Sharqona paxlava /Васточная пахлава

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 14 окт 2024
  • Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан энг ширин рецептлардан бири - ёнғоқли пахлава тайёрлаймиз 🍰😋
    👉 Рецептни «сохранить» қилиб қўйишни унутманг.
    🧑‍🍳 Керакли масалиқлар:
    Хамири учун:
    ✅ Ун - 450 гр
    ✅ Сариёғ - 180 гр
    ✅ Сметана (20%) - 200 гр
    ✅ Тухум сариғи - 3 дона
    ✅ Туз - бир чимдим
    ✅ Разрихлилтел - 1 пакетча
    🧑‍🍳 Начинкаси учун:
    ✅ Ёнғоқ - 450г
    ✅ Тухум оқи - 2 дона
    ✅ Шакар - 250 гр
    ✅ Асал - 50 г
    ✅ Сув - 50 г.
    🧑‍🍳 Тайёрланиши:
    Идишга унни соламиз, сўнгра устидан 1 пакетча разрихлилтел қўшамиз. Сўнгра сариёғни қирғичдан ўтказиб соламиз. Кейин эса тухум сариғи ва сметана қўшиб, аралашмани урвоқ ҳолатига келтирамиз. Таъбга кўра туз (бир чимдим) қўшиб, хамир қорамиз.
    - Хамирни олиб қўямизда, начинкасини тайёрлаймиз. Идишга ёнғоқ мағизларини солиб, устидан шакар қўшамиз. Сўнгра тухумнинг оқини солиб, аралаштирамиз. Хамирни олиб, 4 бўлакка бўлиб, ҳар бирини қолипнинг юзасини қоплайдиган қилиб ёямиз.
    - Қолипга хамирни қўйиб, ичига начинкамизни соламиз, сўнгра яна бир қават хамирни жойлаб, ичига яна начинка соламиз. Устини яна хамир билан ёпиб, хамирга тухум сариғини суртиб чиқамиз.
    - Ромб шаклида бўлакларга бўламиз (худди видеодагидек). Ҳар бир ромб устига ёнғоқ мағизи қўйиб чиқамиз. 180• 25 30 minut Сўнгра духовкада пишириб оламиз ва устидан асал суртиб чиқамиз. Пахлавамиз тайёр.
    Ёқимли иштаҳа, азизлар❤️
    t.me/cakeandfoods

Комментарии •