Шароф Рашидовни овозини эшитишни истайман, аммо ҳеч қаердан топа олмаяпман,сабабини биров биладими?

  • @bekgayimov4177
    @bekgayimov4177 Год назад +3

    Узбекистон коррупцияси додаси, миллиардер.

    • @user-hc2zj6qf2d
      @user-hc2zj6qf2d 8 месяцев назад

      Бекорларни айтибсан шу гапинга асосинг далилинг борми хомкалла?!

  • @Miraj3391
    @Miraj3391 Год назад +2

    Узбекларини декабрга хам пахта теришга сабаб булган одам москвадан катта план олган яхши куриниши учун

    • @Temur519
      @Temur519 Год назад +1

      Зато Узбекистонни индеструялни мамлакатга айлантирган. Бошка халклар Узбекистонга келиб ишлаганлар. Бирон киши мусофир булиб четларда иш ахтариб четга чикмаган.

    • @Miraj3391
      @Miraj3391 Год назад +1

      @@Temur519 СССР ди хеч кайси собик давлатлари четга чикмаган не только Узбекистан олдин Шароф Рашидов хакида купрог малумотга эга булинг кейин Мани Нима ёзганимни тушунасиз

    • @Temur519
      @Temur519 Год назад

      Урта осиёни кайси респубилакасида Узбекистондагидек зовод фабирикалар курилган. Хеч кайсисида. Масалан Т.Т.Зоводи. Т. Авияаси зоводи. 66 йили Тошкент зилзиладан кейин кайта куриши, метро, Т. Тели башниси Узбекистон темир автомобил йуллари ва хокозолар хазил иш эмас.

  • @rahimahonahmedova5341
    @rahimahonahmedova5341 4 месяца назад

    Мана тарихдан маълумки рашидовдек одам булмаганда хозирги тошкент узбекистон узбекистон булармиди.шундай инсон уз мехнати билими бн уша рус манкурлардан химоя килган инсон эканини билиниб турибди.жойи жаннатда булсин