Қирғизистон: Таниқли имом Рашод Камолов озодликка чиққани ва қамоқхона ҳаёти ҳақида -BBC News O'zbek

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 3 окт 2024
  • Ўш вилоятининг Қорасув туманида жойлашган "Ас-Сарахсий" масжиди собиқ имоми Рашод қори Камолов озодликка чиқди.
    Камоловнинг адвокати Ҳусанбой Солиевнинг сўзларига кўра, ҳимоясидаги инсон муддатидан аввал шартли равишда қўйиб юборилган.
    "Рашод Камолов 27 август куни тушдан кейин қамоқдан озод этилди. У 2015 йили 10 йилга ҳукм қилинган эди. Агар маҳкум муҳлатининг учдан иккисини ўтаб бўлса, уни муддатидан аввал озод этиш бўйича судга мурожаат қилса бўлади. Биз шу имкониятдан фойдаландик. Рашод Камолов қолган 8 ойини озодликда, шартли равишда ўтайди", дейди адвокат.
    Қорасув шаҳридаги йирик "Ас-Сарахсий" масжиди имоми лавозимида ишлаб келган Рашод қори Камолов 2015 йилнинг февраль ойида қўлга олинган эди.
    Ўша йилнинг 7 октябрь куни Ўш вилояти Қорасув туман суди имом Рашод қори Камоловни "диний адоват қўзғаш" ҳамда "экстремистик материалларни сақлаш ва тарқатиш"да айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
    25 ноябрь куни Ўш вилоят суди адвокатларнинг аппеляция аризаларини кўриб чиқиб, Рашод қори Камоловнинг қамоқ муддатини 10 йилга узайтирган.
    Кейинчалик Олий суд ҳам Ўш вилоят суди ҳукмини кучида қолдирган.
    Рашод қори Камолов Қорасув шаҳридаги "Ас-Сарахсий" масжидига 2006 йилнинг август ойидан бери имомлик қилиб келган.
    BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
    #bbcuzbek​ Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek​
    Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
    Facebook: / bbcnewsuzbek​
    OK.RU: ok.ru/bbcuzbek​
    Instagram: / ​
    Telegram: t.me/bbcuzbek​
    BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
    Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон

Комментарии • 313