Қўқонда Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Назиржон Назаров билан ижодий учрашув ўтказилди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 6 окт 2024
  • Айни пайтда Марказий Осиё минтақасининг турли ҳудудларида яшаб, ижод қилаётган ўнлаб шогирдларни тарбиялаган фахрий устоз, ёзувчи, шоир, бастакор ва қўшиқчи, Халқ маорифи аълочиси унвони соҳиби билан ўтказилган учрашувга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.
    Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб Назиржон Назаровни самимий муборакбод этди.
    Фахрий устознинг турли мамлакатлардан келган шогирдлари, Назиржон назаров ижоди ихлосмандлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда устоз томонидан ёзилган шеърлар асосида басталанган қўшиқлар ижро этилиб, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиз ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Комментарии •