ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИ 15.04.2022 Нафс тарбияси - икки дунё саодати

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 15 апр 2022
  • #QoriAlambobo #UsmonSaidBobo #jome #masjid #milliyStudio #gurlan #oqibatuz
    Нафс тарбияси - икки дунё саодати
    Муҳтарам азизлар! Рамазон ойи мусулмонни фазилатли амаллар, улуғ хулқлар, гўзал ўрнаклар ила тарбиялайдиган ойдир. Бу ойда мусулмон киши нафсини тийишга жидду-жаҳд қилиб, уни бошқаришга киришиши лозим. Ҳар қандай разил хулқдан, ёмон йўллардан узоқ бўлиши даркор.
    Инсонда руҳ ва нафс бордир. Руҳнинг озуқаси шариатга мувофиқ бўлган барча амаллар бўлиб, кимки бирон шаръий амални қилса руҳ қувватланади. Мана шу сабабдан намоз ва бошқа ибодатлардан кейин руҳий таскинлик топилади.
    Нафснинг истаги эса шариатнинг зидди бўлган нарсалар бўлиб, ўша амал сабаб кишининг нафси қувватланади. Намоз қазо бўлганида, қазони ўқимай юравериш ёки ибодатларни адо этишнинг қийин бўлиши нафс истаги бўлиб, у шундан қувватланаверади.
    Мусулмон киши ибодатларга қанча ташна бўлса, намозини вақтида ўқиса, закотини кечиктирмай адо қилса, садақалари тўкис бўлса, Қуръони карим тиловатида бардавом бўлаверса, руҳи қувватланиб, нафсу ҳавоси синиб, ибодатлар унга севимли бўлаверади. Нафс Шайтоннинг энг кучли қуролидир.
    Кимки нафсига қул бўлиб, маъсият ишларга гирифтор бўлса, ҳалол-ҳаром фарқига бормаса, нафси кучайиб, руҳи қувватсизланаверади. Оқибатда ибодатлар унинг учун қийин, ёқимсиз бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини қуйдагича келтиради:
    وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ
    (يوسوف/53)
    яъни: “Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир” (Юсуф сураси 53-оят).
    Ушбу оятда Роббимиз бизларга нафснинг моҳиятини баён қилиб, Ўзи раҳм қилмаса, у сабабли ҳолимиз хароб бўлишини таъкидламоқда. Роббимизнинг бизга раҳм қилиши эса, шариатга мувофиқ амалларга муяссар қилиши билан бўлади.
    Нафс тарбиясининг аҳамияти: Динимиз бизга нафсимизни доимо назорат қилиб боришга, уни койиб, тарбия қилишимизга буюрган. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: “Нафсни тарбиялаш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Зеро нафс пок бўлсагина нажотга эришади”, - дейдилар. Аллоҳ таоло бу борада Қуръони каримда шундай огоҳлантиради:
    قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا * وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا
    (الشمس/9-10)
    яъни: “Ҳақиқатан, нафсни поклаган киши нажот топур. Ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур!” (Шамс сураси 9-10 оятлар).

Комментарии •