5. МОИДА СУРАСИ

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 9 сен 2024
  • Қуръоннинг энг сўнгги сураларидан саналувчи бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, бир юз йигирма оятдан иборатдир. Унда шариат аҳкомлари батафсил баён этилиши билан биргаликда, эътиқод мавзуи ва аҳли китоб ҳақида ҳам сўз юритилади.
    Ушбу сурада кишилар ўртасидаги ақд (битим, келишув) муомалалари; гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларни сўйиш масалалари; ов ҳақидаги ҳукмлар: ҳаж ва умра каби ибодатлар учун шарт бўлган иҳром баёни; аҳли китоблардан бўлган аёлларга уйланиш жоизлиги хусусидаги хукмлар; таҳорат қоидалари; ўғрилик, зўравонлик ва бузғунчилик жиноятларининг жазолари; ичкилик ва қимор тўғрисидаги сўнгги-қатъий хукм ва шариати исломийянинг яна бошқа кўпдан-кўп ҳукм ва қонунлари ҳақида муфассал маълумот берилади.
    Бундан ташқари бу сурада бизларга панд-насиҳат ва ибрат бўладиган қиссалар ҳикоя қилинади. Шундай қиссалардан бири Бани Исроилнинг ўз пайғамбарлари Мусо алайҳис-салом билан бўлган можаролари бўлиб, унда яҳудийлар иймонсиз ва қўрқоқликлари сабабли пайғамбар сўзига кирмай, оқибатда қирқ йиллаб чўлу саҳроларда сарсон-саргардон бўлиб юрганлари айтилади.
    Яна бир қиссада эса Одамнинг икки фарзанди - Қобил ва Ҳобил ўртасида бўлиб ўтган мужодала - Қобил ўз биродари Ҳобилни ноҳақ ўлдиргани тўғрисида хабар берилиб, бу қисса орқали яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги доимий кураш тасвирланади. Бу фожеа ер юзидаги ноҳақ қон тўкилиш фожеаларининг биринчиси эди.
    Яна Ийсо пайғамбарга берилган мўъжизалардан бири - осмондан моида (дастурхон) тушгани воқеаси ҳам борки, суранинг «Моида» деб аталишининг боиси шудир.

Комментарии • 10