Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 12 сен 2024
  • 9 апрель куни Зарбдор туманида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
    Президент Шавкат Мирзиёев бу мулоқот Рамазон ҳайити арафасида ўтаётганига урғу бериб, халқимизни ушбу улуғ айём билан табриклади.
    Барча ҳудудлардаги каби Жиззах вилоятида ҳам катта ўзгаришлар бўлаётгани қайд этилди. Сўнгги етти йилда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2 минг 500 та янги корхона ишга тушган. Уларда 45 мингта доимий иш ўринлари яратилган. Тадбиркорлар сони 2 карра кўпайган. Қишлоқ хўжалигидан саноатга катта сакраш бўлган.
    Лекин ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, долзарб масалалар ҳам бор. Айрим туманларда аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган ўрта корхоналар кам. Вилоят саноатининг 80 фоизи 3 та тармоқ ҳиссасига тўғри келади. Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ер майдонларига яраша эмас.
    Шу боис, ташрифдан олдин, иқтисодий комплекс вакиллари туманларни чуқур ўрганиб, вилоятда 57 минг иш ўрни яратиш имкониятларини чамалади. Умуман, Жиззахнинг 13 та туманида иқтисодиётга туртки берадиган 100 та имконият ва захиралар аниқланган.
    Йиғилишда бу Зарбдор тумани мисолида кўрсатиб ўтилди. Масалан, тумандаги тижорат банклари маҳаллий тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиб, фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашади. “Зарбдор текстил” корхонаси қувватлари оширилади. “Ривож давр” фермер хўжалиги аҳолига бўлиб берилган ерларда қовун етиштириш ва уни қайта ишлаш орқали 28 миллион доллар экспорт қилишни режалаштирган.
    Давлатимиз раҳбари Жиззах вилояти иқтисодиётини ривожлантириш бўйича қатор ташаббусларни маълум қилди.
    Вилоятда қишлоқ хўжалиги имкониятлари катта. Лекин экспорт учун етарли маҳсулот йўқ. Шу боис экинларни кўпайтириш бўйича янгича тизим жорий қилинади.
    Хусусан, банклар ўзига бириктирилган 309 та маҳаллага лидер тадбиркорларни топади. Улар орқали аҳолига томорқада даромад топиш учун молиявий хизмат тўплами қилиб берилади. Бунинг учун банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради, “Оилавий тадбиркорлик” дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратади.
    Туманларда биттадан яхлит контур танлаб олиниб, жами 500 гектар майдонда бир хил маҳсулот етиштириш йўлга қўйилади. Арнасойда 16 центнердан кам ҳосил олинаётган ерлар лотларга бўлиниб, мева-сабзавот экадиганларга таклиф қилинади.
    Буларнинг натижасида вилоятда мева-сабзавот етиштириш ҳажмини икки йилда 2 карра ошириб, 3 миллион тоннага, кейинчалик 5 миллион тоннага олиб чиқиш имконияти бор. Бу қайта ишлаш ва экспортни ҳам 2-3 баробар оширишга замин бўлади.
    Вилоятда касаначилик асосида асаларичиликни ривожлантириш учун имконият ҳам, тадбиркорлар ҳам бор. Масалан, ўрмон хўжалиги ерларига асалари қутиларини жойлаш орқали мингта оиланинг бандлигини таъминлаш, 50 миллиард сўм қўшимча даромад олиш, 2 миллион доллар экспортга чиқариш мумкин. Шу боис Зомин туманида асаларичилик маркази ташкил қилиш, қути ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, асални қадоқлаб, экспортга юбориш вазифалари белгиланди.
    Янгиобод туманидаги лалми ерда оқ пиёз етиштириш, қуритиш, қадоқлаш ва музлатгичли омборхонани қамраб олган кластер ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Чорвачилик, балиқчилик ва иссиқхона хўжалиги учун қулайликлар ҳам айтиб ўтилди.
    “Жанубий Мирзачўл” ва “Туятортар” каналларини бетонлаш, насослар ўрнатиш қишлоқ хўжалигидаги имкониятларни янада кенгайтиради. Мутасаддиларга бу борада уч йиллик дастурни амалга ошириш бўйича топшириқ берилди.

Комментарии • 29

  • @user-vl2bx3hs1g
    @user-vl2bx3hs1g 5 месяцев назад +1

    ОЛЛОХ рози булсин Сизга катта рахмат Аллох панохида булинг яхшиям Сиздекяхши инсонлар бор биз каби ногиронлархам бу фоний дунёда яшаб йурибмиз Сизни соянгизда Мухтарам Ш.М.МИРЗЕЁВ. МУХТАРАМ Ш.М.МИРЗЕЁВ

  • @sarimsaqovxalilulla7723
    @sarimsaqovxalilulla7723 5 месяцев назад +1

    Аграрсаноатни ривожлантириш буйича мухим таклифларни айтяпти фермерларга кенг имкониятлар омад!!!

  • @YunusxojaMamajonov-ed6ml
    @YunusxojaMamajonov-ed6ml 5 месяцев назад +4

    Ватаним сени яхши кураман ривожоанишдан тухтама худо хохласа жохонда ягона буласан ватаним сен оллох берган гузал маконсан

  • @latofatisrailova505
    @latofatisrailova505 5 месяцев назад +1

    Призидентим Отам Аллохим сизга тансихатлик куч кувват берсин

  • @SalomAlikov-ij4mh
    @SalomAlikov-ij4mh 5 месяцев назад +5

    Жиззахда асосан. Кариларми.

  • @dilfuzaxayitova589
    @dilfuzaxayitova589 4 месяца назад +1

    Assalomu alaykum xurmatli Prezidentimiz kelibsiz,kelibsiz bizga kirmadingiz nohaqlik katta iltimos

  • @umardavletov6056
    @umardavletov6056 5 месяцев назад +1

    Agar prezident aytilganidek to'g'ri ishlansa o'sish bundan ham katta bo'lar edi

  • @RuslanUsmonov-vs4iq
    @RuslanUsmonov-vs4iq 5 месяцев назад +3

    Assalomu Aleykum Hurmatli Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev Umringiz uzoq Boʻlsin Oʻzbekiston Davlatini Gullab Yashnating Niyatingiz Amalga oshirish Nasib Etsin Inshaalloh

  • @user-eq8wu7np2b
    @user-eq8wu7np2b 5 месяцев назад +3

    👍👍👍🇺🇿🇺🇿🇺🇿

  • @user-gh6ke3ig3j
    @user-gh6ke3ig3j 5 месяцев назад +1

    viloyatlar chiroy ochmoqda

  • @user-gh6ke3ig3j
    @user-gh6ke3ig3j 5 месяцев назад +1

    jizzah poytaxtdan qolsihmidi

  • @feruzochelov3306
    @feruzochelov3306 5 месяцев назад +2

    Xatrchiga qachon prezdent

  • @user-vl2bx3hs1g
    @user-vl2bx3hs1g 5 месяцев назад

    Кашкадарёда вилоят камаши туман карабог кишлогида кучалар инфра тузилмалари сув ишчи жой банк тизимлари мутлока ишламаеди бу конунлар факат когозда колиб кетаяпди шу сабабли камаши туман карабог кишлогига келиб оддий халк билан учрашинг Мухтарам Ш.М.МИРЗЕЁВ 😢😂

  • @AbdumannobAzimov
    @AbdumannobAzimov 5 месяцев назад

    Umringiz uzoq bolsin Otam

  • @user-gh6ke3ig3j
    @user-gh6ke3ig3j 5 месяцев назад +1

    yurtimizga koz temasin

  • @umardavletov6056
    @umardavletov6056 5 месяцев назад

    Vazifasini to'g'ri tushunib, sidqidildan bajarilishi muammoning katta qismi to'g'ri hal etilishiga olib keladi

  • @umardavletov6056
    @umardavletov6056 5 месяцев назад

    Shuning uchun prezident doim kadrlar masalasiga alohida e'tibor beryapti

  • @NodirNurddinov
    @NodirNurddinov 5 месяцев назад +1

    Енди перезенд айтган гапни бажарадеган инсонлар бормикан

  • @fozildjalilov8918
    @fozildjalilov8918 5 месяцев назад +1

    😎🇺🇿👌

  • @user-vf4sg7od6j
    @user-vf4sg7od6j 4 месяца назад

    ФИДОЙИЛИК ТУГРИСИДА УЙДА ХАМ ГАПИРАСИЗМИ???

  • @user-xp4pl6qf3m
    @user-xp4pl6qf3m 5 месяцев назад

    58:34

  • @user-in6vx1dx7w
    @user-in6vx1dx7w 5 месяцев назад

    Узим Зарбдорданман бирорта таниш инсонни видиода курмадим.

  • @user-gh6ke3ig3j
    @user-gh6ke3ig3j 5 месяцев назад

    prezident dam omasakande

  • @BahodirGaybullayev-c4g
    @BahodirGaybullayev-c4g 5 месяцев назад

    Raxmad xamaga 0loxga shkur

  • @ortiq6014
    @ortiq6014 5 месяцев назад

    мактовлар ривожланиш омили эмас.

  • @Нурбек-д5й
    @Нурбек-д5й 5 месяцев назад

    Галлаоролда нима гап